К содержанию
РецензированоRU2017

Возможности реализации политики «зеленой» занятости в Узбекистане

АМАЛГА ОШИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ · Абдураманов Хамид Худайбергенович

Экономика и инновационные технологии · 2017

Аннотация

This article substantiates the socio-economic importance of the organization of "green" jobs, suggests indicators for assessing the development of employment "green" work, developed measures of state support for the organization of enterprises "green" jobs. Калитли сўзлар: касбий касалликлар, меҳнат шароити, яшил иқтисодиёт, яшил иш ўрни, яшил иш билан бандлик, Кириш Маълумки, 1999 йилда Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан илгари сурилган Муносиб меҳнат дастури эркин, адолатли ва хавфсиз меҳнат, меҳнат кишисини қадрлаш тамойилларига асосланади. Шунингдек, муносиб меҳнат тушунчаси орқали меҳнат соҳасидаги халқаро меъёр ва тамойиллар, ходимлар ижтимоий ҳимояси кўламини кенгайтириш, давлат органлари, иш берувчилар ташкилотлари ва ходимлар ўртасидаги муносабатлар, ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш борасидаги ижтимоий мулоқот кўзда тутилган. Тўлиқ ва самарали иш билан бандлик, ходимлар учун соғлом шароитлар яратилиши, улар меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш муносиб меҳнат асоси ҳисобланади. Кейинги йилларда иш жойларида экологик меъёрларга риоя этишнинг аҳамияти, шу жумладан, яшил иш ўринлари яратиш, бундай шарт- шароитларни таъминлашда иш берувчиларнинг ижтимоий масъуллигини ошириш йўналишларидаги ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маълумки, муносиб меҳнат нафақат ижтимоий адолат тамойиллари, балки иқтисодиётнинг барқарор ўсиши ва ривожланиши, жамиятда манфаатлар уйғунлигини таъминловчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Ўзбекистонда муносиб меҳнат концепциясини амалга ошириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар натижасида ҳар бир фуқаронинг меҳнат қилиш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш, эркин касб танлаш ҳуқуқлари тўла № 6, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил таъминланмоқда. Мамлакатимизда муносиб меҳнат концепциясини амалга ошириш доирасида ижтимоий-меҳнат соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ишларини олиб бориш билан бирга янги иш ўринларини яратиш республика дастурлари ҳамда аҳолини иш билан таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳудудий дастурларига биноан янги иш ўринлари яратилмоқда. Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили “Яшил” иш ўринларини ташкил этиш ва модернизация қилишга БМТнинг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш дастури, Халқаро меҳнат ташкилоти, Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожлантириш ташкилотининг илмий-таҳлилий маърузаларида, шунингдек, А.М. Boromisa, S.Tisma, A.R.Lezaic ва бошқа хорижлик олимларнинг илмий ишларида ёритилган1. Ўзбекистонда нашр қилинган илмий адабиёт манбаларини ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики, «яшил» иш ўрни тушунчаси ўзбекистонлик олим ва амалиётчилар томонидан илмий талқин этилмаган. Шу муносабат билан, жаҳон ривожланиш тенденцияларига амал қилган ҳолда Ўзбекистонда “яшил иш ўрни” атамасини қўллаш таклиф этилади. Тадқиқот методологияси Тадқиқот тизимли таҳлил, тарихийлик ва мантиқийлик, индукция ва дедукция, анализ ва синтез, қиёсий таҳлил, монографик таҳлил ва гуруҳлаш усуллари қўлланилди. Таҳлил ва натижалар Ўзбекистон корхоналарида меҳнат шароитлари ва меҳнатни ташкил қилиш масаласи долзарблигича қолмоқда. Республикада иш ўринларининг 75 фоизига яқини инсон саломатлиги учун хавфли ҳисобланади ва меҳнатни муҳофаза қилиш нормаларига мос келмайди. Зарарли ва хавфли меҳнат шароитларида банд бўлган ходимлар сони йил сайин ортиб бормоқда ва сўнгги маълумотларга кўра, иқтисодий фаолиятнинг барча турлари бўйича ходимларнинг умумий сонида уларнинг улуши 39,7 фоизни ташкил қилмоқда. Меҳнат шароитлари меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳолининг ўлимига сабаб бўлувчи асосий омиллардан ҳисобланади. Иқтисодиётнинг саноат, қурилиш, транспорт ва алоқа тармоқларида зарарли ва хавфли меҳнат шароитларида иш билан бандлар сони устунлик қилади (1-расм). 1-расмдан кўринадики, 2000-2015 йилларда санитария-гигиена меъёрларига жавоб бермайдиган шароитларда банд бўлганлар улуши иқтисодиётнинг саноат, қурилиш ва транспорт тармоқларида ортган, алоқа тармоғида эса аксинча камайган. Шунингдек, таҳлил қилинаётган даврда оғир жисмоний меҳнат билан банд бўлганлар (қўл билан оғир юкларни ташиш жараёнида жисмоний оғирлик смена давомида талаб қилинадиган меъёрлардан 1 Boromisa A-M., Tisma S., Lezaic A.R. Green jobs for sustainable development. Routledge studies in ecological economics.; Green Growth. From labour to resource productivity. Written by Sustainable Europe Research Institute. Vienna, Austria. December 2012.; Green Jobs: Towards decent work in a sustainable, low-carbon world. UNEP, ILO, OIE, ITUC, 2008. 376 p. № 6, 2017 www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил ортиқ бўлган шароитда ишлаётган ходимлар) улуши эса иқтисодиётнинг тўртта тармоғида ҳам ортган. 40 27,8 30 28,7 30 17,5 20 10 3 3,3 4,9 1,2 0 2000 й 2005 й 2010 й 2015 й Санитария-гигиена меъёрларига жавоб бермайдиган шароитларда банд бўлганлар оғир жисмоний меҳнат билан банд бўлганлар 1.1-расм. Саноат тармоғида зарарли ва хавфли 1

Доказательный фрагмент

«This article substantiates the socio-economic importance of the organization of "green" jobs, suggests indicators for assessing the development of employment "green" work, developed measures of state support for the o…»

Образец извлечения

Демо-превью

This article substantiates the socio-economic importance of the organization of "green" jobs, suggests indicators for assessing the development of employment "green" work, developed measures of state support for the o… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
working conditions, касбий касалликлар, green employment, условия труда, яшил иш ўрни, зеленая занятость, меҳнат шароити, яшил иш билан бандлик, green jobs, зеленая экономика, яшил иқтисодиёт, зеленые рабочие места, green economy, профессиональные заболевания, occupational diseases
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники