К содержанию
РецензированоRU2017

Вопросы совершенствования оценки промышленных предприятий

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ · Исманов Иброхим Набиевич · Салимов Ғолибжон Қосимбоевич

Экономика и инновационные технологии · 2017

Аннотация

In this article the essence and necessity of an estimation of cost of the industrial enterprises are considered. Here, conclusions and proposals were developed to improve the methods for estimating the value of an industrial enterprise. Based on the study of approaches and methods of valuation of the enterprise, their shortcomings, advantages and recommendations of the management on this situation were revealed. Калит сўзлар: корхона қиймати, баҳолаш стандартлари, даромадга оид ёндашув, харажатга оид ёндашув, қиёсий ёндашув. Кириш Ўзбекистон қисқа муддат давомида барча соҳаларда ислохотларни амалга ошириши билан ўз иқтисоддиётини мустаҳкамлаб, жадал суръатларда барқарор ривожланишни таъминлай олди. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек: “Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини сақлаб қолиш, жумладан, Давлат бюджети барча даражада мутаносиб, миллий валюта ва ички бозордаги нарх даражаси барқарор бўлишини таъминлаш – энг муҳим устувор вазифамиздир” деган фикрлари бунга яққол мисол бўлади [1]. Бир қатор нуфузли хорижий рейтинг ташкилотлари мамлакат иқтисодиётини ижобий баҳолаб келмоқдалар. Жумладан, Жаҳон банкининг 2016 йил 25 октябрда эълон қилган (Doing Business 2017: Equal Opportunities for All) рейтингида Ўзбекистон 190 мамлакат ичида 87-ўринни эгаллаган [2]. № 6, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил Мазкур рейтингда бизнес юритишнинг ҳолати ва бу борадаги яратилган имкониятлар ўндан ортиқ йўналишлар бўйича баҳоланади. Бизнес юритишни баҳолаш натижаси мамлакатда тадбиркорликнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган муаммолар ва буларни бартараф этиш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирларни ишлаб чиқишга имкон яратади. Мамлакатимизда барқарор макроиқтисодий ўсишни таъминлашда иқтисодиётнинг асосий тармоқлари, жумладан, саноат тармоғи жадал ўсиш суръатини намоён қилиб келмоқда. Саноат тармоғи, барча мамлакатларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини бирлашишига, яъни иқтисодий интеграция сифатида ўз ифодасини топмоқда. Иқтисодиёти ривожланган хориж мамлакатлари тажрибаси шуни кўрсатадики, мамлакат ЯИМ таркибида саноатни улуши 70-80% ни ташкил қилмоқда. Миллий иқтисодиётнинг мутаносиблиги ва барқарорлигини таъминлаш, унинг таркибида саноат, хизмат кўрсатиш соҳаси, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик улушини кўпайтириш аниқ дастурларда белигиланган [3]. Бозор муносабатларини ривожланишининг асосий омилларидан бири рақобатбардош саноат корхоналари фаолиятининг узоқ муддатли ривожлантириш дастурларининг асосий мақсади – маҳсулот (иш ва хизматлар) ишлаб чиқариш, иқтисодиётни инновацион ривожлантиришда ўз ҳиссасини ошириш ва истеъмолчилар талабини максимал қондириш билан саноат корхоналари қийматини оширишга ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳам, саноат корхоналари қийматини ошиши ва уни бошқариш механизмини такомиллаштириш замонавий иқтисодиётда, муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Бу масалаларни ижобий ҳал қилиниши, фикримизча, корхонани инвестицион жозибадорлигини оширибгина қолмасдан, балки корхона раҳбарияти олдида, самарали ишлаб чиқариш усулларини жорий қилиш, молия, кадрлар, нуфуз ва истеъмолчилар талабини ўрганиш борасидаги янги усул ва услубларни ишлаб чиқиш заруратини келтириб чиқаради. Саноати ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, саноат корхоналари қийматини ўсиш динамикаси унинг узоқ муддатли ва самарали фаолият олиб боришини ифодалаши билан бирга, мамлакат ижтимоий- иқтисодий ривожланиши ва турмуш фаровонлигини оширишини таъминлайди. Бундан ташқари, ривожланиб бораётган иқтисодий жараёнларда яъни, хусусийлаштириш, фонд бозорлари, суғурта ва ипотека кредитлари кабиларни ривожланиши билан корхонанинг бозор қийматини аниқлаш зарурати аҳамияти кенгаймоқда. Корхонанинг сармояси беқиёс ва ўз таркибига кўра мураккаб товар, унинг шаклланиш жараёнини кўп жиҳатдан аниқ омиллар белгилаб беради. Шунинг учун, уни кенгайишининг барча ўзига тегишли ички ва ташқи шарт- шароитларини ҳисобга олган ҳолда комплекс баҳолашга нисбатан зарурат пайдо бўлди. Корхонанинг бозор қийматини аниқлаш олди-сотди операциялари билан тугамайди. Акциялаштириш, янги потенциал акционерларни жалб этиш ва № 6, 2017 www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил қўшимча акцияларни чиқариш, мол-мулкни суғурталаш, мулкни гаровга қўйиб кредит олиш, солиқларни ҳисоблаш, мерос қолдириш ҳуқуқидан фойдаланиш ва бошқа ҳолларда корхона бизнесини баҳолашга нисбатан эҳтиёж ортади [4]. Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили Ўзбекистон Республикасининг бизнесни баҳолаш соҳасидаги қонунчилигида саноат корхоналарининг бозор қийматини аниқлашга қаратилган бизнесни ёки ундаги улушни баҳолашнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат: - фаолият юритаётган корхона ёки корхонадаги мулк улуши билан олди- сотди қилиш; - бошқарув қарорлари қабул қилиш; - қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш,

Доказательный фрагмент

«In this article the essence and necessity of an estimation of cost of the industrial enterprises are considered.»

Образец извлечения

Демо-превью

In this article the essence and necessity of an estimation of cost of the industrial enterprises are considered. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
корхона қиймати, баҳолаш стандартлари, даромадга оид, затратный подход, comparative approach, доходный подход, стоимость предприятия, cost approach, харажатга оид ёндашув, income approach, даромадга оид ёндашув, сравнительный подход, valuation standards, қиёсий ёндашув, стандарты оценки, enterprise value
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники