К содержанию
РецензированоRU2017

Роль легкой промышленности в развитии внешнеэкономической деятельности Республики Узбекистан

Р.А. Исаев · ТТЕСИ доценти

Экономика и инновационные технологии · 73 · 62-78 · 2017

Аннотация

In clause, the questions of an estimation of a role of a light industry in development of foreign trade activities of Republic of Uzbekistan are considered. Калит сўзлар: ташқи иқтисодий фаолият, экспорт, импорт, ташқи фаолият сиёсати, бозор талаби. Кириш Маълумки, пахтачилик Ўзбекистон иқтисодиётида муҳим ўрин эгаллайди. Пахта хомашёси бугунги кунда республикамиз экспортининг асосий қисмини ташкил этиш билан бирга, мамлакатимиз учун зарур бўлган валюта захирасини шаклланишига имконият яратмоқда. Шу билан биргаликда пахта толасини хомашё сифатида экспорт қилиш иқтисодий нуқтаи назардан самарали эмас. Шу боисдан, республикамиз ҳукумати томонидан қабул қилинган ривожланишнинг Ҳаракат дастурида ишлаб чиқарилаётган пахта толасининг асосий қисмини мамлакатимизда чуқур қайта ишлаган ҳолда қўшимча қиймат яратадиган тайёр енгил саноат маҳсулотларининг кенг турларини ишлаб чиқаришга асосий эътибор қаратилмоқда [1]. Пахта ва пахта маҳсулотлари экспортининг самарадорлигини ошириш мамлакатимиз экспорт салоҳиятини юксалтириш эса нафақат мамлакатимизнинг жаҳон иқтисодий ҳамжамияти билан интеграциялаштиради, барқарор иқтисодий ўсишини таъминлашга ижобий таъсир кўрсатади. Мустақилликнинг дастлабки йилларида ташқи савдо бўйича тажрибанинг етарли эмаслиги, экспорт инфратузилмасининг ривожланмаганлиги ва бошқа бир қатор омиллар туфайли мамлакатимизда маҳсулотлар экспортини амалга оширишда муайян камчиликларга йўл қўйилди. Бундай ҳолатнинг олдини олиш мақсадида мамлакатимиз ҳукумати томонидан бутун пахтачилик тармоғини ислоҳ қилиш бўйича бир қатор чора тадбирлар амалга оширилди, жумладан, ташқи савдо соҳасида мослашувчан экспорт сиёсати юритила бошланди. Бу ислоҳот интенсив маркетинг сиёсатини юритиш, молиялаштиришнинг муқобил манбаларини танлаш, Ўзбекистон енгил саноати маҳсулотлари экспортининг жўғрофиясини кенгайтиришга қаратилди. Республикамизда енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уни сотиш мажмуа экспорт салоҳиятини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш муҳим масалалардан саналади. № 3, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Халқаро савдо ва ташқи иқтисодий фаолият масалалари иқтисодий фанлар тизимида қадимгиларидан бири ҳисобланади. Ушбу фаолият масалалари биринчи марта XV-XVIII асрларда меркантилистлар томонидан қараб чиқилган бўлиб, улар мулоҳазаларига кўра, ҳар бир мамлакат аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш учун кўпроқ маҳсулот экспорт қилиниши ва камроқ маҳсулот импорт қилиниши лозимдир. Экспорт ҳамда импорт ўртасидаги тафовут улар томонидан миллий бойликнинг соф ортган қисми деб ҳисобланган. Иқтисодий фанлар асосчиси Адам Смит меркантилизм назариясини қаттиқ танқид остига олади [2]. У ва унинг давомчилари эркин савдо халқаро савдо иштирокчиларининг барчаси учун муҳим ва фойдалидир, аммо хўжалик юритиш жараёнларига давлатнинг фаол аралашуви мамлакат иқтисодиёти учун зарарлидир деб таъкидлашади. Давид Рикардо Адам Смитнинг мутлақ устунлик назариясининг ривожлантиради ва халқаро савдо ҳар икки мамлакатдан бириси учун фойдали бўлади, агарда ҳаттоки улардан бирортаси конкрет товар ишлаб чиқаришда мутлақ устунликка эга бўлмасада, деб кўрсатади [3]. Джон Стюарт Милл биринчи марта жаҳон бозорида нарх ўрнатишни тушунтиришда “талаб ва таклиф қонуни”ни таърифлаб берди [4]. Ўзаро талаб назарияси базаси асосида Джон Милл томонидан оғзаки билдирилган фикр бўйича Англиялик иқтисодчи Альфред Маршалл ҳозирги вақтда ҳам асосий бўлган ва халқаро савдо моҳиятини очиб берувчи умумий мувозанат моделини яратди [4]. У томонидан яратилган истеъмолчининг ортиқчалиги ҳақидаги тушунча халқаро савдонинг тақсимот самарасини таҳлил қилишда муваффақиятли қўлланилиб келмоқда. ХХ асрнинг кўплаб буюк иқтисодчилари – Эли Хекшер, Бертил Олин, Джеймс Мид, Пол Самуэльсон, Василий Леонтьевлар томонидан ҳам халқаро савдо муаммолари атрофлича ўрганилган. Швециялик иқтисодчилар – неоклассик Эли Хекшер ва унинг шогирди Пертил Олиннинг тадқиқотлари ХХ аср 20 – йиллари ўртасида халқаро савдо назарияси соҳасида ҳақиқий портлаш бўлди. Улар томонидан Хекшер – Олин назарияси деб ном олган халқаро савдо назариясини яратдилар. Ушбу назарияга биноан ташқи савдонинг таркиби ва жўғрофий йўналиши мамлакатнинг ишлаб чиқариш омиллари билан нисбий таъминланганлиги билан аниқланади. Ушбу назариянинг муҳим томони фақатгина бу билан эмас, балки унинг асосида мамлакатни ишлаб чиқариш омиллари билан таъминотини ўзгартириш орқали унинг ташқи савдо фаолиятини ўзгартиришга олиб келадиган иқтисодий сиёсатнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқишга ҳам ёрдам беради. Хекшер - Олин назариялари кузатиш ва интуицияга асосланган фикрлашга таянган бўлса, Самуэльсон томонидан математик исботлаш йўли танланди. У Хекшер - Олин назарияси асосий жиҳатларини қатъий исботлашга имкон берадиган қаттиқ жиҳатларни киритади [5]. № 3, 2017 www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил Пол Самуэльсон ва

Доказательный фрагмент

«In clause, the questions of an estimation of a role of a light industry in development of foreign trade activities of Republic of Uzbekistan are considered.»

Образец извлечения

Демо-превью

In clause, the questions of an estimation of a role of a light industry in development of foreign trade activities of Republic of Uzbekistan are considered. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
ташқи иқтисодий фаолият, экспорт, импорт, ташқи, внешняя политика, внешнеэкономическая деятельность, export, экспортга йўналтирилган маҳсулотлар, ташқи иқтисодий фаолият, ташқи фаолият сиёсати, market demand, foreign policy, foreign economic activity, рыночный спрос, бозор талаби, import
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники