Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Теоретические вопросы оценки туристско-рекреационного потенциала региональных объектов
ҲУДУДИЙ ОБЪЕКТЛАРНИНГ ТУРИСТИК-РЕКРЕАЦИОН · Зумрад Усманова
Экономика и инновационные технологии · 2017
Аннотация
In this article development of tourist recreational services market in Uzbekistan, its diversity in the regional quantity as well as concentration of demand in the development of resorts providing recreation are identified. Калит сўзлар: туристик-рекреацион ресурслар, ҳудуднинг ресурс салоҳияти, кадастр, геоахборот тизим. Кириш Ўзбекистонда туризм соҳасини жадал ривожлантириш ва унинг самарадорлигини оширишда тинчлик, хавфсизлик, сиёсий ва иқтисодий барқарорлик мавжуд бўлиб, республикада бошқа мамлакатларга нисбатан жуда катта эътибор бералаётганлиги билан ажралиб турибди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йл 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси сайёҳлик соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони катта аҳамиятга эга. Фармон “мамлакат иқтисодиётининг стратегик тармоғи сифатида туризмни жадал ривожлантириш учун қулай иқтисодий ва ташкилий шарт-шароитлар яратиш, ҳудуднинг улкан туризм салоҳиятидан янада тўлиқ ва самарали фойдаланиш, туризм тармоғини бошқаришни тубдан такомиллаштириш, миллий туризм маҳсулотларларини яратиш ва уларни жаҳон бозорларида тарғибот қилиш, туризм соҳасида Ўзбекистоннинг ижобий қиёфасини шакллантиришга” йўналтирилган [1]. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Бугунги кунда республикадаги олимлар томонидан туристик-рекреацион ресурслар тушунчаси рекреацион фаолият учун қулай шарт-шароитлар яратувчи турли компонентлар ва табиий ҳамда антропоген омилларнинг тўплами сифатида қабул қилиш таклиф қилинмоқда. В.И.Григорьев фикрига кўра рекреация соҳасидаги иқтисодий муносабатлар характерига таъсир кўрсатувчи хусусиятлардан қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: ушбу хизматларни тақдим этувчи рекреацион машғулотлар ва рекреацион тизимлар турларининг кўп хиллиги билан асосланадиган фаолият шакллари, бошқарув таркиби, бўйсуниш ва ўзаро муносабатлар ҳисобланади [2]. № 2, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил И.С.Тухлиев ва бошқалар дарслигида рекреацион туризмни – (recreacia- тикланиш маъносида) дам олиш мақсадидаги, туризм сифатида ўз таркибида соғломлаштириш ва жисмоний тикланиш мақсадларини ҳам ташкил этади.Рекреацион туризм қатор давлатлар учун туризмнинг оммавий шакли бўлиб ҳисобланади. Шунингдек, соғломлаштириш ва даволаш мақсадларида қилинадиган туризм – health and fitnes tour or resort tour. Spa ёки health spa– санаторийлар, курортлар, пансионатлар соғломлаштирувчи – даволовчи ташкилотлар, курорт зоналарида, шифобахш сувлар, шифобахш балчиқлар ёрдамида (шифобахш минерал сувли курортларда) дам олиш масканлари мажмуаси, деб ҳисоблайди [3]. М.Қ.Пардаев ўзининг мақоласида “рекреацион тармоқ” ни дам олувчининг сарфлаган жисмоний, ақлий ва маънавий кучини ҳамда саломатлигини ва иш қобилиятини тиклашга, интелектуал салоҳиятини юксалтиришга қаратилган хизматларни кўрсатишга мўлжалланган корхона, ташкилот ва муассасалар (дам олиш зоналари, рекреацион парклар, тиббий муассасалар, туристик фирмалар, сунъий сув ҳавзалари, овчилар, балиқчилар уйлари санатория ва курортлар каби) мажмуи, деб ҳисоблайди. “Рекреацион тизим” эса рекреацион фаолиятни амалга оширишда қўлланиладиган барча субъектлар (соғломлаштириш, даволаниш, дам олиш муассасалари, туризм ва у билан боғлиқ субъектлар, туризмга хизмат қилувчи инфратузилма кабилар) мажмуи деб ҳисоблайди [4]. Х.М.Маматқулов ўз луғатида “рекреацион тармоқни табиат қўйни- мамлакатда ёки ҳудудда жойлашган рекреация объектлари ёки тегишли ташкилотлар, дам олиш зонасини ривожлантириш ва аҳолини амалий соғломлаштиришга қаратилган дам олиш зоналари, ўрмон массивлари участкаси, рекреация парклари, таббий ва суний сув ҳавзалари ва ҳ.к. шунингдек даволаш-соғломлаштириш муассасалари, туристик базалар, овчилар ва балиқчилар уйлари ҳамда бошқалар, деб хисоблайди [5]. Дарҳақиқат туристик рекреацион ресурсларнинг катта қисмидаги гуруҳи бўлиб ҳисобланади. Уларни табиий муҳитдаги элементлар йиғиндиси, ҳамда туристларнинг турли хил эҳтиёжларини қондириш ва туристик экскурсион хизматларни ишлаб чиқариш учун яроқли бўлган, инсон томонидан яратилган объектлар ва жараёнлар тўплами сифатида қарашимиз мумкин. Тадқиқот методологияси Тадқиқотда қиёсий таҳлил, мантиқий таҳлил, тизимли таҳлил, синтез, SWOT-таҳлил, экспертли баҳолаш методи, индукция ва дедукция усулларидан фойдаланилди. Таҳлил ва натижалар Туристик ресурслар категорияси жуда мураккаб бўлиб, бир хил маъно касб этмайди. Ресурс сифатида ландшафт гўзаллиги, пейзаж хилма-хиллиги (хилма-хил турфа олам жозибадорлиги), табиат экзотикаси ва мамлакатнинг маънавий маданияти сингари жараёнларни кўриб чиқишимиз мумкин. Кўпгина туристик ресурсларнинг номоддийлиги дам олиш ташкилотчилари томонидан уларни баҳолашда маълум қийинчиликларни келтириб чиқаради, бундай баҳолашнинг ўзи кўпгина ҳолларда ҳудуднинг туристик салоҳиятини таҳлил № 2, 2017 www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил қилиш билан шуғулланувчи бевосита туристлар ёки экспертларниг субъектив фикр-х
Доказательный фрагмент
«In this article development of tourist recreational services market in Uzbekistan, its diversity in the regional quantity as well as concentration of demand in the development of resorts providing recreation are ident…»
Образец извлечения
Демо-превьюIn this article development of tourist recreational services market in Uzbekistan, its diversity in the regional quantity as well as concentration of demand in the development of resorts providing recreation are ident… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- туристик-рекреацион ресурслар, ҳудуднинг ресурс, туристско-рекреационные ресурсы, tourist and recreational resources, геоахборот тизим, geographic information system, cadastre, кадастр, ресурсы региона емкость, resources of the region capacity, геоинформационная система, ҳудуднинг ресурс салоҳияти, туристик-рекреацион ресурслар
Смежные источники
Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
Экономика И ОбразованиеМухамеджанова Камола Акрамовна –2011
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021