Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Экономические аспекты определения влияния размера класса на качество обучения в общеобразовательной школе
Тагаев Шуҳрат Муртазаевич · Умарова Раъно Суннатхоновна
Экономика и инновационные технологии · 497-532 · 2017
Аннотация
The article sheds some light on the issues related to impact of the size of classes at public schools on the students’ achievements. The number of students in classes exceeding the fixed norm is considered as having a negative factor influencing quality and effectiveness of education. Research results conducted by international scientists in the field of class size are analyzed in the article. The paper also tries to identify the extent to which the class sizes in public schools of Uzbekistan correspond to the world standards and the degree to which it (class size) influences the education quality through correlation-regression analysis. Калит сўзлар: синф ҳажми, таълим сифати, таълим самарадорлиги, ўқувчилар ўзлаштириши, экспериментал ва ноэкспериментал тадқиқотлар, тест натижалари. Кириш Жамият тараққиёти ҳамиша замонавий билимларни чуқур эгаллаган кадрларнинг юксак малакаси билан боғлиқ бўлиб келган. Мамлакатнинг илмий, иқтисодий, маданий-маърифий салоҳиятини янада кўтариш асосан № 2, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил ёшлар зиммасига тушади, шу боисдан истиқлолимизнинг илк қадамларидан бошлаб, мамлакатимизда янги замон авлодини тарбиялаш, улар дунёқарашини янгича қадриятлар асосида шакллантириш давлатнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланди. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти таъкидлаганидек, “Таълим тизимини ислоҳ қилиш вазифалари муваффақиятли ҳал этилса, ижтимоий сиёсий иқлим кескин ўзгаради, одамлар онгида демократик қадриятлар қарор топади. Инсон жамиятдаги ўрнини онгли равишда ўзи белгилайди” [1]. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури мамлакатимизда малакали кадрлар тайёрлашнинг янги истиқболли тизимини яратишга асос бўлди. Бу тизимдан кўзланган асосий мақсад таълим соҳасини жиддий ислоҳ қилиш, кадрлар тайёрлаш ишини мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар билан уйғунлаштириш, таълим-тарбиянинг жамиятдаги мавқеини кўтариш, бу жараёнга энг малакали ва фидойи мутахассисларни жалб этишдан иборат бўлди. Сўнгги йилларда дунё тараққиётида таълимнинг аҳамияти изчил ошиб, у нафақат иқтисодиётни, балки бутун жамиятни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишда энг муҳим омиллардан бирига айланди. Таълимнинг роли инсон капитали таъсири ўсиши билан бирга муттасил юксалиб бормоқда. Бугун жамиятимизнинг барча соҳаларини модернизациялаш орқали дунёнинг энг ривожланган давлатлари қаторидан ўрин эгалламоыдамиз. Бу мақсадга тўла эришиш учун бизга инновацион фикрлайдиган, илм-фаннинг турли соҳаларида илғор ғоя ва таклифларни амалиётга жорий этишга қодир малакали кадрлар зарур. Бундай юксак салоҳият эгаларини мактаб давридаёқ кашф этиб борсак, таълимнинг кейинги босқичларида бунинг самараларини кўришимиз мумкин. Шундай экан, энг аввало таълимнинг қуйи бўғини бўлган мактаб таълимини ривожлантириш, тизимни сифат босқичига кўтариш ислоҳотларини жадаллаштириш талаб этилади. Замонавий таълим дастурлари жамият ва шахснинг концептуал муаммоларидан келиб чиқмоғи ҳамда XXI асрнинг қуйидаги билим ва кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилмоғи лозим [2]: 1. Дунёвий тафаккур, экологик маданият; 2. Ўз хатти-ҳаракатлари учун жавобгарлик туйғуси; 3. Ижодий фикрлаш, янги ғояларни таклиф қилиш; 4. Ахборотлар билан ишлаш, интеллектуал технологиялардан оқилона фойдаланиш, зарур маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш, керакли хулосалар чиқара олиш; 5. Толерантлик, ҳар хил ижтимоий гуруҳларда муносабатларга тез киришувчан бўлиш, муаммонинг энг адолатли ечимини топа олиш, социал кўникмалар. Таълимнинг сифатини оширишда хорижий мамлакатларнинг тажрибаларини ўрганиб бориш ҳам бугунги куннинг долзарб масалалари қаторидан жой олган. Ушбу мақолада таълимда мавжуд бўлган ва таълим сифатига таъсир қиладиган омиллардан бири – умумтаълим мактабларида № 2, 2017 www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил синфлар ҳажмининг ўқувчилар таълими сифат ва самарадорлигига таъсири борасида Америка Қўшма Штатлари олимлари томонидан 1985-1989 йилларда ўтказилган “STAR”, яъни “Барқарорликка эришиш қадамлари лойиҳаси” номли тадқиқоти ва унинг натижалари шарҳланади. Ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари синф ҳажмининг катта ёки кичиклигига қай даражада боғлиқ ёки боғлиқ эмаслиги турли экспериментал ва ноэкспериментал шароитларда тадқиқ қилиниб, натижалар таҳлил қилинган ва тегишли хулоса ҳамда тавсиялар чиқарилган. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Ўтган асрнинг 90-йилларига келиб дунёнинг кўплаб мамлакатларида бошланғич ва ўрта таълимга бўлган талаб нисбатан ортди. Йил сайин сони ортиб бораётган ўқувчиларни таълим билан таъминлаш муаммосини ҳал қилишда фақат янги мактаблар қуришнинг ўзи кифоя қилмади. Бундай ҳолларда мактабларда ўқитувчи ва ўқувчилар нисбатини кўпайтириш билан бир вақтда кўпроқ ўқувчиларни қамраб олиш мақсадида синфлар ҳажмини кенгайтириш ҳоллари ҳам кузатилди. 1995 йилда ЮНИСЕФ/ЮНЕСКО томонидан дунёнинг ривожланишда орт
Доказательный фрагмент
«The article sheds some light on the issues related to impact of the size of classes at public schools on the students’ achievements.»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article sheds some light on the issues related to impact of the size of classes at public schools on the students’ achievements. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- синф ҳажми, таълим сифати, таълим самарадорлиги, размер класса, таълим сифати, student achievement, результаты тестов, test scores, экспериментальные и неэкспериментальные исследования, качество образования, тест натижалари, learning effectiveness, ўқувчилар ўзлаштириши, experimental and non-experimental studies, синф ҳажми, успеваемость учащихся, class size, экспериментал ва ноэкспериментал тадқиқотлар, quality of education, таълим самарадорлиги, эффективность обучения
Смежные источники
Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021
Экономика и инновационные технологииХилола Умарова2021