К содержанию
РецензированоRU2017

Совершенствование организационно-экономического механизма развития сферы услуг

ИҚТИСОДИЙ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ · Джалилов Фахриддин Азимович

Экономика и инновационные технологии · 2017

Аннотация

The article explores organizational-economic forms and tools of improving the quality and efficiency of labor in the service sector. And also the methods of dialectical and systematic approach, integrated assessment, comparative and comparative analysis of statistical and dynamical approach and methods of the group, and presented various insights on improvement of mechanisms of development of sphere of services. Калит сўзлар: меҳнат фаолияти, самарадорлик, ахборот, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, хизмат кўрсатиш сифати. Кириш Иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши шароитида хизмат кўрсатиш соҳасини ташкилий-иқтисодий жиҳатдан тўғри шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Чунки, ушбу соҳанинг ривожланиши ташкилий жиҳатдан оптимал ва хизматлар бозори коньюнктурасига нисбатан эгилувчан бўлса, хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлиги шунчалик юқори бўлади. Хизмат кўрсатиш соҳасида меҳнат фаолиятини ташкил этишни тўғри йўлга қўйиш миллий иқтисодиёт миқёсида бир қатор ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни бартараф этишга сабаб бўлади. Бугунги кунда республикамизда “хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш, ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда хизматларнинг ўрни ва улушини ошириш, кўрсатилаётган хизматлар таркибини, энг аввало, уларнинг замонавий юқори технологик турлари ҳисобига тубдан ўзгартириш”[5]долзарб масала ҳисобланади. № 2, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил Хизмат кўрсатиш соҳасида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёни таркибий қисмларининг мураккаблиги ва хилма-хиллиги, уларнинг бажарилиш тадбирларини мустақил танлаш, ҳисоблаш, лойиҳалаштириш ва мувофиқлаштириш имкониятлари меҳнатнинг мазмунига муҳим ўзгаришлар киритади. Хизмат кўрсатиш корхоналарида ходимлар меҳнат фаолиятининг энг самарали бўлишини таъминлаш мақсадида хизмат кўрсатиш жараёнларини ўрганиш, такомиллаштириш ва ҳар томонлама асосланган хизмат кўрсатиш нормаларини ишлаб чиқиш ва иш вақтидан самарали фойдаланиш асосида меҳнат унумдорлигини ўстириш имкониятини аниқлаш зарур. Бироқ меҳнат унумдорлигини оширишни секинлаштирувчи ва тўхтатувчи омиллар бозор муносабатлари ривожланишининг ҳозирги шароитида ҳам мавжуд. Чунки, хизмат кўрсатаётган корхоналар харажатларини тўхтовсиз камайтириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳажмини кўпайтириш билан эмас, балки ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотлар ёки кўрсатаётган хизматлар камчилиги ва танқислигидан фойдаланиб, уларнинг баҳоларини ошириш эвазига режалаштирилган миқдорда даромад олишга эришмоқдалар. Бундай ҳол, ўз навбатида нафақат бошқариб бўлмайдиган инфляция жараёнининг янада ривожланишини кучайтиради, балки ҳар томонлама илмий асосланган хизмат кўрсатиш нормаларини кенг жорий этиб, хизмат кўрсатиш жараёнини ташкил қилиш ва бошқариш харажатларини қисқартиришга умуман имкон бермайди. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили 1. Қ.Х. Абдурахмонов "Меҳнат иқтисодиёти" номли дарслигида меҳнат бозори сифат хусусиятининг энг муҳим мезони уни инфратузилмасининг ривожланиш даражаси эканлиги, меҳнат бозори инфратузилмасининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти, таркибий қисмлари элементлари, асосий вазифаси ва функцияларининг айрим жиҳатларини тадқиқ этган. Шунингдек, меҳнат бозори муносабатлари тизимига махсус органларининг қўшилиши улар ўртасида зиддиятлар бўлмаслигини таъминлаш, турли-туман иқтисодий воситалар ва усуллар, ҳуқуқий нормалар ёрдамида иш билан бандлик жараёнлари ва сиёсатини ташкил этиш ҳамда тартибга солишни таъминлаш зарурати асослаб берилган. 2. Т.Д. Бурменконинг "Экономика сферы услуг (Вводный курс)" номли асарида корхоналарда меҳнат ресурсларининг шаклланиши ва улардан фойдаланиш йўллари, меҳнат унумдорлиги ва самарадорлигини ошириш омиллари ва резервлари ҳамда уларни ўлчаш усуллари, корхоналарда меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш омиллари, иш ҳақининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти, иш ҳақини тўлаш шакли ва усуллари, унинг асосий вазифаси ва функциялари тадқиқ этилган. 3. Управления и организация в сфери услуг: теория и практика: Servise menedjment and Operation – 2-е межнарод изд. (пер.с англ нар. наук ряд. В.В. Кулибановой) / К.Хаксивер, Б.Рендер, Р.С.Рассел, Р.Г.Мердик – Спби. др: Питер бух. 2002. – С. 496. Ушбу асарда сервис иқтисодиётининг шаклланиши ва ривожланиб бориши, хизмат кўрсатиш соҳасида меҳнатни илмий асосда ташкил этиш ва бошқариш тизими, унинг усули ва воситалари, хизмат № 2, 2017 www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил кўрсатиш корхоналарида меҳнат унумдорлиги ва самарадорлигини ошириш омиллари ва резервлари ҳамда уларни ўлчаш усуллари, корхоналарда меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш омиллари, иш ҳақининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти, иш ҳақини тўлаш шакллари ва усуллари, унинг асосий вазифалари ва функциялари тадқиқ этилган. 4. Ш.О. Қувондиқовнинг "Хизмат соҳаларида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш муаммолари" номли тадқиқот ишида хизмат кўрсатиш соҳаларида оилавий тадбиркорликни ривожлантиришни

Доказательный фрагмент

«The article explores organizational-economic forms and tools of improving the quality and efficiency of labor in the service sector.»

Образец извлечения

Демо-превью

The article explores organizational-economic forms and tools of improving the quality and efficiency of labor in the service sector. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
меҳнат фаолияти, самарадорлик, ахборот, ишлаб, production, сервис, хизмат кўрсатиш сифати, меҳнат фаолияти, информация, information, хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш, labor activity, quality of service, service, efficiency, эффективность, производство, трудовая деятельность, качество обслуживания
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники