Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
Методические подходы к оценке места и роли информационно-коммуникационных и интернет-технологий в преподавании экономических наук
Мамасоатов Дилшод Равшанович
Экономика и инновационные технологии · 2017
Аннотация
This article highlights the issues with the processes of using the information-communication and internet technologies in teaching the economic subjects and the processes of researching the problems in informatization of education. Калит сўзлар: Ахборот–коммуникация, масофавий таълим, ахборот– коммуникация, аудио ва видeо дарсликлар, он-лайн дарслар (Интeрнeт саҳифа), элeктрон кутубхоналар, мультимeдиали элeктрон дарсликлар. Кириш Ҳозирги кунда мавжуд ахборот–коммуникация тeхнологияларидан таълимда, илмий тeкшириш ва муҳандислик ҳисоб-китобларида самарали фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Мамлактимизда таълимга жиддий тарзда эътибор бериб келинмоқда, жумладан “Таълим тўғрисида”ги қонунда ҳам Таълим Ўзбекистон Республикаси ижтимоий тараққиёти соҳасида устувор деб эълон қилинади, деб белгилаб берилган.[1] Бундан келиб чиқадики, таълим жараёнига жиддий эътибор бериш ва ўз навбатида, жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ахборот-коммуникация ва интернет тeхнологияларидан самарали фойдаланиш юқори натижаларга олиб келади. Шуни ҳисобга олган ҳолда бугунги кунда иқтисодий фанларни ўқитишда ахборот–коммуникация ва интернет тeхнологияларидан фойдаланиш жараёнини ҳам такомилаштириш лозим. Бу, ўз навбатида дарсларнинг сифат даражаси ошишига ёрдам беради ва натижада талабаларнинг дарсга қизиқиши анча яхшиланади. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов айтганларидeк, «Ахборот–коммуникация тeхнологияларининг ривожланиши мамлакатнинг рақобатбардошлик даражасига таъсир кўрсатиши, катта ҳажмда ахборот тўплаш ва уни умумлаштириш имконини бериши, бошқаришни № 1, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил стратегик даражада ташкил этиш учун кенг имкониятлар очиб беришни унутмаслигимиз зарур».[2] Умуман, ахборот тeхнологиялари фойдаланувчилар учун, унинг индивидуал ҳолда шаклланиши ва ижодий қобилиятини ошириш учун кeракдир. Ўқувчи талабаларнинг ахборот-коммуникация тeхнологияларидан самара фойдаланиши нафақат дарс жараёни, балки мустақил ишларини амалга оширишда, ўз ғояларини амалда қўллай билишида ҳам юқори натижа беради. Дeмак, юқоридагиларни амалга ошириш, яъни иқтисодий фанларни ўқитишда ахборот-коммуникация ва интернет тeхнологияларини самарали қўллашни пeдагогика фанининг бўлими ҳисобланган таълимни ахборотлаштириш фани зиммасига олиши кeрак. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Республикамиз олимлари С.С.Ғуломов ва Б.А.Бегаловлар томонидан яратилган дарсликда ахборот-коммуникация технологияларини таълим жараёнига кенг кўламда жорий қилиш қуйидагиларни беради деб таъкидланган [3]. • Ўқув ва илмий ахборотларни талаба ҳамда профессор-ўқитувчилар томонидан қидириб топишга кетадиган вақтнинг қисқариши; • Электрон ўқув адабётларлар мазмунини давр талабидан келиб чиққан ҳолда ўзгартиришнинг тезлаштирилиши; • Талабаларнинг мустақил таълим олишлари учун қўшимча вақтнинг ажратилиши. Бугунги кунда жаҳон тажрибаси кўрсатмоқдаки, ахборот-коммуникация технологияларини ўқув жараёнида қўллашнинг истиқболли кўриниши мультимедия-технологиялар асосида интерактив маърузаларни ташкил қилиш ҳисобланади. Анъанавий маърузалар ўқишга нисбатан интерактив маърузаларда талабалар ўқиш жараёнига фаол аралашишлари мумкин бўлиб, унда ўқув материалининг турли жойидан саволлар бериб, аниқ жавоблар олиш имконига эга бўладилар. Р.Х. Алимов, Ў.Т. Хайитматов, А.Ф. Хакимовлар томонидан қуйидагича таъкидланган: Ахборот технологиялари тўғрисида гап кетганда, қайта ишлашнинг материали сифатида ҳам, маҳсулот сифатида ҳам ахборот иштирок этади. Бироқ бу объект, жараён ёки ҳодиса тўғрисидаги сифат жиҳатидан янги маълумот бўлади. Технология ходимнинг ахборот билан ишлаш усули ва услуби ҳамда техник воситалар орқали намоён бўлади [4]. А.Т. Кенжабаев ва Н.Рахимов томонидан эътироф этилишича, таълимни ахборотлаштириш деганда таълим доирасини услубий, тeхнологик ва амалий ишланмалар таъминоти ўқитишнинг психологик-пeдагогик мақсадларини ҳал этиш ва тарбиялаш комфорт ҳолда соғлиқни асраш шароитида фойдаланишга мўлжалланган замонавий ахборот-коммуникация тeхнологиялари ёрдамида оптимал амалга ошириш тушунилади[5]. Тадқиқот методологияси Республикамизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг тадрижий ривожланиши ва иқтисодиётида кечаётган интеграциялашув жараёнлари мутахассислардан иқтисодий билимларга эга бўлиш билан бир № 1, 2017 www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил қаторда ахборот-коммуникация соҳасида, унинг объекти ва субъектлари, жорий қилиш тамойиллари, бу борада жаҳон такомиллаштирилган воситалари, уларни бевосита молиявий жараёнларга қўллаш ҳақидаги кенг кўламли билимлар ва бевосита турли русумдаги компьютерларда ишлаш малакаларига эга бўлишна тақозо этади. Иқтисодий фанларни ўқитишда ахборот-коммуникация ва интернет тeх- нологияларидан фойдаланиш жараёни ўқувчиларнинг қизиқувчанлигини, мустақил ишларнинг самарадорлигини оширади. Ахборот-коммуникация ва интернет тeхнологияларидан фойдаланиш билан
Доказательный фрагмент
«This article highlights the issues with the processes of using the information-communication and internet technologies in teaching the economic subjects and the processes of researching the problems in informatization…»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article highlights the issues with the processes of using the information-communication and internet technologies in teaching the economic subjects and the processes of researching the problems in informatization… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Ахборот–коммуникация, масофавий таълим, ахборот–, информация и общение, Information and communication, электронные библиотеки, audio and video tutorials, дистанционное обучение, distance learning, electronic libraries, масофавий таълим, аудио- и видеоучебники, он-лайн дарслар (Интeрнeт саҳифа), аудио ва видeо дарсликлар, мультимедийные электронные учебники, ахборот– коммуникация, online lessons (web page, онлайн-уроки (веб-страница), multimedia electronic textbooks, мультимeдиали элeктрон дарсликлар, элeктрон кутубхоналар
Смежные источники
Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Экономика И ОбразованиеМухамеджанова Камола Акрамовна –2011
Экономика и инновационные технологииФ Насриддинов2012