К содержанию
РецензированоRU2025

СТАНДАРТЫ УСТОЙЧИВОГО РАЗВИТИЯ ФИНАНСОВОЙ ОТЧЕТНОСТИ

Зият Курбанов (Ташкентский государственный экономический университет)

Экономическое развитие и анализ · 1 · 157-163 · 2025

Аннотация

This article discusses the theoretical issues of financial reporting sustainability standards. Proposals are made to improve accounting using foreign experience in implementing international sustainability standards in practice. Keywords: accounting, financial reporting, sustainability standard, IFRS S1, IFRS S2. IV SON - APREL, 2025 312-318 312 00 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel www.sci-p.uz Кириш. Молиявий ҳисоботнинг барқарорлик стандартлари Марказий Осиё мамлакатлари учун нисбатан янги тушунчадир. Шу сабабли, "муҳим маълумотлар" нимадан иборатлиги ва уни қандай қилиб тўғри тарзда ошкор қилиш ҳақида баъзи бир дастлабки тушунмовчиликлар келиб чиқади. Бу муаммоларни бартараф этиш хорижий сармояни жалб қилишни режалаштираётган компаниялар учун энг муҳим ҳисобланади. ISSB стандартларига (IFRS S1 va IFRS S2) мувофиқ ахборотни ошкор қилиш халқаро инвесторлар ўртасида ишончни ошириш учун зарур қадам бўлмоқда. Мамлакатимиз иқтисодиётини рақамлаштириш жараёни бухгалтерия ҳисобининг назарий масалалари қайта кўриб чиқиш заруриятини келтириб чиқармоқда. Бу шароитда бухгалтерия ҳисобининг мавжуд моделларини, объекти ва методларини иқтисодиётини рақамлаштириш жараёнига мослаштириш мақсадга мувофиқ. Шунингдек, бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва молиявий ҳисобот шаклларини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига уйғунлаштириш зарур. Жаҳонда рўй бераётган жадал глобаллашув жараёнига мамлакатимиз иқтисодиётини мослашувини талаб қилади. Глобал инвестиция портфелига эга халқаро инвесторлар компаниялар томонидан иқлим ва бошқа экологик, ижтимоий ва бошқарув масалалари бўйича юқори сифатли, шаффоф, ишончли ва қиёсланувчан ҳисоботларни талаб қилмоқдалар.Молиявий ҳисоб тизимини замонавий талаблар ва халқаро стандартларга мувофиқлаштириш йўналишларидан бири бўлиб, молиявий ҳисоботнинг барқарорлик стандартлари (IFRS Sustainability Standards)ни ўрганиб, мамлакатимиз амалиётига жорий этишдир. Молиявий ҳисоботнинг барқарорлик стандартлари Барқарорлик бухгалтерия стандартлари Кенгаши (SASB - Sustainability Accounting Standards Board) томонидан ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этиш бўйича тавсия беради. Барқарорлик бухгалтерия стандартлари Кенгаши (SASB) мустақил нотижорат ташкилот бўлиб, унинг вазифаси давлат корпорацияларига сармоядорлар учун муҳим, қарор қабул қилиш учун фойдали маълумотларни ошкор қилишда ёрдам берадиган барқарорлик ҳисоби стандартларини ишлаб чиқиш ва тарқатишдан иборат. Ушбу миссия далилларга асосланган тадқиқотлар ва манфаатдор томонларнинг кенг, мувозанатли иштирокини ўз ичига олган жараён орқали амалга оширилади. SASB bарқарорлик учун реал секторга хос асосий самарадорлик кўрсаткичларини (КPI) ишлаб чиқди, бу эса корпоратив ҳисоботида атроф-муҳитга оид маълумотларни тақдим этиш тамойилларини тўлдиради. Компанияларнинг барқарорлик, ижтимоий ва атроф-муҳитга таъсирини аниқ ва шаффоф тарзда ҳисобот қилиш, инвесторлар ва манфаатдор томонлар учун муҳим қарорлар қабул қилиш, глобал барқарорлик талабларига мослашиш ҳамда экологик ва ижтимоий масълиятни ошириш орқали узоқ муддатда муваффақиятга эришиш имконини беради. Адабиётлар шарҳи. Халқаро барқарорлик стандартлари кенгаши (International Sustainability Standards Board-ISSB) раиси Фаберни (2024) такидлашича: “Йирик иқтисодиётлардан тортиб, ривожланаётган бозорларгача, Бразилия, Коста-Рика, Япония, Нигерия ва Буюк Британия каби дунёнинг юрисдикциялари ISSB стандартларини тан олади. Уларнинг тартибга солиш жараёнларини якунлашни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, бутун дунё бўйлаб бошқа юрисдиксиялар билан ҳамкорлик қилиш бизнинг яқин келажакда мутаносиб ва юқори сифатли барқарорлик билан боғлиқ молиявий ошкор қилиш учун глобал асос яратишда устувор вазифамиздир. 20 дан ортиқ юрисдиксия аллақачон ИССБ стандартларини ўзларининг ҳуқуқий ёки меъёрий базаларига қўллашга қарор қилган ёки уларни жорий қилиш чораларини кўрмоқда” . 313 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel www.sci-p.uz Нестеренкони (2025) ёзишича “2023 йил июн ойида IFRS Кенгаши биринчи марта барқарорлик билан боғлиқ иккита янги стандартни чиқарди: IFRS S1 “Барқарорлик билан боғлиқ молиявий маълумотларни ошкор қилиш учун умумий талаблар” ва IFRS S2 “Иқлим билан боғлиқ маълумотларни очиб бериш”. Улар барқарорлик ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ бўлган хавф ва имкониятлар тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш талабларини белгилайди, улар корхонанинг пул оқимига, молиялаштиришга киришига ёки капитал қийматига таъсир қилади” . Зибареванинг (2025) фикрича, “IFRS S1 барқарорлик рисклари ва имкониятларини ва ошкор этилиши керак бўлган тегишли маълумотларни аниқлаш бўйича кўрсатмалар беради. Ушбу мақсадга эришиш учун IFRS S1 корхоналардан корхонага таъсир қилувчи барча муҳим барқарорлик рисклари ва имкониятларини аниқлаш ва ошкор қилиш учун икки босқичли жараённи бажаришни талаб қилади: - биринчи қадам барқарорлик билан боғлиқ рискларни ва бизнесга қисқа, ўрта ва узоқ муддатда таъсир кўрсатиши мумкин бўлган имкониятларни аниқлашга ёрдам беради. - иккинчи қадам 1-қадамда белгиланган барқарорли

Доказательный фрагмент

«This article discusses the theoretical issues of financial reporting sustainability standards.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article discusses the theoretical issues of financial reporting sustainability standards. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
accounting, financial reporting, sustainability standard, IFRS S1, IFRS S2, МСФО S1, барқарорлик стандарти, бухгалтерия ҳисоби, стандарт устойчивого развития, МСФО S2, бухгалтерский учет, молиявий ҳисобот, финансовая отчетность
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники