Цифровая экономикаMARKETING STRATEGIES, Shadieva Madina Djaloliddin kizi2026
Проблемы модернизации сферы услуг и пути их решения
Мардонов Баходир Бахронович
Экономика и инновационные технологии · 2017
Аннотация
Мақолада хизмат кўрсатиш соҳасини модернизациялаш зарурати ва афзалликлари келтирилган. Шунингдек, модернизациялаш оқибатида келиб чиқадиган муаммолар аниқланган ва уларни бартараф этиш йўллари ҳам кўрсатиб ўтилган. Аннотация: В статье приведены необходимость и преимущества модернизации сферы услуг. В том числе, выявлены проблемы, возникающие в результате модернизации и указаны пути их преодоления. Annotation: The article adduces necessity and preferences of modernization of tertiary industry. It also reveals the problems which arise in the result of modernization and shows the ways to overcome them. Калит сўзлар: модернизация, глобализация, инновация, бандлик, хизматлар соҳаси, даромад. Кириш Ҳар қандай жамият ривожланиши натижасида анъанавийликдан замонавийликка ўтади. Бу иқтисодий муаммолар гирдобидан чиқиш жараёнини ҳам англатади. Модернизация айнан жамиятни замонавийликка айлантиришнинг дастлабки босқичи ҳисобланади. Шу сабабли ҳам дунёда модернизация сиёсатини амалга оширмаган ёки амалга оширмаётган давлат деярли йўқ. Ҳозирги кунда жаҳонда юз бераётган иқтисодий ва сиёсий ўзгаришлар ҳам ҳар бир мамлакат иқтисодиётини модернизацияланишини талаб этади. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А. Каримов таъкидлаганларидек, «Биз модернизация деганда, кўпинча саноат тармоқларини модернизация қилишни тушунишга ўрганиб қолганмиз [1]», деган фикрлари нафақат ишлаб чиқариш соҳасини балки, хизмат кўрсатиш соҳасининг барча тармоқларини ҳам кенг қамраб олиниши лозимлиги назарда тутиб айтилган. Иқтисодчи олим И.Н.Мирошников ҳам : “...иқтисодиётни модернизациялаш учун аввало унинг муҳим соҳаларини, шу жумладан хизмат кўрсатиш соҳасини ижтимоий-иқтисодий ролини ошириш лозим[2]”- деб ҳисоблайди. Демак, иқтисодиётни модернизациялашнинг дастлабки босқичи хизмат кўрсатиш соҳасига дахлдор бўлиб, соҳани диверсификация ва модернизация қилиш борасидаги ишларни жадаллаштирилишини талаб этади. Олиб борилган кўплаб илмий тадқиқотларда асосан иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш соҳасини модернизацияланиш жараёнлари чуқур тахлил қилинган. Бироқ, глобаллашув жараёни шиддат билан кечаётган шароитда унинг оқибатида келиб чиқадиган муаммоларни бартараф этиш учун ишлаб чиқариш соҳасини № 1, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил модернизациялашнинг ўзи етарли бўлмайди. Айниқса, жамият бир босқичдан иккинчи босқичга (индустриал жамиятдан постиндустриал жамиятга) ўтишда хизмат кўрсатиш соҳасини модернизациялаш муҳим аҳамият касб этади. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Жаҳон хўжалигида интеграцион жараёнларнинг тезлашиши, глобаллашув фаолиятини кучайиши миллий иқтисодиётнинг соҳа ва тармоқларини такомиллаштириб бориш заруратини қўяди. Иқтисодчи олимлар А.Аузан, К.Келимбетовлар ҳам «….глобализация шароитида иқтисодиёт тармоқлари ўртасидаги алоқаларни янги босқичга кўтариш учун модернизация ишларини амалга ошириш нафақат муҳим балки, ривожланишнинг зарурий шарти ҳисобланади[3]» -деб таъкидлашган. Ҳар бир мамлакатда амал қилаётган иқтисодий тизимдан қатъи назар халқаро миқёсдаги иқтисодий ўзгаришлар мамлакат иқтисодиётига таъсир кўрсатади. Жахон иқтисодиётидаги ўзгаришлар таъсирини юмшатиш учун ҳам мамлакат иқтисодиётини тубдан янгилашни талаб этади. Иқтисодчи олим Е.А. Каменева ҳам «Глобаллашув жараёни ривожланиши билан иқтисодиётнинг асосий соҳаси бўлмиш хизмат кўрсатиш тармоқлари ўзгариб боради. Бунда хизмат кўрсатиш соҳаси бир хил кўринишга эга бўлмайди ва ижтимоий- иқтисодий шароитдан келиб чиққан ҳолда хизматларнинг турлари ҳар хил даражада ривожланади[4].»-деб таъкидлаган. Демак, хизмат кўрсатиш соҳасини модернизациялаш хизматларни янада ривожлантириш, уларни янги турларини шакллантиришни кучайтириб боради. Шу сабабли ҳам хизмат кўрсатиш соҳаси ҳар томонлама, ҳар хил усулда, босқичма-босқич тартибда ривожлантириб келиниши лозим. Аҳолининг турмуш даражасини ошириш ва сифатини яхшиланиши хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланиш даражасига боғлиқ. Шу сабабли ҳам мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келинди. Ўзбекистон мустақилликдан кейинги қисқа давр ичида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ва унда аҳоли бандлигини ошириш бўйича бой тажрибага ҳам эришди. Буни мамлакатда хизмат кўрсатиш соҳасининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётидаги ўрнини мустаҳкамлаш ва уни ривожланиш борасидаги олиб борилаётган макроиқтисодий сиёсатда кўриш мумкин. Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш борасидаги бой тажриба шу соҳани модернизациялашда муҳим роль ўйнайди. Бу борада машҳур иқтисодчи олим А.Маддисон «The World economy: a millennial persperctive» номли асарида модернизация босқичига ўтиш қийинчилиги ҳақида тўхталиб, қуйидаги фикрни билдирган:- « мамлакат иқтисодиётини модернизациялашда ЯИМнинг аҳоли жон бошидаги ҳажмини ошириш муҳим аҳамият касб этишини, модернизация босқичига ижтимоий ларзаларсиз ўтиш ниҳоятда мушкул эканлигини, бунга фақатгина, иқтисодий ўсиш суръати юқори ва барқарор даражага эга б
Доказательный фрагмент
«Мақолада хизмат кўрсатиш соҳасини модернизациялаш зарурати ва афзалликлари келтирилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада хизмат кўрсатиш соҳасини модернизациялаш зарурати ва афзалликлари келтирилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- модернизация, глобализация, инновация, бандлик, services, доход, income, сфера услуг, innovation, хизматлар соҳаси, инновации, modernization, employment, даромад, занятость, globalization
Смежные источники
Экономическое развитие и анализРасулов Содиқ Саъдуллаевич, Маткулиева Санобар Исмаиловна +12023
Экономика и инновационные технологииСАМАРАЛИ БОШҚАРИШ ЙЎЛЛАРИ, Лола Саатова2018
Экономика и инновационные технологииУсмонов Ботир Шукуриллаевич2018