Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
БУЮК СИЙМОЛАР БЕШИГИ
MANAGEMENT AND ECONOMY · БУЮК СИЙМОЛАР БЕШИГИ · Мавлянов У.Н.
Решение социальных проблем в управлении и экономике · 1925
Аннотация
Мақолада темурийлар Ренессансининг алоҳида ютуғи бўлган Ҳиротдаги Бойсунғур санъат академияси ва унда фаолият кўрсатган олимлар тадқиқотларининг айрим жиҳатларига тўхталинган. Хусусан, мазкур илмий академия фаолиятининг асосий тўртта йўналиши ҳамда ушбу йўналишларнинг асосий вакиллари ҳақидаги маълумотлар таҳлил этилган. Калит сўзлар. Ҳирот, Самарқанд, академия, Бойсунғур академияси, Тўғон, Абдураззоқ Самарқандий, Фасиҳ Хавофий, Алишер Навоий, Бобур, Хондамир, Мирзо Муҳаммад Ҳайдар Дуғлат, Ҳасанхожа Нисорий Марказий Осиё жаҳон цивилизациясининг бешиги, илк илм ва зиё масканларидан биридир. Темурийлар давлати сарҳадларида юзага келган Самарқанддаги Улуғбек академияси ва Ҳиротдаги Бойсунғур санъат академияси фаолият кўрсатди. Ўзбекистонда Мирзо Улуғбек академияси, унинг жаҳон илм-фани, маданияти тараққиётидаги ўрни ва аҳамияти кўпчиликка маълум ва машҳур [1, 4]. Биз қуйида Бойсунғур санъат академияси ва унда фаолият кўрсатган олимлар тадқиқотларининг айрим жиҳатларига тўхталишга жазм этдик. “Бойсунғур академияси” ҳозирги замон илмида илк бор, бизнингча, А.З.В.Тўғоннинг 1925 йил 9 апрелда Берлиндан Тошкентга П.Солиевга ёзган, мактубида тилга олинган. Шунингдек, кейинчалик унинг 1928-1940 йилларда Қоҳирада эски араб ёзувида босилиб чиққан “Туркистон ва яқин мозийси”, 1942-1947 йилларда лотин ҳарфларида босилиб чиққан “Бугунги турк эли – Туркистон ва яқин тарихи”, ҳамда 1946 йилда нашр этилган “Умум Турк тарихинэ гириш” [2] ва бошқа асарларида ёритилган. “Бойсунғур академияси” ҳақидаги манбавий маълумотларни биз Абдураззоқ Самарқандийнинг “Матлаъи саъдайн ва мажмаъи баҳрайн”, Фасиҳ Хавофийнинг “Мажмаъи Хавофий”, Алишер Навоийнинг “Муҳокамат ул-луғатайн”, “Мезон ул-авзон”, “Мажолис ун-нафоис”, Бобурнинг “Бобурнома”си, Хондамирнинг “Макорим ул-ахлоқ”, Мирзо Муҳаммад Ҳайдар Дуғлатнинг “Тарихи Рашидий”, Ҳасанхожа Нисорийнинг “Музаккири аҳбоб” каби манбалардан топамиз. “Бойсунғур академияси”нинг шаклланиш, 1420-1428 йилларда юз бериб, унинг гуллаб-яшнаш даври 1428-1434 йилларга (яъни Бойсунғур 68 SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN MANAGEMENT AND ECONOMY International scientific-online conference Мирзо вафоти арафасида), ундан кейин Абу Саид Мирзо, Ҳусайн Бойқаро ҳукмронлик йилларига тўғри келган эди. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, асли макони Соҳибқирон томонидан қурилган буюк темурийлар салтанати бўлган юксак илмий-адабий, маънавий-маърифий, диний-ахлоқий муҳит Бухоро, Самарқандда, Ҳирот, Табриз, Исфаҳон, Шероз, Истанбул, Ҳиндистонда, ҳатто Шарқий Туркистонда, Дашти Қипчоқда (Сарой) ёки Булғор хонликлари (Қозон, Қрим) ҳудудларида умумий туркий илм-фан, маданият, диний-фалсафий фикрнинг барқ уриб гуллаб-яшнашига имкон берган. Ҳирот “Бойсунғур академияси”нинг таркиби, йўналиши, муаммолари ва вакиллари Хондамир тавсифида [3] қуйидаги кўринишда бўлган: 1. Исломий илмлар, илоҳиёт, калом ва ҳикмат. Аҳмад Тафтазонийнинг “Шарҳи фароиз”и, Атауллоҳ Ҳусайнийнинг “Равзат ул-аҳбоб фис сийратин набий ва олвал асҳоб” асари, Фасиҳиддин Муҳаммад Низомий Хавофийнинг “Ҳошияйи мавоқиф фи илм-ул-Калом”и, Имодиддин Абхарийнинг “Шарҳи “Мишкот-ул-анвор”и, Абдураҳмон Жомийнинг “Шавоҳид ун-нубувват” асари, Воиз Кошифийнинг “Тафсири Ҳусайний” номли тафсири каби ўнлаб муаллифлар асарлари шу гурҳга мансуб. 2. Фиқҳ – шариат илмлари. Имом Нававийнинг “Шарҳи арбаъин”, Низомий Хавофийнинг “Ҳошияйи мухтасар”и, Ғиёсиддин Муҳаммаднинг “Ҳошияйи шарҳи Муъжизи Мавлоно Нафис” асари, Абул Қосим Абул Лайсийнинг “Ҳошияйи Мутаввал” ва “Ҳошияйи Талвиҳ”лари, Ихтиёриддин Ҳасан Турбатий “Иқтибосот” асари – шариат бўйича энг муҳим фатво, ечимлар китоби мазкур гуруҳга кирган асарларнинг айримлари. 3. Шеър санъати, тасвирий санъат, бадииййат (эcтетика) назарияси\га оида асарлар. Абдураҳмон Жомий – Рисола дар илми мусиқий. Амир Абдуллоҳ Ҳусайний – “Рисола дар саноеъ ва бадеи шеърий”. Амир Абдуллоҳ Ҳусайний – “Рисолайи қофия”. Аълоуддин Кирмоний – Маснавиёт. Шамсиддин Муҳаммад Бадахший – “Рисолайи муаммо” каби асарлар ташкил этган гуруҳ. 4. Табиий-илмий билимлар, тарих ва мақоматлар гуруҳи. Мавлоно Хавофийнинг Шарҳи миататул амил асари – механикада қўлланиладиган амаллар ҳақида рисола. Дарвеш Али Табиб. Тазкират ун-нуфус – инсон нафслари, руҳи турлари, жони ҳақида руҳий-психологик рисола. Камолиддин Абдул-Восеъа. Ҳолоти Ҳазрати Махдумий. Мирхонд. Равзат ус- сафо фис-сиярул-анбиё вал-мулук вал-хулафо. Хондамир. Маосир ул-мулук. Воиз Кошифий. Футувватномаий султоний. 69 SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN MANAGEMENT AND ECONOMY International scientific-online conference “Бойсунғур академияси” тўғрисидаги А.З.В.Тўғоннинг қуйидаги умумлаштирувчи хулосаси мазкур академиянинг ўрнини тушунишга ойдинлик киритади: “... XV асрда Темурнинг невараси Бойсунғур Мирзо, Султон Ҳусайн Бойқаро ва унинг яқин қариндоши Алишер Навоийнинг кутубхоналарида гуллаб яшнаган рассомчилик академияларида: Ғиёсиддин Наққош, Халил Мирзо, Қосим Али, Беҳзод, Ҳожи Муҳаммад Наққош, Маҳмуд Музаҳҳиб ва бошқалар томонидан ишланган расмларни эслатиб ўтиш зарур. ....Тўпқопи, Эвқоф ва Юлдуз кутубхоналарида Алишер ва Низом
Доказательный фрагмент
«Мақолада темурийлар Ренессансининг алоҳида ютуғи бўлган Ҳиротдаги Бойсунғур санъат академияси ва унда фаолият кўрсатган олимлар тадқиқотларининг айрим жиҳатларига тўхталинган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада темурийлар Ренессансининг алоҳида ютуғи бўлган Ҳиротдаги Бойсунғур санъат академияси ва унда фаолият кўрсатган олимлар тадқиқотларининг айрим жиҳатларига тўхталинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Ҳирот, Самарқанд, академия, Бойсунғур академияси, Тўғон, Ҳасанхожа Нисорий, Фасиҳ Хавофий, Хондамир, Бобур, Мирзо Муҳаммад Ҳайдар Дуғлат, Абдураззоқ Самарқандий, Алишер Навоий
Смежные источники
Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
Экономика и инновационные технологииФ Насриддинов2012
Экономика И ОбразованиеМухамеджанова Камола Акрамовна –2011