Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Рақамли иқтисодиёт шароитида энергетика тармоғининг барқарор ривожланишини таъминлаш механизми ва унинг назарий асослари
RAQAMLI IQTISODIYOT · Якубова Махтумахон Асатуллаевна
Цифровая экономика · 2026
Аннотация
The article deals with the theoretical foundations of the mechanism ensuring sustainable development of the energy industry in the national economic system. Key words: energy, mechanism, energy center, electric power industry, fuel and energy complex, sustainable development. Кириш Бугунги кунда энергетика саноати корхоналарининг барқарор ривожланиши замонавий рақамли иқтисодиётнинг самарали ташкил этиш асоси бўлиб келмоқда. Аҳолининг турмуш даражаси, иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари фаолияти ва мамлакатнинг жаҳондаги ўрни кўп жиҳатдан энергетика соҳасидаги корхоналарнинг самарали фаолият юритишига боғлиқ бўлмоқда. Умуман жаҳон иқтисодиётига ҳам, мамлакатимиз иқтисодиётига ҳам, шу жумладан унинг энг муҳим тармоғи – электр энергетикасига таъсир кўрсатаёган иқтисодий ўзгаришлар ва силжишлар шароитида кўплаб энергетика саноати корхоналари молиявий-иқтисодий фаолиятини юқори рақобат муҳитида олиб бормоқдалар, ташқи ва ички омилларга нисбатан тобора заифлашиб боришларини ҳам кузатиш мумкин. Бу уларнинг барқарор ҳолати ва ривожланишига бевосита таъсир қилмай қолмайди. Шу сабабли, энергетика “RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNA LI | 2-SON WWW.INFOCOM.UZ 56 RAQAMLI IQTISODIYOT саноати корхоналарининг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатадиган омилларнинг таъсирини бартараф этиш ёки минималлаштиришга қаратилган механизмни ишлаб чиқиш долзарб вазифа ҳисобланади. Мамлакатимизда энергетика саноати ва унинг таркибий қисми бўлган – электр энергетикаси корхоналарининг аҳамияти айниқса юқори бўлиб, бу Ўзбекистоннинг иқлим шароити ва географик жойлашуви билан бевосита боғлиқдир. Унда иқтисодиётнинг бошқа барча тармоқлари ва аҳолисини электр энергия билан таъминлаш мамлакатнинг барқарор иқтисодий холати учун муҳимдир. Иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар электр энергетикаси корхоналари томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни тўламаслик муаммосининг кучайишига ва электр энергияси ишлаб чиқарувчилар олдидаги дебиторлик қарздорлигини ошиб кетишига олиб келмоқда. Шу билан бирга аҳолини ишончли энергия билан таъминлаш жараёнига бевосита тўғридан-тўғри таҳдид пайдо бўлмоқда. Шу муносабат билан мамлакатнинг электр энергияси бўйича хавфсизлиги маълум даражада энергетика соҳасидаги саноат корхоналарининг барқарор ривожланишини ва корхоналар ҳамда аҳолини электр энергияси билан таъминлашнинг энг муҳим манбаи бўлган улгуржи ва чакана энергия бозорини ташкил этишни тақозо қилмоқда. Мамлакатдаги ёқилғи-энергетика мажмуаси таркибида алоҳида ўрин тутадиган электр энергетикаси ҳозирги пайтда қайта ривожланиш жараёнини бошдан кечирмоқда, бунинг асосий сабабларидан бири саноатнинг бир қисми бўлган саноат корхоналарининг ташқи ва ички муҳитидаги ўзгаришларни тезкор баҳолаш жараёнининг етишмаслигидир. Хусусан, ушбу ўзгаришлар электр энергетикаси корхоналари томонидан тақдим этиладиган электр энергиясини ишлаб чиқаришга, узатишга ва истеъмолчилар талабини ўсиши билан боғлиқ. Электр энергетикаси корхоналари кўплаб объектлар ва қуйи тизимлардан иборат бўлган мураккаб иқтисодий тизим бўлиб, уларнинг маълум муддат ишдан чиқиши нафақат электр энергетикаси учун, балки ёқилғи-энергетика комплекси учун ҳам салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Энергетика соҳасидаги электр энергетика корхоналарининг узлуксиз фаолияти билан боғлиқ масалаларнинг муваффақиятли ҳал этилиши рақамли иқтисодиётга ўтиш даврида ўзига хос бўлган бир қатор муаммоларнинг илмий асосланишига боғлиқ бўлади. Улар орасида электр энергетикаси корхоналарининг ташқи ва ички муҳит билан ўзаро таъсири, шунингдек, ушбу соҳадаги корхоналарни турли хил шароитларида барқарор ривожланиш механизмини ишлаб чиқиш муаммосининг мавжудлиги алоҳида аҳамиятга эгадир. Мамлакатимизнинг рақамли иқтисодиётга ўтиш даврида турли хил янги омиллар пайдо бўлади, ташқи муҳит томонидан саноат корхонасига қўйиладиган “RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 2-SON WWW.INFOCOM.UZ RAQAMLI IQTISODIYOT 57 талаблар ўзгариб боради, корхона фаолиятининг ушбу талабларга мувофиқлигини таъминлаш механизми мураккаблашади, улар ҳам иқтисодий, ҳам ноиқтисодий усулларга асосланиб саноат корхонасига таъсир қилиши мумкин. Энергетика саноати корхонасининг ички муҳити турли хил иқтисодий силжишлар шароитида ҳам ўзгаради, чунки унинг фаолияти истеъмолчиларнинг маҳсулот ва хизматларга бўлган талабини қондириш ва фойда олиш каби мақсадларга эришишга қаратилган бўлиб, бу барқарор ривожланишнинг асосий омили бўлган ўз ресурсларининг асосий манбаларидан бири ҳисобланади. Ҳозирги вақтда турли хил иқтисодий шароитларда энергетика корхонасини барқарор ривожлантириш механизмини шакллантирадиган илмий ва услубий воситаларни яратишга уринаётган илмий тадқиқотлар алоҳида аҳамиятга эга ҳисобланади. Бу тадқиқот мавзусини танлашдаги долзарблигини белгилайди. Энергетика соҳасидаги электр энергетикаси корхоналарининг барқарор ривожланиш механизмини кўриб чиқишдан олдин “механизм” тушунчасини ва барқарор ривожланиш механизмининг моҳиятини аниқлаймиз. Иқтисодий луғатда “механизм” тушунчаси қуйидагича таърифланади [1]: ҳаракат ё
Доказательный фрагмент
«The article deals with the theoretical foundations of the mechanism ensuring sustainable development of the energy industry in the national economic system.»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article deals with the theoretical foundations of the mechanism ensuring sustainable development of the energy industry in the national economic system. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- energy, mechanism, energy center, electric power industry, fuel, электроэнергия, топливно-энергетический комплекс, электроэнергетика, ёқилғи-энергетика мажмуаси барқарор ривожланиш, энергетика саноати, механизм, fuel and energy complex, энергетика маркази, sustainable development, энергоцентр, устойчивое развитие, энергетика
Смежные источники
Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
Экономика И ОбразованиеМухамеджанова Камола Акрамовна –2011
Экономика и инновационные технологииФ Насриддинов2012