Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Электрон тижорат ва унинг зарурияти
ELEKTRON TIJORAT · Раҳимова Севара Гайратовна
Цифровая экономика · 2026
Аннотация
This scientific article examines the development trends of e- commerce and the specific aspects of its development in the "Industry-4" period. Also, the modern state of e-commerce development in Uzbekistan and the essence of measures taken by the state for the development of e-commerce are presented. Keywords: “Industry-4”, e-commerce, Internet of things, big data, information and communication technologies. Кириш Дунёда рақамли иқтисодиёт ўсишининг суръатлари йилига деярли 20 фоизни ташкил этмоқда. Тараққий этган давлатларда рақамли иқтисодиётнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 7 фоизга етган. Улар ҳозирнинг ўзида рақамли иқтисодиётнинг жорий қилинишидан жуда катта наф кўришмоқда. Хусусан, Америка Қўшма Штатлари йилига 400 миллиард АҚШ долларидан кўпроқ рақамли хизматларни экспорт қилмоқда. Мазкур давлат ялпи ички маҳсулотининг 5 фоизидан кўпроғи бевосита интернет ва ахборот- телекоммуникация технологиялари билан боғлиқ соҳаларга тўғри келади. 2025 йилгача АҚШ саноатни рақамлаштиришдан қўшимча 20 трлн. доллар даромад “RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 2 -SON WWW.INFOCOM.UZ 22 ELEKTRON TIJORAT олиши кутилмоқда. Бундай иқтисодий самарадорлик, айниқса истеъмол товарлари ишлаб чиқариш (10,3 трлн. доллар), автомобиль саноати (3,8 трлн. доллар) ва логистикада (3,9 трлн. доллар) юқори бўлиши таъкидланмоқда [1]. Турли тадқиқотлар натижалари бўйича рақамли иқтисодиётнинг дунё иқтисодиётидаги салмоғи 4,5 фоиздан 15,5 фоизгачани ташкил этади. Жаҳон ахборот-коммуникация технологиялари секторида яратилаётган қўшилган қийматнинг деярли 40 фоизи ва блокчейн технологиялари билан боғлиқ патентларнинг 75 фоизи Америка Қўшма Штатлари ва Хитой Халқ Республикаси хиссасига тўғри келади. Мамлакатимиз Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2020 йил 13 февраль куни ахборот технологияларини ривожлантиришга бағишланган тадбирда келтирган статистик маълумотларига мувофиқ АҚШда рақамли иқтисодиётнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 10,9 фоиз, Хитойда 10 фоиз, Ҳиндистонда 5,5 фоизни ташкил этади. Ўзбекистонда бу кўрсаткич 2 фоиздан ҳам ошмайди [2]. Рақамлаштиришнинг аҳамияти ва таъсирини қанчалик ортиб бораётганлигини баҳолаш учун сўнгги ўн йилликдаги бир нечта йирик технологик компаниялар ва рақамли платформаларнинг жаҳон бозоридаги капиталларининг улушини кўриш кифоя. Хусусан, БМТнинг савдо ва ривожланиш конференцияси маълумотларида қайд этилганидек, бу кўрсаткич 2009 йилда 16 фоизни ташкил этган бўлса, 2018 йилнинг охирига келиб 56 фоизга етган [3]. Дунё ҳамжамиятида рўй бераётган бундай жадал ўзгаришлар ва рақобатнинг кескинлашуви жараёнида инновациялар ва рақамли технологияларни кенг жорий этмасдан туриб, яқин ва узоқ келажакда мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ривожлантириш, унинг рақобатдошлигини таъминлай олмаслигимиз айни ҳақиқат бўлиб, бу эса, ўз навбатида, илмий ва амалий ҳаракатларни кучайтиришни талаб этади. Мавзунинг ўрганилганлик даражаси Бугунги кунда инсоният олами янги рақамли иқтисодиётнинг бўсақасида турибти, шуни таъқидлаш лозим, электрон тижорат уни асосий ўзагини ташкил қилади. Электрон тижорат тушунчасига ягона таъриф бериш қийин. Холодкова К. “Россиянинг электрон тижорат бозорининг таҳлили” мақоласида электрон тижоратга қуйидагича таъриф беради: “Интернетда тижорат фаолияти ёки ахборот технологияларига асосланган бизнес жараёнлар” [4]. Муаллиф томонидан келтириб ўтилган таъриф қисқа маъзмунга эга бўлиб, унда тижорат сўзи билан бизнес сўзининг маъноси бирҳиллаштирилиб юборилган. Маълумки, бизнес категорияси тижорат категориясига нисбатан WWW.INFOCOM.UZ “RAQA MLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 2-SON ELEKTRON TIJORAT 23 анча кенг маънони англатади. Электрон тижоратни эса электрон бизнеснинг бир бўғини сифатида кўришимиз тўғри бўлади. Гиан Чен “Онлайн чакана савдо стратегияларини ўрганиш: АҚШ ва Хитойнинг етакчи компанияларининг тажрибаси” мақоласида “Электрон тижорат Интернет орқали моддий ва номоддий товарлар ва хизматларни сотиб олиш / сотиш бўйича битимлар тўплами сифатида белгиланиши мумкин. Бу онлайн чакана савдо, харидлар, онлайн аукционлар ва онлайн тўловларни ўз ичига олади” деган фикрни олдинга сурган [5]. Муаллиф электрон тижорат фақат интернет муҳитида бўлиши мумкинлини кўрсатиб ўтган. Аммо ахборот технологияларга асосланган интернет тизимидан автоном ишлайдиган маҳсус электрон тизимлар мавжудлигини биламиз. Масалан, банкларга Банклараро клиринг маркази ёки Ҳисоб-китоб маркази орқали молиявий хизмат кўрсатилишини келтиришимиз мумкин. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Савдо ва Тараққиёт бўйича конференцияси электрон тижоратни рақамли маълумотлар, шу жумладан матнлар, товушлар ва визуал маълумотларга ишлов бериш ва узатишга асосланган тижорат фаолияти билан боғлиқ битимлар тўплами сифатида белгилайди [6]. Ушбу таърифда электрон тижоратни маълумотларга асосланган битимлар тўплами сифатида қаралмоқда ва бу ҳолат юридик жиҳатдан тўғри кўрсатилган бўлсада, лекин услубий жиҳатдан тўла ифодалаб берилмаган. Юқорида электрон тижоратга келтириб ўтилган таърифлар унинг назарий асосини бир қисмини ташкил қилиш
Доказательный фрагмент
«This scientific article examines the development trends of e- commerce and the specific aspects of its development in the "Industry-4" period.»
Образец извлечения
Демо-превьюThis scientific article examines the development trends of e- commerce and the specific aspects of its development in the "Industry-4" period. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- “Industry-4”, e-commerce, Internet of things, big data, information, большие данные, электронная коммерция, information and communication technologies, нарсалар интернети, «Индустрия-4», “Саноат-4”, информационно-коммуникационные технологии., электрон тижорат, ахборот-коммуникация технологиялари, интернет вещей, катта маълумотлар
Смежные источники
Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021
Экономика и инновационные технологииХилола Умарова2021