К содержанию
РецензированоRU2024

ТЕОРЕТИЧЕСКИЕ ВОПРОСЫ ОРГАНИЗАЦИИ ДИСТАНЦИОННОГО АУДИТА

Яриев Шерзод Шукуржанович

Экономическое развитие и анализ · 27 · 237 – 242 · 2024

Аннотация

The article discusses the theoretical issues of organizing and developing remote audit in the Republic of Uzbekistan. Scientific works and regulatory documents on remote audit are analyzed, conclusions and proposals are made. Keywords: financial control, audit, remote audit, audit standards, ISO. Кириш. Халқаро амалиётда давлат секторида аудитни ташкил этишда масафовий аудитдан кенг фойдаланишади. Кейинги йилларда малакатимизда Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини ошириш, бюджет қонунчилиги бузилишининг профилактикасини кучайтириш ва масофавий молиявий назоратни кенгайтириш, замонавий ахборот технологиялари ва маълумотлар базаси воситасида текшириш объектлари ва мақсадларини аниқлаш йўли билан кам самарали тафтишларни қисқартиришга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. XI SON - NOYABR, 2024 704-770142 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr www.e-itt.uz Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги “Давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6300-сон ва 2024 йил 10 июлдаги “Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ- 100-сон фармонлари қабул қилинди (Фармон, 2024). Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июлдаги “Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-100-сон фармонида (Фармон, 2024) вазирликлар ва идораларда - бюджет маблағлари тақсимловчиларида ички аудит тизимини такомиллаштириш, шунингдек Давлат бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш учун жамоатчилик иштироки ва назоратини кенгайтириш мақсадида: Ҳисоб палатаси томонидан Ўзбекистон консолидациялашган бюджети ижросининг ташқи аудити ўтказилади ва унинг натижалари бўйича тегишли хулосалар тайёрланади; 2025 йилдан бошлаб устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган йирик ташкилотлар фаолияти аудитдан ўтказилади; стратегик ва ахборот-технологик аудит турлари жорий этилади деб белгилаб қўйилган. Бизнинг фикримизча, стратегик ва ахборот-технологик аудит турларидан бири бўлиб, масофавий аудит ҳисобланади. Адабиётлар шарҳи. Масофавий аудит бўйича иқтисодчи олимлар фикрларини келтириб ўтамиз. Бу борада Щепкина (2022) қуйидаги фикрларни билдирган: “Инновацияларни жорий этиш ички аудит муаммоларини ҳал қилишда янги ёндашувларни қўллаш учун асос бўлади. Дунёнинг турли мамлакатларида филиаллари бўлган хорижий корхоналар орасида машҳурликка эришган ушбу инновацион ёндашувлардан бири ахборот- коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ички аудит муаммоларини ҳал қилишга қаратилган масофавий аудит (кейинги ўринларда ДА деб юритилади) ҳисобланади”. Johan Ingemar Lorentzon, Lazarus Elad Fotoh, Tatenda Mugwiraларни (2024) такидлашича: “Биз “масофавий аудит”ни аудит жараёнига технологиянинг интеграциялашуви, аудиторлик далилларини тўплаш имконини берувчи, мижозлар ва ҳамкасблар билан мулоқотни осонлаштириш ва аудит жараёни билан боғлиқ бўлган барча ҳисобот шакллари учун технологиядан фойдаланиш деб таърифлаймиз. Худди шундай, ушбу тадқиқотдаги "аудиторлар иши" атамаси аудиторлик далилларини тўплаш, мижозлар ва аудиторлик идораси билан алоқа ва аудиторлик топшириқлари давомида барча ҳисоботларни ўз ичига олган фаолиятни ўз ичига олади. Бошқа манбада: Масофавий аудит ёки электрон аудит пайтида аудитор текширилаётган томон (текширилувчи) жойида жисмонан ҳозир бўлмаган ҳолда аудитни амалга оширади. Онлайн воситалар аудитга қўлланиладиган талаблар ва қоидаларни ҳисобга олган ҳолда далилларни алмашиш ва олиш учун ишлатилади деб эътироф этилган (Ovaska and Murphy, 2024). Бугунги шиддат билан ривожланаётган бизнес ландшафтида масофавий аудитлар сифат ва хавфсизлик бўйича етакчилар учун зарур бўлиб қолди. Технологиянинг пайдо бўлиши ва мослашувчанликка бўлган эҳтиёжнинг ортиши билан ташкилотлар мувофиқликни таъминлаш, самарадорликни ошириш ва юқори стандартларни сақлаш учун масофавий аудитни ўзлаштирмоқда. Виртуал аудит ёки электрон аудит деб ҳам аталадиган масофавий аудитлар рақамли воситалар ва телекоммуникация 705 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr www.e-itt.uz технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб аудиторлик фаолиятини олиб боришни ўз ичига олади (Mastering Remote Audits, 2023). Масофавий аудит анъанавий аудитларга нисбатан кўплаб афзалликларни таклиф этади, жумладан: Харажатларни тежаш: Сайтда текширишлар билан боғлиқ саёҳат ва логистика харажатларини бартараф этиш ташкилотлар учун сезиларли тежашга олиб келиши мумкин. Мослашувчанлик ва самарадорлик: Масофавий текширувлар режалаштиришда кўпроқ мослашувчанликни таъминлайди, бу эса аудиторлар ва аудиторларга дунёнинг исталган нуқтасидан қатнашиш имконини беради. Бу мослашувчанлик, шунингдек, вақт ва ресурслардан янада самарали фойдаланиш имконини беради. Бузилишларни камайтириш: Аудитларни масофадан туриб ўтказиш кундалик операциялардаги бузилишларни камайтиради, чунки ходимлар ўз ишларини узл

Доказательный фрагмент

«The article discusses the theoretical issues of organizing and developing remote audit in the Republic of Uzbekistan.»

Образец извлечения

Демо-превью

The article discusses the theoretical issues of organizing and developing remote audit in the Republic of Uzbekistan. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
financial control, audit, remote audit, audit standards, ISO, аудит, аудитнинг стандартлари, молиявий назорат, масофавий аудит, стандарты аудита, финансовый контроль, дистанционный аудит, ISО
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники