К содержанию
РецензированоRU2024

ВВЕДЕНИЕ АКЦИЗНОГО НАЛОГА В УЗБЕКИСТАНЕ, ЕГО ЭКОНОМИЧЕСКАЯ СУЩНОСТЬ И ПРАВОВАЯ ОСНОВА

Эшматов Срожиддин Тоғаймуродович

Экономическое развитие и анализ · 2024

Аннотация

Excise tax plays an important role in the formation of state revenues and regulation of the consumption of certain goods and services. This article reviewed the existing literature on excise tax administration, drew conclusions from advanced international experiences. It defines the main directions of improvement of control mechanisms, the main focus is on policy reforms, technological integration and capacity building in tax authorities. Key words: administration, difficulties, inefficiency, compliance, revenue optimization, regulatory results, taxes and taxation, indirect taxes, excise tax, excise goods, the practice of taxation of excise goods. Кириш. Мамлакатимизда солиққа тортиш тизими ва солиқ маъмурчилигини, шу жумладан, акциз солиғини ундириш механизмини такомилаштириш масалалари бугунги кунда долзарблиги билан аҳамиятлидир. Мустақилликка эришганимиздан кейин 1992 йилдан, республикамизда акциз солиғи илк бора жорий қилинганда бери, доимий равишда уни ундиришнинг мақсадлилиги, миқдори, товарларнинг импортида, шу жумладан, МДҲ давлатларидан, ҳамда солиқни ҳисоблаш ва ундириш тартиби бўйича баҳсли мунозаралар олиб борилмоқда. Шу сабабли, республикамизда акциз солиғини такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини тадқиқ этиш ҳамда шу аснода баҳсли масалалар ечимини ишлаб чиқиш билвосита солиққа тортиш ва солиқ маъмурчилигининг назарий омиллари ҳамда жаҳон тажрибасини тадқиқ этиш ва таҳлил этиш нуқтаи назаридан олиб қарагандагина мақсадга мувофиқдир. Адабиётлар шарҳи. Акциз солиғи турли иқтисодий ривожланиш босқичларида бўлган қатор давлатларда билвосита солиққа тортишнинг самарали шакли сифатида эътироф этилади. Каширинанинг (2017) фикрича, акциз солиғи тизими мураккаб ҳисобланади. Акциз солиғи ва алкоголли маҳсулотларнинг муомаласини назорат қилиш муаммоси мавжуд, чунки уларни сотиш ҳажми ноқонуний ишлаб чиқаришни ривожлантириш кўламига тўғри келади ва катта миқдордаги маблағлар давлат бюджетидан ташқарида муомалада бўлади. Муаммонинг ечими алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда назоратни кучайтириш ва акциз тизимида етарли солиқ солинадиган базани яратиш учун шарт- шароит яратиш бўлиши мумкин. Делипалла (2009) томонидан “акциз солиғи билвосита солиқларнинг таркибий қисмларидан биридир. 1976 йилдаги Aкцизлар тўғрисидаги қонуннинг 6-бўлимида кўрсатилганидек, Малайзияга ва маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга импорт қилинадиган акциз солиғи. Бу бож давлат истеъмоли ёки ижтимоий муҳандислик тенденциясини ўзгартириш механизми сифатида ишлатилади. Aкциз солиғи тўғрисидаги актда мажбурий бўлган товарларга спиртли ичимликлар, тамаки, сигареталар, сигареталар, тўрт ғилдиракли ҳайдовчилар, кўп мақсадли транспорт воситалари ва ўйин карталари киради”. Гилес, Теддс (2002) томонидан контрабанда фаолиятини солиқ органидан солиқ тўлашдан бўйин товлаш мақсадида амалга ошириладиган қонуний ёки ноқонуний, бозор ёки бозордан ташқари барча операциялар деб таърифлаган. Билвосита солиқларни тўлашдан бўйин товлаш кўпинча контрабанда, айниқса божхона тарифлари бўйича 461 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul www.e-itt.uz жиноятлар билан боғлиқ. Контрабанда жиноятлари ембарго, маҳсулот сифати ва квоталар каби пул ва пул бўлмаган даромадларга таъсир қилади. Ҳаи ва Сее (2011) томонидан солиқ тўловларига қасддан ёки қасддан жалб қилинган компаниялар, жисмоний шахслар иштирокидаги ўлчовлар бўйича дуч келган қийинчиликлар туфайли мос келмаслик бўйича тадқиқот олиб боришди. Шу сабабли, ушбу тадқиқотда асосий эътибор солиқ тўловчи сифатида импорт қилувчилар ўртасида акциз солиғини бажармаслик ҳодисаси ва омилларига қаратилган. Бундан ташқари, француз иқтисодчиси Дэмэзон (2021) таъкидлаб ўтган эди: “Акцизнинг биргина ўзи бошқа барча солиқ тушумлари ва ундан ҳам кўпроқни беришга қодирдир”. Боровко (2012) фикрича, “ҳозирги замон солиқ сиёсатининг истиқболли йўналиши ва концептуал акциз солиғига тортиш амалиётининг ижтимоий йўналтирилган моделини шакллантириш ва унинг самарали ривожланишини таъминлашдир”. Тегетаева (2016) фикрича, “акциз солиғи эгри солиқ таркибига кирсада, ҳозирда унинг асосий аҳамияти аҳоли ижтимоий истеъмолининг ҳолати ва истиқболини баҳолаш мезони эканлигидадир”. Троянская ва Низамиевалар (2013) таъкидлашича, “билвосита солиққа тортишнинг самарали шакли сифатида акциз солиғидан истеъмолни тартибга солувчи ва ишлаб чиқаришни рағбатлантирувчи восита сифатида фойдаланиш имкониятларини яратиш, уларнинг барқарорлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этаётир”. Юқорида билдирилган фикрларнинг умумлашма таҳлили “акциз солиғининг зарурлиги” тушунчаси моҳиятини тушунишга уч хил ёндашув мавжудлигини кўрсатди. Мамлакатимиз солиққа тортиш амалиётини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган олимларимиздан Э.Гадоев, Т.Маликовларни ҳам мисол келтириш мумкин. Бироқ шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда олиб борилаётган илмий тадқиқот ишларида акцизости товарларни солиққа тортиш амалиёти ҳамда акциз солиғи маъмуриятчилиги мавзуси жуда кам ўрганилган. Тадқиқот методологияси. Ушбу мақолада қиёсий таҳлил ҳамда индукция ва д

Доказательный фрагмент

«Excise tax plays an important role in the formation of state revenues and regulation of the consumption of certain goods and services.»

Образец извлечения

Демо-превью

Excise tax plays an important role in the formation of state revenues and regulation of the consumption of certain goods and services. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
administration, difficulties, inefficiency, compliance, revenue optimization, самарасизлик, администрирование, маъмурият, оптимизация доходов, даромадларни оптималлаштириш, қийинчиликлар, соблюдение требований, трудности, мувофиқлик, неэффективность
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники