К содержанию
РецензированоRU2018

Инновационные подходы к финансированию инвестиционных проектов в туристических дестинациях

МОЛИЯЛАШТИРИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВЛАР · Бекжанов Дилмурад Йўлдашович

Экономика и инновационные технологии · 30-35 · 2018

Аннотация

This article outlines the problems of financing investment projects of tourist enterprises in the tourist destination, scientifically substantiated the prospects for implementing the model a destination holding company in our country. Калит сўзлар: Туристик дестинация, туризм корхонаси, дестинацион холдинг, туризм худуд, туризм маҳсулот, кооперация, таваккалчилик. Кириш Фзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 2 декабрдаги “Фзбекистон Республикаси туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Фармоннинг биринчи бандида “туризмни ривожлантиришнинг яхлит концепциясини шакллантириш ва изчил амалга ошириш, туризмга иқтисодиётнинг стратегик мақомини бериш, ... таркибий ўзгаришлар ва барқарор ривожланишнинг қудратли воситасига айлантириш” вазифаси белгиланган. Бунда ҳар бир ҳудуд ва туристик дестинация салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда, туризм йўналишларини белгилаш, туризм соҳасида туризм корхоналари фаолиятини янада ривожлантириш ва уларда янги инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишга муҳим аҳамият касб этади. Туристик дестинацияда кичик ва ўрта корхоналардан ташкил топган тизилмаларнинг мавжудлиги сабабли уларда кооперацион муносабатлар амалга ошириш долзарб муаммо ҳисобланади. Ташқи капитал ҳисобига фаолият олиб бораётган туризм фирмалари қарзларининг ошиб бориши, уларнинг келажакдаги даромадларини кафолатланиши ва барқарор ривожланишига тўсқинлик қилмоқда. Ушбу мақолада туристик дестинацияда фаолият олиб бораётган туризм корхоналарида молиялаштиришни янги моделларини жорий қилишнинг назарий асослари ёритилган. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Туризмга оид адабиётларда “дестинация”ёки“саёҳатгоҳ” атамасига хилма-хил таърифлар берилади ва кўпчилик ҳолларда улар бир-биридан фарқланади. Жумладан, П.Келлер “дестинация – бу маълум туристлар сегменти эҳтиёжини қондирадиган бир-бирига бириккан ва бирлашган хизматлар мажмуидир” деб, таъриф беради [1]. Айтиш жоизки, “дестинация”га бериладиган таърифларнинг умумийлиги уни туристик маҳсулот деб тан олинишидадир. Лекин, “дестинация”га таъриф беришда талаб ёки таклиф томонидан ёндашувлар масалани мураккаблаштиради ва фикрларнинг бир-биридан фарқланишига олиб келади. T.Биегер, П. Берителли, 5/2018 (№ 00037) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил Давидсон, У.Зилтенер, У.Мартини, Г.Пехланер каби туризм соҳасида илмий тадқиқотлар олиб борган хорижий олимлар туристик дестинацияни ўрганишда талаб нуқтаи назаридан ёндашиб “дестинация”га “сайёҳни маълум жойга жалб қилишга қодир бўлган маҳсулотлар, хизматлар, табиий ва сунъий жозибадор омиллар мажмуи” деб, таъриф берадилар. У.Мартинининг фикрича вақт ўтиши билан буиқтисодий категория чуқур эволюцияга учради, яъни “таътилни ўтказадиган жой” анъанавий маъносидан, “кўрсатилган туристик фаолиятларни кўзда тутган ҳолда мижоз айни шу жойда ўз дам олиш вақтини ўтказишга аҳд қилган ҳудуд” маъносига ўтиб, айни вақтда “маълум жойда туристик талаб ва унинг натижаларини бошқариш”ни билдирмоқда. У.Мартини хулоса қилиб “дестинация” учун “маълум истеъмолчилар сегменти учун хилма-хил хизматлар мажмуи сифатида намоён бўлади, ҳамда уларнинг ичидаги фақат алоҳида маҳсулотлар ёки жозибадор омиллар эмас, балки уларнинг сайёҳ томонидан шакллантирилган комбинацияси муҳимдир” деб таъкидлайди. Булар асосан мамлакатимизнинг шу соҳа бўйича кўзга кўринган олимлари профессор Б.Н.Наврўззода ва доцент Н.С.Ибрагимовлар томонидан кенг тадқиқ қилинган ва илмий тадқиқот натижалари монография кўринишида чоп қилинган*2]. Немис олими Г.Печланернинг бунга ўзига хос ёндашган бўлиб у “дестинациялар – бу истеъмолчи нуқтаи назарида саёҳат давомида белгиловчи аҳамият касб этувчи, маҳсулот ва хизматлар ёки ўзаро бириккан ва бирлашган маҳсулотлар мажмуи сифатида тушуниладиган, географик нуқтаи назардан аниқ чегараланган рақобатлашувчи худудий бирликдир” дея, таърифланган*3+. Давидсон ва Маитландлар дестинация тушунчасига тор маънода ёндашишган ва уни “маҳалла”, “туман” ёки “аниқ чегараланган ҳудуд” сифатида ёритишган[4]. Медлик асосан ўзининг илмий ишида туристик дестинацияни туристлар ташриф буюрадиган жой, худуд, мамлакат ёки минтақа билан ўзаро солиштирган ҳолда ўрганган[5]. Бигер айнан Медлик томонидан берилган таърифга нисбатан кенгроқ ёндашган ҳолда туристик дестинацияга йирик географик бирлик бўлган материкни ҳам киритади[6]. Туристик дестниция мақомини олиш учун уни чегараларини белгилаш ва унинг белгиларни ёритиш анча қийинлиги сабабли унга аниқ таъриф бериш мушкул ҳисобланади. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, ҳар бир туристик дестинация ўзининг турли хил таркибий қисмларига эгалиги сабабли уларга турлича таърифлар берилган. Шунинг учун туристик дестинацияга таъриф беришда фақат географик жойлашувга эътибор қаратмасдан, унга субъектив жиҳатдан ҳам ёндашиш лозим. Метелка фикрича, туристик дестинация – бу бирор киши саёҳат қиладиган географик жойдир[7]. Гунн, Лумсдон, Бигер ва бошқа муаллифлар ҳам шунга мос таър

Доказательный фрагмент

«This article outlines the problems of financing investment projects of tourist enterprises in the tourist destination, scientifically substantiated the prospects for implementing the model a destination holding compan…»

Образец извлечения

Демо-превью

This article outlines the problems of financing investment projects of tourist enterprises in the tourist destination, scientifically substantiated the prospects for implementing the model a destination holding compan… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Туристик дестинация, туризм корхонаси, дестинацион холдинг, Tourist destination, кооперация, риск, Туристская дестинация, туризм корхонаси, сотрудничество, tourist product, туристский продукт, Туристик дестинация, destination holding, tourism territory, дестинацион холдинг, tourist enterprise, cooperation, туристское предприятие, туризм маҳсулот, risk, дестинативный холдинг, туризм худуд, территория туризма, таваккалчилик
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники