Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
ПЕРСПЕКТИВЫ ПРИМЕНЕНИЯ ФИНАНСОВЫХ ИННОВАЦИЙ В БАНКОВСКИХ ПРОДУКТАХ И УСЛУГАХ
ИННОВАЦИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ИСТИҚБОЛЛАРИ · Хужамуратов Аббос Мардонович
Экономическое развитие и анализ · 6 · 2024
Аннотация
The article analyzes innovations used in improving banking products and services, comments on financial innovations in improving banking services, bringing them to a new level of quality. Keywords: commercial banking, banking products and services, quality of banking products, financial technologies and innovations, digital technologies. VI SON — IYUN, 2024 497-540976 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun www.e-itt.uz Кириш. Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишининг ҳозирги босқичида жамият томонидан банк хизматларига талабнинг доимий ўсиши, шунингдек, банк хизматлари бозорида рақобатнинг кучайиши билан тавсифланади. Ҳозирги вақтда маҳаллий тижорат банкларининг аксарияти корпоратив мижозларга хизмат кўрсатишга қаратилган бўлишига қарамай, чакана банк хизматлари ҳам банк бизнесининг истиқболли соҳаларидан биридир. Кучли рақобат шароитидаги фаолият тижорат банкларини доимий равишда такомиллаштиришга, тақдим этилаётган хизматлар ва операциялар рўйхатини кенгайтиришга, уларни тақдим этишнинг энг самарали усулларини излашга, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларга банк хизматларини кўрсатиш сифатини оширишга мажбур қилади, бу эса молия кредит ташкилотига бу борадаги ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришни талаб қилиб қўймоқда. Янги банк маҳсулотлари ва хизматларини жорий этиш муаммоси бир неча сабабларга кўра банк соҳасида доимо долзарб бўлиб келган. Биринчидан, бу ўзаро ҳамкорлик тамойили асосида қурилган банк мижози билан муносабатлар, иккинчидан, банк ва нобанк ташкилотларининг бозордаги кучли рақобати, учинчидан, илмий- техника тараққиётидаги динамик ўзгаришлардир. Буларнинг барчаси банкларни инновацион банк маҳсулотлари ва хизматларидан фойдаланишга мажбур қилади. Адабиётлар шарҳи. Кудинова (2021) ўз тадқиқотларида қуйидагиларни таъкидлайди, яъни банкларда инновацияларни таҳлил қилишдан олдин, инновацион банк хизматига ойдинлик киритиш кераклиги, инновацион банк хизмати – бу банк томонидан жорий этилган янги хизмат бўлиб, банк операцияларига ҳамроҳ бўлиб, мижозларнинг эҳтиёжларини қондиришга қаратилгандир. Пряженцева ва Чернышева (2022) фикрига кўра, банк секторидаги инновациялар мавзуси ҳозирда ҳар қачонгиданда долзарбдир. Бунинг сабаби шундаки, жадал ривожланаётган дунёда банклар ўз фаолият доираси ва фаолият юритиш услублари доимий равишда ўзгариб туради. Улар бозорда ўз ўрнини сақлаб қолишлари ва технологик жамият талабларига ва молиявий ривожланишнинг замонавий моделларига жавоб беришда ҳаракат қилишади. Баско (2019) илмий ишларида қуйидагиларни таъкидлаб ўтади, банк хизматлари, соҳасини рақамлаштириш ва мавжуд эпидемиологик вазият – Covid-19 пандемияси туфайли инновацион банк фаолиятининг энг катта эътибори хизматларни масофадан кўрсатишга қаратилган. Бу жараён «Home Banking» орқали амалга оширилади. Бу мижоз учун қулай жойда, компьютер ёки мобил қурилмалар ёрдамида “уйда” банк хизматларидан фойдаланишни ўз ичига олади. Губарьков ва Егошинлар (2021) ўз тадқиқотларида қуйидагиларни таъкидлайди, яъни аҳоли ва ташкилотларга турли молиявий хизматлар кўрсатишдан иборат бўлган банк фаолиятининг моҳияти доимий ривожланишни тақозо этади. Янги банк маҳсулотларини ишлаб чиқиш банк фаолиятини ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишларидан биридир, чунки тижорат банкининг янги таклифлари ва маҳсулотлари мижозлар базасини кўпайтириш ва бунинг натижасида максимал фойда олиш имконини беради. Бундан ташқари, банк бозорида ривожланган рақобат ҳам янги банк маҳсулотларини ишлаб чиқишни рағбатлантиради – айнан тижорат банклари маҳсулотларнинг энг кенг ассортиментини тақдим этадилар ва замонавий бозорда барқарор, рақобатбардош мавқега эга бўлган янги таклифларни ишлаб чиқадилар. Губарьков ва бошқалар (2021) фикрига кўра, янги банк маҳсулотларини яратиш замонавий тижорат банклари фаолиятидаги долзарб масала бўлиб, кўпинча инновацион фаолиятнинг бир қисми сифатида қаралади, яъни маҳсулот турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш мақсадида инновацияларни излаш ҳамда жорий 498 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun www.e-itt.uz этишга қаратилган фаолиятдир. Шу муносабат билан янги банк маҳсулотларини яратиш, мавжуд камчиликларни баҳолаш ва уларни бартараф этиш йўлларини ишлаб чиқиш технологияларига эътибор қаратиш лозим бўлади. Руденко ва Свинолупова (2019) фикрига кўра, инновацион хизматларни жорий қилишда ҳар қандай банк бир қатор муаммоларга дуч келади: 1) Молиявий саводхонлик борасидаги билимлар сустлиги туфайли одамлар янги ва текширилмаган нарсага ишончсиз бўлиб қоладилар. 2) Ахборот мижозга алоқа (ёзма ва оғзаки) орқали нотўғри етказилиши мумкин. 3) Инновацион хизматларнинг нархлари. 4) Ахборотни муҳофаза қилиш ва махфийлик муаммоси. Хафизова (2013) янги банк маҳсулотини бозорга чиқариш истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини тўлиқ қондирадиган ҳолларда амалга оширилиши кераклигини таъкидлайди, бундан ташқари, ушбу маҳсулот банк ёки унинг бўлинмасининг кучли томонларига асосланган, шунингдек, рақобатчиларга нисбатан сифатли таклифларга эга бўлиши керак. Банк хизматлари бозорида рақобат кучайиб бораётган шароит
Доказательный фрагмент
«The article analyzes innovations used in improving banking products and services, comments on financial innovations in improving banking services, bringing them to a new level of quality.»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article analyzes innovations used in improving banking products and services, comments on financial innovations in improving banking services, bringing them to a new level of quality. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- commercial banking, banking products and services, quality of banking, digital technologies, банковские продукты и услуги, financial technologies and innovations, тижорат банки, quality of banking products, банк маҳсулотлари сифати, цифровые технологии, рақамли технологиялар, молиявий технологиялар ва инновациялар, коммерческий банкинг, банк маҳсулотлари ва хизматлари, финансовые технологии и инновации, качество банковских продуктов
Смежные источники
Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Экономика И ОбразованиеМухамеджанова Камола Акрамовна –2011
Экономика и инновационные технологииФ Насриддинов2012