Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
СОКРАЩЕНИЯ БЕДНОСТИ – ОДИН ИЗ ФАКТОРОВ ФОРМИРОВАНИЯ СРЕДНЕГО СЛОЯ СОБСТВЕННИКОВ
ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ОМИЛЛАРИДАН БИРИДИР · Ташмухамедова Маҳина Қудратбек қизи
Экономическое развитие и анализ · 2024
Аннотация
Ушбу мақолада Ўзбекистонда камабағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини янада ошириш асосида ўрта мулкдорлар қатламини кўпайтириш масалалари ҳамда бу борада мавжуд бўлган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган. Таянч сўзлар: камбағаллик тушунчаси, аҳоли даромадлари, аҳоли умумий даромадлари таркиби, мулкчилик, мулкдор, ўрта мулкдорлар қатлами, хусусийлаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик. СОКРАЩЕНИЯ БЕДНОСТИ – ОДИН ИЗ ФАКТОРОВ ФОРМИРОВАНИЯ СРЕДНЕГО СЛОЯ СОБСТВЕННИКОВ Ташмухамедова Махина Қудратбек кизи Ташкентский государственный экномический университет Аннотация. В данной статье рассмотрены вопросы сокращения бедности и увеличения доходов населения и их влияние на увеличения среднего слоя собственников, а также даны рекомендации для устранения имеющихся недастатков в этой сфери. Ключевые слова: понятия бедности, доходы населения, структура общего дохода населния, собственность, собственник, среднего слоя собственников, разгосударствление, малый бизнес и частное предпринимательство. REDUCING POVERTY – ONE OF THE FACTORS IN FORMING THE MIDDLE CLASS OF PROPERTY OWNERS Tashmukhamedova Maxina Tashkent State University of Economics Annotation. This article discusses the issues of reducing poverty and increasing the incomes of the population in Uzbekistan, focusing on the growth of the middle class of property owners. It also addresses existing problems and provides suggestions and recommendations to resolve them. Key words: Poverty concept, population income, general income structure, property ownership, middle class of property owners, privatization, small business, etrepneurship. V SON - MAY, 2024 661-666617 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may www.e-itt.uz Кириш. Президентимизнинг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида таъкидланганидек, янги Ўзбекистонни “ижтимоий давлат” тамойили асосида қуриш инсонларга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун тенг имконият, муносиб ҳаёт кечириш учун зарур шароит яратиш, камбағалликни қисқартириш мақсадлари белгиланган (Мирзиёев, 2023). Бирлашган Миллатлар Ташкилоти таърифига кўра, муносиб турмуш тарзини таъминлаш учун танлов ва имкониятнинг чекланганлиги камбағаллик ҳисобланади. Уни аниқлашда соғлиқни сақлаш, таълим олиш, шунингдек, ёқилғи, электр энергияси, санитария, ичимлик суви, мулкка эгалик қилиш сингари таянч эхтиёжларнинг таъминланганлик даражаси бош мезон ҳисобланади. Кейинги пайтда Ўзбекистонда ҳам ана шу халқаро ўлчовлар асосида камбағаллик даражаси аниқланиб, уни бартараф этиш йўлида дастурий ислоҳотлар олиб борилмоқда. “Ўзбекистон-2030” стратегиясига мувофиқ, 2026 йилга қадар камбағалликка тушиши хавфи мавжуд 4,5 миллион аҳоли даромадини ошириш белгиланди. Сўнги йилларда ялпи ички маҳсулот ҳажми 2018 йилдаги 52,9 миллиард доллардан 2023 йилда 90,9 миллиард долларга етди. Аҳолининг харид қобилияти ва ўртача ойлик иш ҳақи 2018 йилдагига нисбатан қарийб 1,6 мартага ошиб, бугунги кунда 375,1 долларни ташкил этмоқда. 2030 йилга бориб иқтисодиётимизни 2 баробардан кўпроққа ошириб, 160 миллиард долларга етказиш, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажмини ҳозирги 2496 доллардан 4 минг долларга етказиш кутилмоқда. Бунинг натижасида Ўзбекистон “даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар” қаторига киради. Дунёда XXI асрдаги глобаллашув жараёнида давлатнинг демократлашуви, энг аввало, фуқаролик жамиятининг ривожланишининг турли қатламлари орасидаги фарқ кўплаб ғарб давлатларида муаммога айланмоқда. Масалан, Европанинг бир қатор давлатларида энг бой фуқаролар 10 %ининг даромади энг камбағал фуқаролар 10 %ининг даромадига қараганда 8-10 марта кўп. Бу кўрсаткич АҚШда 16-18 ни ташкил этса, Россияда эса 13,4 мартага етган. Швеция, Германия, Австрия каби демократик ривожланган давлатларда миллий даромадни тақсимлашнинг прогрессив тизимини яратиш орқали ўрта қатламни мустаҳкамлаш мақсадида кенг кўламли ижтимоий- сиёсий ислоҳотлар ўтказилди. Натижада аҳоли турли қатламларининг турмуш даражаси кўтарилиб, фуқаролик институтлари ҳукумат ислоҳотларини фаол қўллаб- қувватлади. Бошқача айтганда, давлат ҳамда демократик институтлар ўртасида икки томон манфаатларига жавоб берадиган фуқаролик жамиятининг ривожланишининг энг мақбул шароити яратилди (Содиқов, 2021). Шунинг учун ҳам мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки давридан бошлаб демократик ва ҳуқуқий давлатни шакллантиришга эътибор берилди ва ушбу вазифа Ўзбекистоннинг Янги Конституциясида ҳам ўз аксини топган. Адабиётлар шарҳи. Мулкчилик ўрта мулкдорлар қатлами каби масалалар қадимдан то ҳозирги давргача дунё олимларининг асарларида алоҳида ўрин эгаллаган. Масалан, Плотон, Аристотель, Цицерон, Ж. Лот, И.Кант каби машҳур Ғарб мутафаккирларининг асарларида ўрта мулкдорлар қатлами тўғрисидаги дастлабки қарашлар ўз ифодасини топган ва муҳими, ўрта мулкдорлар қатламига фуқаролик жамиятининг муҳим таянчи сифатида қаралган. Мулкнинг иқтисодий тизимлардаги роли, мулк шаклларининг ривожланиши, ўрта мулкдорлар қатлами каби масалалар Л.И. Абалкин, А. Еремин, Н.Д. Колесов, В.Радаев, В.Н.
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада Ўзбекистонда камабағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини янада ошириш асосида ўрта мулкдорлар қатламини кўпайтириш масалалари ҳамда бу борада мавжуд бўлган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклиф в…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада Ўзбекистонда камабағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини янада ошириш асосида ўрта мулкдорлар қатламини кўпайтириш масалалари ҳамда бу борада мавжуд бўлган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклиф в… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Poverty concept, population income, general income structure, property, камбағаллик тушунчаси, доходы населения, понятия бедности, middle class of property owners, аҳоли даромадлари, мулкчилик, аҳоли умумий даромадлари таркиби, мулкдор, структура общего дохода населния, собственность, property ownership, собственник
Смежные источники
Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021
Экономика и инновационные технологииХилола Умарова2021