Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ УЧЕТНОЙ ПОЛИТИКИ В НЕГОСУДАРСТВЕННЫХ ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫХ ОРГАНИЗАЦИЯХ
Мустафоев Азимжон Фаррухович
Экономическое развитие и анализ · 2024
Аннотация
This article describes the importance of accounting policy in the organization and management of accounting in non-state educational organizations, current issues in its preparation, taking into account the specific features of the process of educational services, as well as the role of accounting policy in the management of accounting in non-state organizations engaged in educational activities. Keywords: non-governmental educational organizations, educational services, accounting policy, accounting, educational process, financial reporting, international standards of financial reporting. V SON - MAY, 2024 570-557706 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may www.e-itt.uz Кириш. Бугунги кунда, Республикамизда хизмат кўрсатиш соҳаларида турли хил мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектлар фаолият кўрсатиб келмоқда. Ушбу субъектлар таркибида нодавлат ташкилотлари алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, мазкур ташкилотлар тижорат ва нотижорат фаолият билан шуғулланишади. Нодавлат ташкилотлари уларнинг фаолиятлари мақсади, уларни молиялаштириш манбалари, харажат ва даромадларининг таркибига қараб бир-биридан ажралиб туради. Мазкур нодавлат тижорат ташкилотлар таркибида, нодавлат таълим ташкилотлари фаолияти энг тез ривожланаётган соҳалардан ҳисобланиб, аҳолининг таълим хизматларига бўлган эҳтиёжини тўлиқроқ қондириш мақсадида ҳукуматимиз томонидан мазкур тармоқ ташкилотларига бўлган эътибор кун сайин ошиб, уларга кенг шар-шароитлар очиб берилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача ва мактаб таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора- тадбирлари тўғрисида”ги Қарори (2018) ҳамда “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони (2018) ижросини таъминлаш ҳамда нодавлат таълим ташкилотларига қулай шароитлар очиб бериш, шунингдек улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар тури ва сифатини янада яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги “Нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги Қарори (2019) қабул қилинди. Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатда нодавлат умумтаълим ташкилотлари уставининг намунавий шакли, ташкилотнинг мақсад ва вазифалари, таълим жараёнини ташкил этиш, бошқариш, уларни молиялаштириш, моддий-техник таъминлаш, ўқишга қабул қилиш, бошқа жойга кўчириш ёки ўқишдан четлаштириш каби йўриқномалар акс эттирилган бўлиб, нодавлат таълим ташкилотларини тартибга солувчи асосий меъёрий ҳужжатлардан бири ҳисобланади. Шундай бўлсада, ушбу тармоқ корхоналарида таълим жараёнини ташкил этиш, харажатларни тўғри бошқариш, таълим хизматлари таннархини аниқлаш ва пасайтиришга эришиш, илғор тажрибаларга асосан даромадларни тан олиш, ушбу жараёнларни бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот шаклларида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида акс эттириш бўйича турли хил ёндашувлар мавжуд бўлиб, ушбу масалалар бугунги куннинг бухгалтерия ҳисоби олдидаги муҳим ва долзарб вазифаларидан биридир. Адабиётлар шарҳи. Юқорида зикр қилинган қатор вазифалар корхона ва ташкилотларда турлича ҳал этилади ҳамда уларнинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилади. Бугунги кунда, нодавлат таълим ташкилотларида ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда таълим хизматлари жараёнларини тўғри ташкил этиш, бевосита ва билвосита харажатларни таълим хизматлари таннархига тўғри тақсимлаш, уларни бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот шаклларида шаффоф акс эттириш бўйича услубий тартиб-қоидалар ишлаб чиқиш долзарб вазифалардан ҳисобланади. Нодавлат таълим ташкилотларида ушбу вазифаларни ҳал этиш бевосита ташкилотларнинг ҳисоб сиёсатига боғлиқ бўлиб, хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобини ташкил этишда ушбу жараён алоҳида аҳамиятга эгадир. Олиб борилган тадқиқотлар натижасида аниқ бўлдики, корхона ва ташкилотларда уларнинг фаолият жараёнларидан келиб чиққан ҳолда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритишда ҳисоб сиёсати муҳим аҳамият касб этиб, ҳисоб сиёсатига иқтисодий категория сифатидаги иқтисодчи олимларнинг таъриф ва тавсифларини, илмий изланишларини тадқиқ этишни тақозо этди: 571 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may www.e-itt.uz Хусусан, мамлакатимиз олимларидан Уразов ва Пўлатовларнинг (2021) фикрича, “Ҳисоб сиёсати – корхона раҳбари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузиш бўйича қабул қилинган тамойиллар ва тартиблар мажмуаси”. Ҳисоб сиёсатида, нафақат бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисоботларни тузиш қоидалари, балки хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолият хусусиятларидан келиб чиқиб бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш йўналишлари, бошқарув ахборот фойдаланувчилари талабларига мос келадиган ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш тартиблари акс эттирилади. Демак, мазкур таъриф ҳисоб сиёсатида ёритилиши лозим бўлган барча ҳисоб ва ҳисобот йўналишларини тўлиғича қамраб олмаган. Боронов (2023) ўзининг ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқариш тармоқлари мисолида олиб борган тадқиқот ишида “Ҳисоб сиёсати деганда, бухгалтерия ҳисоби субъекти раҳбари томонидан
Доказательный фрагмент
«This article describes the importance of accounting policy in the organization and management of accounting in non-state educational organizations, current issues in its preparation, taking into account the specific f…»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article describes the importance of accounting policy in the organization and management of accounting in non-state educational organizations, current issues in its preparation, taking into account the specific f… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- non-governmental educational organizations, educational services, accounting, бухгалтерский учет, негосударственные образовательные организации, accounting policy, бухгалтерия ҳисоби, нодавлат таълим ташкилотлари, образовательные услуги, ҳисоб сиёсати, образовательный процесс, educational process, учетная политика, таълим хизматлари, таълим жараёни
Смежные источники
Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021
Экономика и инновационные технологииХилола Умарова2021