Цифровая экономикаMARKETING STRATEGIES, Shadieva Madina Djaloliddin kizi2026
ОПРЕДЕЛЕНИЯ И ПРИНЦИПЫ ФИНАНСОВЫХ РЕЗУЛЬТАТОВ В СООТВЕТСТВИЕ МЕЖДУНАРОДНЫХ СТАНДАРТОВ
ТАЪРИФИ ВА ПРИНЦИПЛАРИ · Юсупова Фаризабону Зарифовна · СООТВЕТСТВИЕ МЕЖДУНАРОДНЫХ СТАНДАРТОВ (Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти) · Юсупова Фаризабону Зарипфовна (Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти)
Экономическое развитие и анализ · 2024
Аннотация
This article mentions current issues regarding the transfer of financial results accounting to international standards. Definitions given to financial results by foreign and domestic scientists have been critically studied. In the research work, an improved author's definition of financial results was developed. In the definition provided by the author, it is taken into account that profit or loss occurs as a result of the formation of financial results in accordance with international standards, the comparison of income and expenses based on the principle of compatibility, profit increases private capital, and loss is a factor that decreases private capital. The sequence of implementation of the principles of accrual, realization, compliance and economic benefit is recommended. Key words: financial results, income, expenses, profit, accruel, compliance, economic benefit. Кириш. “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида “Тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш ва доимий даромад манбаларини шакллантириш учун шароитлар яратиш, хусусий секторнинг Ялпи ички маҳсулотдаги улушини 80 фоизга ва экспортдаги улушини 60 фоизга етказиш” (2022) мақсадининг қўйилиши ҳам корхоналар даромадларини ошириш имкониятларини йўлга қўйишни тақозо этади201. Корхоналар дармадларини ошириш, харажатларини оптималлаштириш ва якуний натижада фойда ва рентабеллик кўрсаткичларининг кўпайишига эришиш ҳар қандай бизнеснинг асосий масаласи ҳисобланади. Ушбу мақсадларга эришиш учун иқтисодиётга инвестицияларни, хусусан хорижий инвестицияларни кенг жалб қилишини тақозо этади. Бунинг учун эса халқаро инвесторларга улар учун тушунарли бўлган ҳаққоний ва ишончли ахборотларни тақдим этиш талаб этилади. Жаҳон амалиёти бугунги кунда ҳаққоний ва ишончли ахборотларга эришишнинг тан олинган йўли сифатида Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) жорий этиш деб эътироф этмоқда. Даромад ва харажатлар молиявий ҳисоботнинг асосий элементлари ҳисобланади. Шу боис, даромад ва харажатлар халқаро стандартларнинг энг муҳим калитли масалаларидан ҳисобланади. Бугунги кунда даромад ва харажатлар ҳисобини халқаро стандартларга ўтказишда қандай муаммолар мавжуд? Буларга қуйидагиларни киритиш мумкин: даромадларни 15-сон МҲХС “Харидорлар билан шартномалар бўйича тушумлар” стандартига мувофиқ тушумни тан олиш, баҳолаш тартиб-қоидаларини жорий этиш; харажатларни халқаро стандартларга мувофиқ равишда одатдаги фаолияти билан боғлиқ ва одатдаги фаолияти билан боғлиқ бўлмаган харажатларга таснифлаш, уларни тан олиш ва баҳолашнинг услубий масалаларини жорий қилиш; фойда ва зарарларни босқичма-босқич халқаро стандартларга мувофиқ аниқлашнинг янги тартибни жорий этиш; даромад ва харажатларни халқаро стандартларга мувофиқ ҳисобга олиш мақсадида янги счётларни тавсия этиш ва асосий бухгалтерия ёзувларини таклиф этиш; фойда ва зарарлар ҳамда бошқа умумлашган даромадлар тўғрисидаги ҳисоботнинг форматини ва уни жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш; 201 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси/ https://lex.uz/docs/5841063 655 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel www.e-itt.uz якуний молиявий натижаларни янги тартиб қоидаларга мувофиқ таҳлил қилиш услубиётини такомиллаштириш. Шу сабабли, молиявий натижалар ҳисобини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш долзарб масалалар қаторига киради. Тадқиқот методологияси. Тадқиқот ишида гуруҳлаш, таққослаш, анализ, синтез, индукция, дедукция, горизонтал, вертикал ва омилли таҳлил ҳамда монографик кузатув усуллари қўлланилган. Адабиётлар шарҳи. Соколов, Пятовлар (2007) “Молиявий натижа хўжалик юритувчи субъектнинг даромад ва харажатлари ўртасидаги фарқ ёки соф активларининг ўсишидир” деб тавсифлайди. Тадқиқотчи олимлар Тожибоева, Омонов (2019)молиявий натижалар кўрсаткичларни самарадорлик тушунчаси билан боғлаган ҳолда унга таъсир этувчи омиллар мажмуасида тавсиф келтиришган: “Самарадорлик хўжалик субъектлари фаолиятининг молиявий натижаларида ўз ифодасини топади. Молиявий натижалар корхона фаолиятининг барча томонларини акс эттирувчи кўрсаткич бўлиб, унинг миқдорида маҳсулот ҳажми ва сифати, маҳсулот тури, таннарх даражаси ва бошқа бир қанча омиллар таъсир қилади. Ўз ўрнида молиявий натижа корхонанинг ўз айланма маблағларига, тўлов қобилиятига таъсирини ўтказади. Молиявий натижаларни ифодаловчи кўрсаткич бўлиб фойда ва рентабеллик даражаси ҳисобланади”. Темирханова (2019) молиявий натижаларни шакллантиришда ҳар бир соҳа, жуладан туризм йўналиши хусусиятларни инобатга олиш лозимлигини таъкидлайди: “Туризм йўналишидаги корхоналарда харажатлар ва молиявий натижалар ҳисобини ташкил этиш ва уларнинг таҳлил услубиятини самарали ташкил этиш ҳамда ишончли маълумотларни акс эттирувчи молиявий ҳисоботни тузиш амалиётда ўзига хос хусусият касб этади. Шу нуқтаи назардан қараганда, ушбу соҳада туризм махсулотлари таннархини аниқлашда харажатлар ҳисобини юритиш ва улардамолиявий натижаларни шакллантиришда ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг алоҳида жиҳатларини ажратиб
Доказательный фрагмент
«This article mentions current issues regarding the transfer of financial results accounting to international standards.»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article mentions current issues regarding the transfer of financial results accounting to international standards. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- financial results, income, expenses, profit, accruel, compliance, economic, прибыль, молиявий натижалар, мувофиқлик, ҳисоблаш, даромадлар, начисления, финансовые результаты, расходы, получения экономической выгоды, соответствие, иқтисодий наф олиш, харажатлар, доходы, economic benefit., фойда
Смежные источники
Экономическое развитие и анализРасулов Содиқ Саъдуллаевич, Маткулиева Санобар Исмаиловна +12023
Экономика и инновационные технологииСАМАРАЛИ БОШҚАРИШ ЙЎЛЛАРИ, Лола Саатова2018
Экономика и инновационные технологииУсмонов Ботир Шукуриллаевич2018