Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
ТЕОРЕТИЧЕСКИЕ И ПРАВОВЫЕ ВОПРОСЫ ОРГАНИЗАЦИИ КАМЕРАЛЬНОЙ НАЛОГОВОЙ ПРОВЕРКИ
НАЗАРИЙ-ҲУҚУҚИЙ МАСАЛАЛАРИ · Сайфутдинов Анвар Содикович
Экономическое развитие и анализ · 2024
Аннотация
The article covers the issues of improving the chamber tax inspection. Analyzes were conducted based on the data obtained from the practice, and proposals were made to improve the chamber's tax inspection. Key words: tax, tax control, tax audit accounting report, tax report. Кириш. Мамлакатимизда камерал солиқ текширувининг меъёрий-ҳуқуқий асоси яратилган. Республикамизда камерал солиқ текшируви Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги “Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 2-иловаси “Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ” асосида ўтказилмоқда. II SON - FEVRAL, 2024 576-585706 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral www.e-itt.uz Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 138-моддасида камерал солиқ текшируви солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботини, молиявий ҳисоботни, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар ҳамда маълумотларни таҳлил қилиш асосида солиқ органи томонидан ўтказилади деб эътироф этилган (2023). Ҳозирги вақтда камерал солиқ текшируви рақамли технологиялардан фойдаланилган ҳолда ўтказилмоқда. Адабиётлар шарҳи. Камерал солиқ текшируви тушунчаларига иқтисодчиларнинг фикрларини келтириб ўтамиз. Попонова (2014) талқинича “Камерал солиқ текшируви - бу солиқ декларацияси ва солиқ тўловчи солиқ идорасига мустақил равишда топширган ҳужжатлар, шунингдек солиқ органида мавжуд бўлган ҳужжатлар асосида солиқлар ва йиғимлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини текшириш”. Майбуровнинг (2021) фикрига кўра, камерал солиқ текширувининг мақсади - солиқлар ва йиғимлар ҳақидаги қонунчиликка солиқ тўловчилар томонидан риоя қилиниши устидан назорат, солиққа оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва олдини олиш, шунингдек, солиқ текширувини ўтказиш мақсадида солиқ тўловчиларни самарали танлашни таъминлаш учун зарур ахборотларни йиғиш ва тайёрлаш ҳисобланади. Камерал солиқ текшируви йўналишида Курбанов ва Муминовлар (2015) солиқ назоратида камерал назоратни ташкил этилиши солиқ қонунчилигини изчил бажарилиши таъминлаб, солиқ тўловчилар фаолияти асоссиз аралашувларни олдини олиб, уларнинг фаолияти юзасидан бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ тушишига хизмат қилишини қайд этган. Овчаров (2016) фикрича, камерал солиқ текширувининг биринчи босқичи солиқ ҳисоботларини қабул қилиш пайтида амалга оширилади ва солиқ тўловчи солиқ қонунчилигига мувофиқ солиқ ҳисоботини тақдим этишининг тўлиқлигини назорат қилишдан иборат. Бу назорат солиқ ҳисоботларини қабул қиладиган солиқ тўловчилар билан алоқалар бўйича мутахассис томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги “Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 2-иловаси “Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ”да камерал солиқ текшируви қуйидагича эътироф этилган: Камерал солиқ текшируви — солиқ тўловчилар (солиқ агентлари) томонидан солиқлар ва йиғимлар (кейинги ўринларда — солиқлар) тўғри ҳисобланишини, ўз вақтида ва тўлиқ бюджет тизимига тўланишини текшириш мақсадида солиқ тўловчи, солиқ агентлари (кейинги ўринларда — солиқ тўловчи деб юритилади) томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботларини ва (ёки) солиқ органида мавжуд бўлган солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисидаги бошқа маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида солиқ органи томонидан ўтказиладиган текширув ҳисобланади. Назаров (2023) солиқ назоратига таъриф бермаса-да, солиқ текшируви турларини келтириб ўтган: “Бизнинг фикримизча, камерал солиқ текширувива сайёр солиқ текшируви қуйидаги-ча баён қилиниши мақсадга мувофиқ деб ҳисоб-лаймиз, яъни: “Камерал солиқ текширувисолиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботлари ва унинг фаолияти тўғрисидаги мавжуд бошқа ахборотлар асосида солиқ органи томонидан қо-нунчиликка мувофиқ ўтказиладиган текширув жараёнидир”. 577 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral www.e-itt.uz Тадқиқот методологияси. Мақолада камерал солиқ текширувини такомиллаштириш билан боғлиқ кўплаб илмий нашрлар талқин қилинди, илмий тадқиқотларга таянган ҳолда мантиқий фикрлаш, таққослаш, тизимли ёндашув усулларидан фойдаланилган. Амалиётдан олинган маълумотлар асосида тегишли хулосалар қилинган ва тавсиялар берилган. Таҳлил ва натижалар муҳокамаси. Республикамизда камерал солиқ текшируви Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги “Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 2- иловаси “Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ” асосида ўтказилмоқда. Солиқ тўловчилар томони
Доказательный фрагмент
«The article covers the issues of improving the chamber tax inspection.»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article covers the issues of improving the chamber tax inspection. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- tax, tax control, tax audit accounting report, tax report, солиқ ҳисоботи, налоговый контроль, бухгалтерский отчет налоговой проверки, бухгалтерия ҳисоботи, налоговый отчет, солиқ назорати, налог, камерал солиқ текшируви, солиқ
Смежные источники
Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021
Экономика и инновационные технологииХилола Умарова2021