К содержанию
РецензированоRU2024

СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ УЧЕТА ОБЪЕКТОВ НЕДВИЖИМОСТИ

Усанбоев Шодиёр Абдухаликович

Экономическое развитие и анализ · 2024

Аннотация

Мақолада рақамли иқтисодиёт шароитида кўчмас мулкни баҳолаш ва бухгалтерия ҳисоби масалалари ёритилган. Кўчмас мулк объектлари бухгалтерия ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида такомиллаштиришнинг йўналишлари кўрсатиб берилган. Калит сўзлар: кўчмас мулк, мулкни баҳолаш, электрон ҳукумат, ҳаққоний қиймат, бухгалтерия ҳисоби. СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ УЧЕТА ОБЪЕКТОВ НЕДВИЖИМОСТИ Усанбоев Шодияр Абдухаликович Фискальный институт при Налоговом комитете Аннотация. В статье освещены вопросы оценки и учета недвижимости в условиях цифровой экономики. Обозначены направления совершенствования учета объектов недвижимости на основе международных стандартов финансовой отчетности. Ключевые слова: недвижимость, оценка собственности, электронное правительство, справедливая стоимость, бухгалтерский учет. IMPROVEMENT OF ACCOUNTING OF REAL ESTATE OBJECTS Usanboev Shodiyar Abdukhalikovich Fiscal institution under the Tax Committee Annotation. The article covers the issues of real estate valuation and accounting in the context of the digital economy. Directions for improving the accounting of real estate objects based on international standards of financial reporting are indicated. Keywords: real estate, property appraisal, e-government, fair value, accounting. Кириш. Халқаро амалиётда кўчмас мулкни бухгалтерия ҳисобининг объекти сифатида ҳисобга олишда бир нечта МҲХСлардан фойдаланилади, жумладан, МҲХС (IAS) 16– “Асосий воситалар”, МҲХС (IAS) 2–“Товар-моддий захиралар”, МҲХС (IAS) 40– “Инвестициявий кўчмас мулк” ва бошқа стандартлардан. “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига асосан асосий воситаларнинг бошланғич қиймати ҳақиқий харажатлар (МҲХС-16 “Асосий воситалар”) ёки қайта баҳоланган қиймат (МҲХС-36 “Активларнинг қадрсизланиши”) стандартларидаги нормалар билан аниқланади” (МҲХС, 2018). Кўчмас мулкнинг бухгалтерия ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларидан фойдаланган ҳолда ташкил этиш молиявий ҳисобни халқаро амалиётга яқинлаштиради. I SON - YANVAR, 2024 559-56535 9 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar www.e-itt.uz Ўзбекистонда кўчмас мулкни баҳолаш, бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва амалиётга МҲХСларини қўллаш, кўчмас мулк объектларининг бухгалтерия ҳисобини такомиллаштиришни муҳимлигини белгилайди. Кўчмас мулк объектларини баҳолашда бозор қийматига яқин бўлган кадастр қийматини ҳисоблашнинг аниқ методикаси ишлаб чиқилмаганлиги, солиққа тортиладиган кўчмас мулк объектларининг рўйхати тўлиқ шаклланмаганлиги, уларнинг молиявий ҳисобини ташкил этишда МҲХСларини амалиётда тўлиқ қўлланилмаётганлиги долзарб масаладир (МҲХС, 2024). Адабиётлар шарҳи. Кўчмас мулкни бухгалтерия ҳисобининг объекти сифатида қараш мақсадида, унинг таркибини аниқлаб олишимиз лозим. Ушбу муаммони ўрганишда таҳлил қилинган меъёрий ҳужжатлар ва илмий адабиётларда кўчмас мулк, унинг таркиби, бухгалтерия ҳисобининг объекти масаларида турли хил фикрлар мавжудлигига гувоҳ бўлдик. Уларнинг баъзиларини кўриб чиқамиз. У збекистон Республикаси Солиқ Кодексининг (2020) 411-моддасига асосан кўчмас мулк объектларига қуйидагилар кириши кўзда тутилган: 1) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи ваколатли органлар томонидан рўйхатга олинадиган бинолар ва иншоотлар; 2) қурилиши тугалланмаган объектлар. Қурилиши тугалланмаган объектларга қурилиш объектига доир лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган норматив муддатда қурилиши тугалланмаган объектлар, агар қурилишнинг норматив муддати белгиланмаган бўлса, ушбу объектнинг қурилишига ваколатли бўлган органнинг рухсатномаси олинган ойдан эътиборан йигирма тўрт ой ичида қурилиши тугалланмаган объектлар киради; 3) темир йўллар, магистраль қувурлар, алоқа ва электр узатиш линиялари, шунингдек ушбу объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотлар; 4) қурилиш ташкилотлари ёки иморатларни қурувчилар балансида кўрсатилган турар жой кўчмас мулк объектлари, кўчмас мулк фойдаланишга топширилгандан кейин олти ой ўтгач. Назаровнинг (2022) фикрича: “Кўчмас мулк-хўжалик юритувчи субъектларда мавжуд мол-мулки ер билан узвий боғланган ва ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланган, ўзининг мақсадли фойдаланиш вазифасига ва аҳамиятига шикаст етказмасдан туриб бошқа жойга кўчиришнинг имкони бўлмаган товарлар, иш ва хизматларни ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва уларни етказиб беришда, лизинг, ижара ва маъмурий мақсадларда узоқ муддат давомида фойдаланиладиган объектлар ҳисобланади” мазмундаги такомиллаштирилган таърифи “кўчмас мулк” тушунчасининг иқтисодий моҳиятини тўлиқ ифодалайди. Коновалов (2017) кўчмас мулкни баҳолаш умумқабул қилинган учта ёндашувни: харажат, таққослаш (бозор) ва даромад усулларини қайд этган. Тепман (2016) эса кўчмас мулкни баҳолашда харажат усулини қўллашни эътироф этиб, бу усул ушбу объектни яратишда қилинган харажатларни унинг қиймати билан солиштирган ҳолда баҳолашни мақуллайди. Унинг фикрича харажат усули юридик ва жисмоний шахслар мулкини солиққа тортиш мақсадида фойдаланилади. Дружиловская (2014) қуйидаги фикрларни билдирган: Молиявий ҳисоботнинг халқаро

Доказательный фрагмент

«Мақолада рақамли иқтисодиёт шароитида кўчмас мулкни баҳолаш ва бухгалтерия ҳисоби масалалари ёритилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада рақамли иқтисодиёт шароитида кўчмас мулкни баҳолаш ва бухгалтерия ҳисоби масалалари ёритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
real estate, property appraisal, e-government, fair value, accounting, электронное правительство, мулкни баҳолаш, электрон ҳукумат, кўчмас мулк, ҳаққоний қиймат, бухгалтерия ҳисоби, справедливая стоимость, бухгалтерский учет, оценка собственности, недвижимость
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники