Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ ВНУТРЕННЕГО АУДИТА В ГОСУДАРСТВЕННОМ СЕКТОРЕ
Мухамедов Санжар Толибович
Экономическое развитие и анализ · 8 · 2024
Аннотация
This article covers the issues of improving internal audit in the public sector. It is proposed to use foreign experience in the organization of internal audit. Keywords: audit, audit activity, digital audit, internal audit, audit service. Кириш. Давлат секторида аудитни ривожлантиришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-128-сон қарори муҳим бўлиб, унда вазирлик ва идоралар ички аудит хизматларини ташкил этишнинг асосий йўналишлар белгиланди. Бунда асосан вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари фаолиятини ривожлантириш, уларнинг фаолиятида масофавий аудитни кенг кўламда қўллаш орқали ички аудит тадбирлари самарадорлигини ошириш кўзда тутилган (Қарор, 2022). I SON - YANVAR, 2024 420-442204 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar www.e-itt.uz Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 августдаги “Вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизмати тўғрисида намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 416-сон қарорига асосан “Вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизмати тўғрисида НАМУНАВИЙ НИЗОМ” тасдиқланди (Қарор, 2022). Ушбу низомга мувофиқ вазирлик ва идоралар ички аудит хизматининг мақсади, вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби белгилаб берилди. Адабиётлар шарҳи. Давлат секторида аудитнинг моҳияти ва вазифалари тўғрисида иқтисодчиларнинг фикрларини келтириб ўтамиз. Рогуленко, Пономаревой, Бодяколарнинг (2019) фикрича: Давлат секторида аудит- бу барча манфаатдор томонларга иқтисодий ҳодисалар тўғрисида мустақил ва объектив маълумотларни тақдим этишдан иборат бўлган фаолиятдир. Бу иқтисодий ривожланиш жараёнларига самарали таъсир кўрсатишга қодир бўлган иқтисодиётни ривожлантиришнинг универсал воситасидир. Казакованинг (2019) эътироф этишича, давлат секторида аудитнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: бюджет маблағларини тақсимланишининг объективлигини ўрганиш; бюджет маблағларидан фойдаланишнинг натижавийлигини текшириш; бюджет маблағларидан мақсадли ва тўғри фойдаланишни аудиторлик текширувидан ўтказиш; маблағлардан мақсадли фойдаланиш бўйича бошқарув стратегиясини ишлаб чиқиш; тегишли органларга текшириш натижаси бўйича ахборот ва ҳисоботлар тайёрлаб бериш. Илхамовнинг (2019) таъкидланишича, ички аудит назорати (ўз-ўзини назорат қилиш) шакли АҚШда ўтган, ХХ - асрнинг 30- йилларида юзага келиб, кейинчалик Ғарбий Европа ва Японияга тарқалган. Нгуен Тхи Вьет Ленинг (2016) фикрича, ички аудит – бу ташкилотда унинг мулкдорлари ва юқори раҳбарият манфаатларини кўзлаб амалга ошириладиган, ташкилот фаолиятини яхшилаш учун асосий бизнес рискларини тўғри бошқариш асосида объектив кафолатлар ва маслаҳатлар берадиган мустақил фаолият. Сонин (2022) ички аудит бўйича қуйидаги фикрни билдирган: Халқаро ички аудиторлар институти (The Institute of Internal Auditors) таърифига кўра, ички аудит - бу ташкилот фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган мустақил ва объектив кафолатлар ва маслаҳатлар бериш фаолияти. Аҳмаджоновнинг (2016) таъкидлашича, ички аудит – хўжалик юритувчи субъектларга рискларни бошқариш, назорат қилиш ва корпоратив бошқарув тизимига мақбул ёндашув асосида қўйилган мақсадларга эришишда ёрдам берувчи, молиявий- хўжалик фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган объектив кафолат ва маслаҳатлар берувчи мустақил тизим бухгалтерия маълумотларининг тўғри бўлишини таъминлаш ва корхонада самарали ички назорат тизимини ташкил этишга йўналтирилган фаолият. Меҳмонов (2018) эса бюджет ташкилотларида ички аудитга қуйидагича таъриф берган: “ Ички аудит – ташкилот томонидан сметаларни тузиш ҳамда ижросини амалга оширишни қонунчилик ҳужжатларига риоя қилинишини текшириш ҳамда мониторинг олиб бориш йўли билан назорат қилиш, молиявий ҳисобот маълумотларини ишончлилигини таъминлаш, бюджет – смета интизомига риоя қилиш, маблағларни мақсадли ва оқилона сарфланишга йўналтирилган фаолиятдир”. Абдиевани (2022) ёзишича, АХС орасида қуйидаги стандартлар бевосита ички аудит иш сифатини таъминлаш ва уни оширишга қаратилган стандартлар сифатида акс этади: АХС 220- Молиявий ҳисобот аудитини ўтказишда сифат назорати (Quality Management for an Audit of Financial Statements) 2 Ўрганилган маълумотлар асосида 421 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar www.e-itt.uz муаллиф томонидан тузилди. АХС 610-Ички аудиторлар ишидан фойдаланиш (Using the Work of Internal Auditors). Тадқиқот методологияси. Тадқиқот жараёнида давлат секторида ички аудитни такомиллаштириш билан боғлиқ кўплаб илмий нашрлар талқин қилинди, илмий тадқиқотларга таянган ҳолда мантиқий фикрлаш, таққослаш, тизимли ёндашув усулларидан фойдаланилган. Мавзу бўйича мавжуд адабиётларни ўрганиш асосида тегишли хулосалар қилинган ва тавсиялар берилган. Таҳлил ва натижалар муҳокамаси. Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ў
Доказательный фрагмент
«This article covers the issues of improving internal audit in the public sector.»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article covers the issues of improving internal audit in the public sector. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- audit, audit activity, digital audit, internal audit, audit service, ички аудит, аудиторлик хизмати, аудит, аудиторские услуги, цифровой аудит, аудиторская деятельность, рақамли аудит, внутренный аудит, аудиторлик фаолияти
Смежные источники
Экономика и инновационные технологииХилола Умарова2021
Экономика и инновационные технологииИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ, Жалолова Мадина Шопўлат қизи2021
Экономика и инновационные технологииОПРЕДЕЛЕНИЕ МУЗЕЙНЫХ УСЛУГ, Курбанов Фируз Голибович2021