Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
ПРОГНОЗИРОВАНИЕ ЭФФЕКТИВНОСТИ ИННОВАЦИОННЫХ БАНКОВСКИХ УСЛУГ
Шарипов Тохир Мирахимович
Экономическое развитие и анализ · 2023
Аннотация
In the research article we forecast the efficiency of remote banking services of commercial banks. Statistical data of PJSC Trustbank and JSC Turonbank have been used to determine the forecast indicators. The forecast was made until March 2026, and the indicators were transferred to real figures. Keywords: remote banking service, forecasting, bank cards, digital banking service, innovative banking product. Кириш. Жаҳонда тижорат банклар ўртасида самарадорликни ошириш ва глобал рақобатбардошлигини таъминлашда инновацион банк хизматларини кенгайтириш, хусусан, масофавий банк хизматлари, анъанавий хизматлар билан рақамли банклар ўртасида интеграцияни таъминлаш асосий модели бўлиб қолмоқда. Дарҳақиқат тижорат банкларида инновацион банк хизматларини ривожлантириш уларнинг глобал молия бозорида кучли рақобатбардошлигини таъминлаб бермоқда. 353 VIII SON - DEKABR, 2023 353-364 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr www.e-itt.uz Охирги ўн йилда дунё иқтисодиётининг рақамлашиш жараёнлари жадал суръатлар билан кечмоқда. Бу йўналишда тижорат банклари ҳам четда қолгани йўқ. Бугунги кунга келиб дунё аҳолисининг ярмида кўпи рақамли тўловлардан мунтазам фойдаланиб келмоқда. Хатто айрим илмий текшириш институтлар прогнозларига кўра, 2024 йилга келиб 2,5 млрд. киши айнан рақамли тўловлардан фойдаланиши кутилмоқда. Шу билан бирга, Буюк Британияда 2022 йилда аҳолининг 93 фоизи рақамли банк хизматларидан фойдаланган. Шунингдек, 2019 йилда аҳолисининг 9 фоизи фақат рақамли банк ҳисоб рақамига эга бўлган бўлса, 2024 йилга келиб бу кўрсаткич 24 фоизи чиқиши прогноз қилинмоқда. Яъни Британия аҳолисидан 5,3 млн.киши 2023 йилда рақамли банк ҳисоб рақамини очишга киришади. Бунинг натижасида, Citigroup маълумотларига кўра, 2025 йилга бориб АҚШ банклари ходимлари сони 30 фоизга, яъни бугунги кундаги 2,6 миллион кишидан 1,8 миллион кишигача қисқариши129, Европада банк соҳасида ишлайдиган ходимлар 38 фоизга, яъни 2,9 миллиондан 1,8 миллионгача камайиши кутилмоқда130. Бу эса банк фаолиятида инновацион хизматларини такомиллаштиришнинг долзарблигини кўрсатади. Жаҳонда банк тизимига инновацион банк хизматларини кенгайтириш ва уларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган бир қанча илмий-амалий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Айнан, бугунги кунда тижорат банкларининг рақамли технологияларни қамраб олиши иқтисодиёт ва жамият тараққиётида асосий йўналишлардан бири ҳисобланади. Шундай экан, инклюзив ривожланишни таъминлашда тижорат банкларининг инновацион хизматларини ривожлантириш ва банк тизимининг рақобатбардошлигини ошириш энг муҳим воситалардан ҳисобланади. Айнан, банк фаолиятида инновацион хизматлар самарадорлигини баҳолаш ва таҳлил қилиш, масофавий банк хизматини кўрсатиш тизимининг ривожланиш даражасини ўрганиш, тижорат банкларида масофавий банк хизматлари кўламини кенгайтириш билан боғлиқ бўлган муаммолар тадқиқ қилиш масалалари бу борадаги тадқиқотларнинг устувор йўналишлари ҳисобланади. Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт шароитида истеъмолчилар талабларининг ўзгариши, харажатларни қисқартириш ва самарадорликни оширишга нисбатан босимнинг юқорилиги тижорат банкларини замонавий рақамли технологиялардан кенг кўламда фойдаланишга ундамоқда. Шундай экан, мамлакатимизда банк секторининг рақамли трансформациялашуви иқтисодиётнинг барча тармоқларида рақамлаштириш учун таянч тармоқ сифатида эътироф қаратилмоқда. Шунингдек, 2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясида «молия бозорида тенг рақобат шароитларини яратиш, кредитлашни фақат бозор шартлари асосида амалга ошириш, банкларнинг давлат ресурсларига қарамлигини пасайтириш, банк хизмати кўрсатишни модернизация қилиш, банкларнинг самарали инфратузилмасини яратиш ва фаолиятини автоматлаштириш, шунингдек, банклар фаолиятига хос бўлмаган функцияларни босқичма-босқич бекор қилиш орқали банк тизимининг самарадорлигини ошириш» муҳим йўналишлар сифатида белгилаб берилган. Бу ўз навбатида тижорат банкларига инновацион хизматларини ривожлантириш ва аҳолига қулай хизматлар кўрсатишни тақозо этади. Шунингдек, мамлакатимизда фаолият олиб бораётган тижорат банкларининг инновацион хизматлар самарадорлигини эмпирик таҳлил қилиш, хусусан, масофавий банк хизматлари рентабеллигини ошириш, аҳолига сифатли ва қулай банк хизматларини тақдим этган ҳолда уларнинг банк тизимига ишончини оширишга қаратилган илмий ишларни олиб бориш мақсадга мувофиқдир. 129 https://www.citigroup.com/citi/investor/quarterly/2021/ar20_en.pdf 130 https://www.ecb.europa.eu/press/pr/date/2020/html/ecb.pr200608~4613968937.en.html 354 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr www.e-itt.uz Адабиётлар шарҳи. Охирги йилларда рақамли банк хизматларини кенгайтириш, рақамли банк хизматлари рискига ва қулайлигига ҳамда рақамли банк хизматларининг банк самарадолигига таъсири борасида кўплаб илмий ишлар олиб борилмоқда. Ушбу тадқиқотимизда хорижий ва маҳаллий олимларнинг илмий ишларини тадқиқ қилиб чиқамиз. Haralayya (2021) илмий ишларида рақамли банк хизматлари кенгайишининг иқтисодий ў
Доказательный фрагмент
«In the research article we forecast the efficiency of remote banking services of commercial banks.»
Образец извлечения
Демо-превьюIn the research article we forecast the efficiency of remote banking services of commercial banks. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- remote banking service, forecasting, bank cards, digital banking service, пластик карта, дистанционные банковские услуги, масофавий банк хизматли, прогнозлаш, пластиковая карта, инновацион банк маҳсулоти, цифровой банкинг, рақамли банк хизматли, инновационный банковский продукт, прогнозирование, innovative banking product
Смежные источники
Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021
Экономика и инновационные технологииХилола Умарова2021