К содержанию
РецензированоRU2023

ВОДНАЯ ПРОБЛЕМА XXI ВЕКА: ПУТИ ЕЕ РЕШЕНИЯ В УЗБЕКИСТАНЕ И ЦЕНТРАЛЬНОЙ АЗИИ

БАРТАРАФ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ · и.ф.н., доцент (Тошкент давлат иқтисодиёт университети) · Абдуллаева Мадина Камиловна (Тошкент давлат иқтисодиёт университети)

Экономическое развитие и анализ · 115 · 2023

Аннотация

This article focuses on ways to solve the water problem in our country and in Central Asia. At the same time, it was proposed to speed up the implementation of modern digital technologies that meet the requirements of the present time, that is, water-saving technologies, thereby preventing the increase in the cost of agricultural products. Key words: Amudarya, Syrdarya, water-energy, irrigation, well, Tuyamoyin, hydroelectric power station, transboundary river, agriculture. 125 125-134 V SON - SENTABR, 2023 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr www.e-itt.uz Кириш. Бугун кунда долзарб бўлган муҳим масалалардан бири, сувни асраб авайлаш, уни тежаш ва самарали фойдаланиш борасида катта ишлар амалга оширлмоқда.Минтақамизнинг кейинги тараққиёти ҳеч шубҳасиз сув омилига боғлиқ. Давлатимиз Раҳбари ҳар гал бунга алоҳида урғу беряптилар. Жумладан, Шавкат Мирзиёев: "Сув бўлмаса, аҳоли соғлиғи яхши бўлмайди"52 деб таъкидлаб ўтганлар. Бизга давлат ва жамият имкониятларини тўлиқ сафарбар қиладиган, барча учун бирдек мақбул, манфаатли ва қўшни давлатлар билан келишув асосида хамкорликда тўғри фойдаланадиган сув сиёсати зарур. Бу борада норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш – биринчи галдаги вазифа ҳисобланади. Сувни асраб-авайлаш аҳлоқий тарбиямизнинг ажралмас қисмига айланиши шарт. Биринчи навбатда, инсонларимиз, айниқса ёш авлоднинг экологик маданиятини тўғри шакллантиришимиз зарур. Ўзбекистон Республикаси Сенати мажлисида сув масаласи билан боғлиқ бўлган “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунни ҳам кўриб чиқилди. Таъкидланишича, бугунги кунда сув хўжалиги тизимида жами 73 та сув омбори ва сел- сув омбори, 1688 та насос станцияси, 49 та ГЭС ва бошқа объектлар мавжуд. Сув хўжалиги объектларининг аксарият қисмидан 40 йилдан ортиқ фойдаланилмоқда. Бу эса уларни ўз вақтида таъмирлаш-тиклаш ва реконструкция қилиш ҳамда замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ишларини амалга ошириш, техник соз ҳолатда сақлаш ҳамда уларнинг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашни талаб қилмоқда. Адабиётлар шарҳи. Марказий Осиёда вегетация даврида тез-тез қурғоқчилик туфайли иссиқлик тўлқинлари билан бирга келадиган жиддий сув танқислиги юзага келиши эҳтимоли катталигини бир қатор хорижлик олимлардан таъкидлаб ўтишган. Иқлим ўзгаришининг экин майдонларини тақсимлаш, ўсимликларни ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариш нархлари ва Исроилда ижтимоий фаровонликка таъсири: таркибий эконометрик асосини ддо Кан, Ами Резник, Жонатан Камински, Аял Кимхи (2023) ўрганган. МДҲ олимларидан Маматканов (2003) Орол денгизи ва трансчегаравий сув ресурслардан фойдаланишни, Петров (2009) Марказий Осиё давлатларида трансчегаравий сув ресусрслари муаммоларини, Захарова (2018) замонавий шароитда Марказий Осиё давлатларида сув-энергия ресурсларидан фойдаланиш муаммоларини, Жильцов ва Зонн (2008) сув ресурсларини хавфсизлик нуқтаи назарига кўра, Нечаева (2006). Қозоғистон Республикаси доирасида сув ресурслари билан таъминланганликни миллий хавфсизлик омилига кўра тадқиқ этишган. Ўзбекистонлик олимлардан аграр соҳани инвестициялаш самарадорлигини ошириш йўналишларини Махмудова (2010), давлатнинг иқтисодий хавфсизлиги бўйича Абулкосимов (2012), озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг назарий жиҳатлари ва йўналишларини Расулов (2017), Аграр муносабатларни тартибга солиш механизмини такомиллаштириш масалаларини Топилдиев (2022). Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари унумдорлигини оширишни рағбатлантиришни Хўжагелдиев (2022) бўйича атpoфлича тадқиқoтлаp oлиб бopилган. Тадқиқот методологияси. Мақоланинг методологияси илмий ва тобора оммалашиб бораётган манбаларни таҳлил қилишдан бошлаб, Республикада бугунги кунда ичимлик сувини мамлакатимизда ва марказий Осиёда бартараф этиш бўйича комплекс дастурлар ва қўлланмалар, замонавий веб- воситалардан инновация самарадорлигини ошириш воситаларидан фойдаланиш бўйича иқтисодий тажрибани умумлаштириш, ушбу тадқиқот муаммоси бўйича инвесторлар билан суҳбатлар усуллари ҳам қўлланилди. Мақолани тайёрлаш жараёнида Ўзбекистонлик олимлар ҳамда мутахассисларнинг инновацион ривожланиш шароитида қишлоқ хўжалигида замонавий сув тежовчи 52 https://yuz.uz/news/shavkat-mirziyoev-suv-bolmasa-aholi-sogligi-yaxshi-bolmaydi 126 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr www.e-itt.uz технологияларни зудлик билан амалиётга жорий этиш ва сувдан оқилона фойдаланиш бўйича олиб борган илмий тадқиқотлардан фойдаланилди. Таҳлил ва натижалар муҳокамаси. Ашхободда «Туркманистон, Тожикистон, Ўзбекистон» форматида бўлиб ўтган олий даражадаги учрашув якунлари бўйича президентлар Қўшма баёнот қабул қилди 1. Томонлар сув ресурсларини самарали бошқариш, муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш, гидротехника иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув хўжалиги инфратузилмасидан самарали фойдаланиш ва модернизация қилиш, сув ресурсларини муҳофаза қилиш соҳасида келгусида ҳамкорликда илмий-тадқиқот ва ишланмалар олиб боришга келишиб олди. Томонлар мавжуд ва қурилаётган гидроэнергетика и

Доказательный фрагмент

«This article focuses on ways to solve the water problem in our country and in Central Asia.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article focuses on ways to solve the water problem in our country and in Central Asia. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Amudarya, Syrdarya, water-energy, irrigation, well, Tuyamoyin, hydroelectric power, Амударья, Сырдарья, сув-энергетика, қудуқ, орошение, суғориш, водно-энергетические ресурсы, Сирдарё, скважина, Амударё
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники