К содержанию
РецензированоRU2024

Новое в Узбекистане – цели и задачи организации и развития музейного туризма

Б.А.Бегалов – Ўзбекистон Республикаси Президенти (Бош муҳаррир: институти ректори, и.ф.д., профессор) · PhD, доцент И.М.Пардаева (Бош муҳаррир: институти ректори, и.ф.д., профессор)

in Library · 10 · 2024

Аннотация

мақолада Ўзбекистоннинг миллий туризмида янги-музей туризмини ташкил қилиш ва ривожлантиришнинг мақсади ва вазифалари келтирилган. Шунингдек, музей туризмини ривожлантиришда таклифлар тавсия қилинган. Калит сўзлар: музей, муза, мифология, гербарий, тулуп, тамаддун, осори-атиқалар, экспонат, интеграция, концепция, трагедия, комедия, поэзия. Кириш. Ўзбекистонда қадимдан шаклланган музейлар тизимини янада такомил- лаштириш, халқнинг маънавий-ахлоқий камолотида тутган ўрнини ошириш, музей фондларида сақланиб келаѐтган халқимиз бой тарихини, мустақиллигимиз одимларини акс эттирувчи ноѐб, нодир экспонатларни авайлаб асраш, ўрганиш, бойитиш, дунѐга олиб чиқиш ва тарғиб қилиш, улардан халқимиз онгида миллий ғурур ва ифтихор, истиқлол ва ватанга садоқат туйғуларини кучайтириш йўлида кенг фойдаланиш, ушбу соҳани замон талабларига мос юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш каби муҳим масалалар мавжуд. Ҳукуматимизнинг қарорларига туризмни ривожлантириш масалалари киритилганлиги миллий туризмда янги йўналишларни, туризмнинг янги турларини ташкил қилишни талаб қилади. Яъни, музейшунослик замонавийликнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиѐсий муаммоларига юз тутди. Янги музей концепциясига мувофиқ музейда жамоа билан коммуникациянинг янги усуллари жорий этилмоқда. Ҳозирда музейлар анъанавий вазифалар ва функциялардан бироз четга чиқиб, жамият ҳаѐтида актив иштирок этишига кўмак берувчи янада кенг дастурларни амалга ошириш лозим[5]. Шундай кенг дастурлардан бири ватанимизнинг миллий туризмида янги тур-«Музей туризмини» яратиш ҳисобланади. Мавзуга оид адабиѐтлар таҳлили. Музейларнинг пайдо бўлиши ва шаклланиши ҳақида жуда кўплаб тадқиқотлар билан танишиш мумкин. Осиѐдаги ғалабалари натижасида таланган бойлик ҳисобидан Александр Македонский устози Аристотелга 30 минг талант (ўша даврдаги олтин ҳисобидаги пул бирлиги) юборди. Бу пулларга Аристотел табиатшунослик музейини ташкил қилди. Аристотел ўзининг подшо ўқувчисидан янги ерлардаги ноъмолум ўсимликларнинг намунасини(гербарий-ўсимликлар музейи, қандайдир янги ҳайвонларнинг тулупларини (қуритилган кўриниши) доимо юбориб туришини сўраган (ҳайвонлар музейи). Бу биринчи музейлар ва музейшуносликнинг бошланиши эди [7]. «Музей»-юнонча атама бўлиб, «муза» сўзидан олинган. Қадимги Юнон мифологиясида санъат ва фан маъбудалари «музалар» деб юритилган. Музалар, яъни маъбудалар ѐки худолар шоир ва санъаткорларга илҳом беради, деб эътиқод қилинган. Шунинг учун антик поэзия асарларининг бошида кўпинча музага мурожаат қилинган. Санъат ва адабиѐтга, тарихга оид бир қанча маъбудалар мавжуд бўлган. Жумладан, антик шоирлардан Гесиод (мил.авв. 7-аср) 10 та маъбудани санаб ўтади[6]: 1.Клио–тарих; 2.Евтерпа–поэзия ва мусиқа; 3.Талия–комедия;4. Мельпомена– трагедия; 5. Терпсихора–ўйин; 6. Эрато–муҳаббат лирикаси; 7.Полигиления–гимнлар; 8.Урания–астрономия; 9.Каллиопа–эпос;10. Апполлон -Муза худоси ҳисобланган [7] (1-расм). Муза образи Европа тасвирий санъатида ўз аксини топган. Маъбудалар-турли шаклдаги ҳайкаллар алоҳида эҳтиром билан муқаддас саналган иморатларда сақланган. Инсонлар маъбудаларни зиѐрат қилиб, орзу-истакларини амалга оширишини тилаганлар. Натижада музалар жойлашган даргоҳ инсонларнинг зиѐратгоҳига айланган. Бу даргоҳда энг асл буюмлар, нодир, қимматбаҳо ашѐлар ва гўзал санъат асарлари ҳам сақланган. Улар бу бино сатҳини безаш билан бирга, зиѐратчилар қалбида ҳам алоҳида таассурот 83 “Сервис” илмий-амалий журнал 2024 йил 2/2-сони қолдирган. «Музеун»-бу гўзал буюмлар сақланадиган, илҳом парилари тўпланадиган жой деган маънони англатади. 1-расм. Музалар-маъбудалар Музей туризми Россия олимлари томонидан ҳам ўрганилмоқда [2, 3, 4,8]. Бу тадқиқотларда Музей туризмини Россияда ривожлантиришнинг мақсади ва вазифалари тавсия қилинган. Биз бу хулосалардан Ўзбекистонда миллий музей туризмини ривожлантиришнинг ўрни ва аҳамиятини тушуниб олишимиз лозим. Ўзбекистонда музей туризми ҳақида маколалар ѐки қандайдир ахборотлар то ҳозиргача эълон қилинган эмас. Тадқиқот методологияси. Тадқиқтни бажаришда аналитик ва статистик таҳлиллар, илмий экспедиция натижаларидан фойдаланилди. Таҳлил ва натижалар. Ҳеч бир халқ ѐки миллат маънавиятини унинг тарихидан, миллий қадриятларидан айри ҳолда тасаввур қилиб бўлмайди. Бинобарин, дунѐ тамаддунига беқиѐс улуш қўшган кўҳна заминимиздаги маданий ҳамда тарихий ѐдгорликлар, бетакрор осори-атиқалар, неча минг йиллик топилмалар ва ашѐлар, нодир қўлѐзмалар наинки халқимиз, балки умумжаҳон меросининг ноѐб намуналари ҳисобланади. Шундай бебаҳо бойликни асраб-авайлаш, миллий тарихимиз ҳамда анъаналаримизни чуқур ўрганиб, илмий асосда таҳлил ва тарғиб этиш, аждодларимиз хотирасини эъзозлаш, айниқса, ѐш авлодни маънавий юксалтиришда музейлар алоҳида ўрин тутади. Музейлар инсоннинг эстетик дидини оширишга ҳамда руҳий баркамоллигини таъминлашга катта хизмат кўрсатади. Тарихий-маданий буюмларни ўзида сақловчи бу масканлар узоқ ўтмишга бориб тақалади. Музейлар жамиятни тарих билан боғлаб туради. Республикамизда туризмни ривожлантиришда мамлакатимиздаги музейлардан фойдаланиш

Доказательный фрагмент

«мақолада Ўзбекистоннинг миллий туризмида янги-музей туризмини ташкил қилиш ва ривожлантиришнинг мақсади ва вазифалари келтирилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

мақолада Ўзбекистоннинг миллий туризмида янги-музей туризмини ташкил қилиш ва ривожлантиришнинг мақсади ва вазифалари келтирилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
музей, муза, мифология, гербарий, тулуп, тамаддун, осори-атиқалар, экспонат, поэзия., mythology, комедия, muse, концепция, цивилизация, museum, tragedy, exhibit, concept, трагедия, comedy, civilization, интеграция, integration, древность, antiquities, herbarium, tulup, poetry.
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники