К содержанию
РецензированоRU2023

Малый бизнес и уровень жизни населения: их взаимосвязь

Шахноза Махмудовна Латипова · Умид Холбоевич Холбоев · Нилуфар Зиябаевна Юлдашова · Нигина Маруповна Усманова · Фарход Анварович Сафаров · ТУРИЗМ ВА МЕҲМОНХОНА ХЎЖАЛИГИ · Алишер Абдуғаниевич Эштаев · Shovqiddin Erkin o„g„li Abdurasulov · Ollonazar Norbek o„g„li Allonazarov · Адхам Итолмасович Рахматов

in Library · 2023

Аннотация

мақолада кичик тадбиркорлик ва аҳоли турмуш даражаси ўртасидаги ўзаро боғлиқлиги, жойларда аҳоли турмуш даражасини оширишнинг назарий ва методологик муаммолари, Ўзбекистон Республикасида кичик ва хусусий тадбиркорлик соҳасини ривожлантиришнинг ҳудудий жиҳатлари ва ўзига хос хусусиятлари ѐритилган. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик улушининг ўсиб бориши ички бозорни сифатли ва рақобатбардош товарлар билан тўлдиришнинг замонавий талабларини ҳисобга олган ҳолда хизмат кўрсатиш соҳаси кенгайиши масалаларига, янги иш ўринлари яратишда, аввало, ѐшларни иш билан таъминлашда ва шу асосда аҳоли даромадлари, турмуш фаровонлигини оширишда ушбу секторнинг ўрнини таҳлил қилишга бағишланган. Калит сўзлар: кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик, аҳоли турмуш даражаси, ижтимоий ҳимоя, бандлик, ишсизлик, инновацион иқтисодиѐт, бозор конъюнктураси, янги иш ўринлари, аҳоли даромадлари. Кириш. Кичик тадбиркорлик узоқ даврлар мобайнида инсон хўжалик фаолияти ва унинг ижтимоий ҳаѐтининг таркибий қисми ҳисобланган. Қадим замонлардан кичик тадбиркорликнинг ижтимоий-жамоа институти сифатида, инсонлар ўртасидаги ўзаро алоқалар ҳамда фойдали фаолият сифатида мавжудлиги – буларнинг барчаси биргаликда инсоният жамияти ва турмушининг зарурий шарти ҳисобланиб келинган. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, айнан кичик тадбиркорлик жамиятнинг ривожланиш даражасини нафақат унинг ишлаб чиқариш кучлари нуқтаи назаридан, балки маънавий ва маърифий ҳолатини инобатга олган ҳолда эгаллади, десак, хато бўлмайди. Мавзуга оид адабиѐтларнинг таҳлили. Буюк иқтисодчи А.Смит тадбиркорни фойда олиш учун бирон-бир тижорат ғоясини амалга ошириш мақсадида таваккалчилик билан иш кўрувчи мулкдор деб тавсифлайди1. Лекин тадбиркорликнинг муайян тартибга келтирилган илмий назарияси француз иқтисодчиси Р. Контиллион томонидан 1725-1730 йилларда яратилган. Бу соҳада Р.Контиллионнинг хизмати шундаки, у тадбиркорликнинг биринчи концепциясини яратди ва ―тадбиркор‖ тушунчасинининг моҳиятини очиб берди. Тадқиқот методологияси. Тадқиқот жараѐнида ахборотларга асосланган мантиқий таҳлил усуллари қўлланилди. Бунда билиш назариясининг индукция ва дедукция, макон ва замон, таҳлил ва синтез каби услубларидан ва ѐндошувларидан ҳам фойдаланилган. Таҳлил ва натижалар. Дунѐ мамлакатларининг илғор тажрибаси шундан далолат берадики, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакат ижтимоий тараққиѐтига катта ижобий таъсир кўрсатиб, миллат иқтисодиѐтининг самарадорлигини сезиларли даражада оширади2. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакат ижтимоий тараққиѐтидаги алоҳида, ўзига хос аҳамияти шундан иборатки, у аҳоли даромадларининг шаклланишида, меҳнатга лаѐқатли кишиларни иш билан таъминлашда, қашшоқлик ва ночорликни бартараф этишда, ўрта ҳол аҳоли қатлами сафларини кенгайтиришда, ҳақиқий ишбилармонларни рўѐбга чиқариш муаммосини ҳал этишда аҳолининг турли-туман 1 Смит А.Исследование о природе и причинах богатства народов. Пер. с англ. Е.М.Майбурда. М.:1993.150 б. 2 Дaрҳaқиқaт, «2019 йилда Европа давлатларидан Италияда 3,7 млн., Францияда 2,8 млн., Испанияда 2,5 млн. ва Германияда 2,3 млн. та КБХТ субъектлари фаолият кўрсатди». «ЕИда барча компанияларнинг 99 фоизи ва иш ўринларининг 85 фоизи, ХХР барча компанияларининг 97,9 фоизи, ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) 58 фоизи, экспорт ҳажмининг 68 фоизи КБХТ улушига тўғри келади». Шунингдек, «Чехияда ҳар 100 кишига ўртача 9,4 Португалияда 7,7 Швецияда 6,7 Италияда 6,1 Испанияда 5,3 Францияда 4,4 Германияда 2,9 Россияда 2,0 АҚШда 1,3 кичик бизнес субъектлари тўғри келади». Бугунги кундa кичик бизнес янги ишчи ўринлaрини ярaтишгa кeнг имкoниятлaр ярaтмoқдa. Янги иш ўринларининг яратилиши бу аҳоли бандлиги демакдир, аҳоли бандлиги – аҳоли турмуш даражасининг асосий мезонидир. 115 “Сервис” илмий-амалий журнал 2023 йил 2-сон товарлар ва хизматларга бўлган талабларини қондиришда муҳим рол ўйнайди. У инсоннинг яхши ва фаровон турмуш кечиришига бўлган табиий интилишлари билан унинг ўзида мужассамлашган потенциал имкониятлари ва салоҳияти ўртасида бевосита боғлиқликни таъминлаш асосида барча социал гуруҳларни қаноатлантирадиган ижтимоий муҳит туғдиради, шахс, давлат ва жамият иқтисодий манфаатларини уйғунлаштиради ва, шу тариқа, жамиятда ижтимоий адолат ва сиѐсий барқарорлик ўрнатишга кўмаклашади. Унинг мамлакат иқтисодий юксалишидаги аҳамияти эса ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг кўпайиши ва ўсиш суръатларининг жадаллашувида (мутлақ ва нис- бий кўрсаткичларда), бозорда рақобат муҳитини кучайтиришда, миллий иқтисодиѐтнинг экспорт салоҳиятини шакллантиришда, беқарор бозор тизимининг мослашувчанлигини оширишда, илмий-техника тараққиѐтини янги марраларга олиб чиқишда, йирик корхоналарга керакли маҳсулот ва хизматларни етказиб бериш орқали уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлашда, янги иш ўринларини яратиш, ресуслардан унумли фойдаланиш, давлат бюджети даромадларини кўпайтириш кабиларда ўз ифодасини топади. Мамлакатнинг постиндустриал жамият сари юксалиб бориши миллий иқтисодиѐтда ўзига хос таркибий ўзгаришларни тақозо этади. Ушбу жараѐнлар айниқ

Доказательный фрагмент

«мақолада кичик тадбиркорлик ва аҳоли турмуш даражаси ўртасидаги ўзаро боғлиқлиги, жойларда аҳоли турмуш даражасини оширишнинг назарий ва методологик муаммолари, Ўзбекистон Республикасида кичик ва хусусий тадбиркорлик…»

Образец извлечения

Демо-превью

мақолада кичик тадбиркорлик ва аҳоли турмуш даражаси ўртасидаги ўзаро боғлиқлиги, жойларда аҳоли турмуш даражасини оширишнинг назарий ва методологик муаммолари, Ўзбекистон Республикасида кичик ва хусусий тадбиркорлик… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик, аҳоли турмуш даражаси, ижтимоий ҳимоя, unemployment, income of the population., социальная защита, innovative economy, малый бизнес, аҳоли даромадлари., новые рабочие места, инновацион иқтисодиѐт, ишсизлик, уровень жизни населения, бозор конъюнктураси, market conditions, частное предпринимательство, рыночные условия, new jobs, small business, янги иш ўринлари, инновационная экономика, доходы населения., безработица, standard of living of the population, employment, social protection, бандлик, private entrepreneurship, занятость
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники