К содержанию
РецензированоRU2017

Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда миллий ҳунармадчиликнинг аҳамияти

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА МИЛЛИЙ · ҲУНАРМАДЧИЛИКНИНГ АҲАМИЯТИ · и.ф.д., проф. Назарова Фатима Ҳакимовна

Информатика и инженерные технологии · 2017

Аннотация

Ўзбек миллатининг йиллар давомидаги тарихий салохиятига эътибор берадиган бўлсак, миллий ҳунармандчилик, бадиий ва амалий санъатини сақланиб қолиниши, бу миллатнинг мероси ва тарихий анъаналарини давом этишлишини дарак беради деб ҳисоблаймиз. Иш билан банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилаларни ҳунармандчиликка кенг жалб этиш орқали уларга ярадам бериш имкони етарли. Калит сўзлар: Рақамли иқтисодиёт, ҳунармандчилик, инновация, платформа, рақобат. Шу боис ҳунармандчиликни ривожлантириш масалаларига катта эътибор бериш, ташкилий-иқтисодий томонларини такомиллаштиришда илмий ёндашиш, давлат томонидан молиявий томонларини қўллаб-қувватлаш, ҳунармандчилик билан боғлиқ инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, ёш ҳунармандлар мактабини ташкил этиш, касбий маҳорат ва иқтисодий саводхонликни ошириш, соҳада рақамли иқтисодиёт имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилиш бугунги куннинг долзарб масалалари деб биламиз. Бу вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги ПФ-5242-сон «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора- тадбирлари тўғрисида»ги ва 2019 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4539-сон «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб- қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорлари, мазкур фаолиятни ривожлантиришдаги белгиланган вазифаларни амалга оширишда хизмат қилади[3]. Мамлакатимиз миллий ҳунармандчилигини ривожлантиришда имкониятларда диверсификатсияланган ва салохиятли бозор шаклланганлиги, кўп турга эга маҳсулотлар мавжудлиги , давлат қўллаб-қувватловчи сиёсати юритилиши, бозорларга хизмат кўрсатадиган турли хил маҳсулотлар, мослашувчан ишлаб чиқариш, янгиликнинг кириб келишига тўсиқларнинг камлигини эътиборга олиш лозим. Аммо хали бу соҳада миллий ҳунармандчиликни муоммоларихам мавжуд, яъни инфраструктура ва алоқавоситаларининг етишмаслиги, халқаро талаблар ва бозор ҳақида маълумотлар, янги технологияларни етарли эмаслиги ва жорий бозор тендентсиялари ҳақидаги плптформалар камлиги. Тахлиллар қўрсатишича, миллий ҳунармандчиликнинг ривожлантириш самарадорлигини оширишда маҳаллий ва халқаро туризмни ривожлантириб, давлат томонидан кенг кўламдаги яратилган шарт-шароитлардан фойдаланиб, улардан оқилона фойдаланиб иш юритилса, бой маданий мероси ва тарихий 198 ан'аналарини тўлиқ сақлаб қолиш ва янада бойитиш, ҳунармандчиликни кенг миқёсда қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳунармандчилик билан шуғулланишга аҳолини, айниқса, ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилаларни рағбатлантириш лозим. Ҳунармандчилик марказларини сайёҳлик салоҳиятдан кенг фойдаланган ҳолда, молиявий ва хомашё ресурслар билан таъминлаш, улар ишлаб чиқарган маҳсулотларни сотиш, шу жумладан экспорт қилиш учун шароит яратишга ёрдам бериш ишлари самарадорлигни янада оширарди[1]. Факат бизда эмас, балки бошқа мамлакатлар хам ўзига хос материаллардан тайёрланган маҳсулотларни харид қилишга харакат қилишади, улар шам, ёғочдан тайёрланган буюмлар, сунъий гуллар ва мевалар, сопол идишлар, шиша идишлар, металл буюмлар ва суякдан ясалган маҳсулотларидир. Масалан Хитой глобал уй аксессуарлари бозорида экспорт қилувчи сифатида эгаллаб турган позитсиясида бўлиб, соҳа мутахассислари ушбу тендентсиянинг яқин келажакда ўзгармаслигига ишонч ҳосил қилишади. Хитой улкан ишлаб чиқариш қуввати ва иш ҳақи камлиги билан бошқа давлатларнинг ишлаб чиқарувчилари ажралиб туради. Замонавий ускуналар ва юқори маҳсулдорлик Хитойга ишлаб чиқарувчилар катта миқдорда маҳсулотни тез, ўз вақтида ва паст нархларда этказиб беришга имкон беради. Бу компаниялар ишлаб чиқаришни механизатсиялашда (кесиш, саралаш, қадоқлаш ва ҳоказо) компютерорқали безаш ва ранг бериш технологияларидан мукаммал ва илғор фойдаланиш омконини беради. Бундай янгилик Хитойлик ишлаб чиқарувчиларга бошқа мамлакатлардан келтириладиган қўлда тайёрланган нақшларнинг яқин нусхаларини машина ёрдамида яратишга ҳам имкон яратади. Энди ҳар қандай маҳсулотни арзон ва самарали Хитой дунёдаги бошқа жойлардан кўра кўпроқ ишлаб чиқариши мумкин. Самарали ишлаб чиқариш ва йиғиш қоидаларига қўшимча равишда, Хитой фабрикалари харидорнинг инвентаризатсиясини бошқариш тизими ва аниқ спетсификатсиялар бўйича ёрлиқларни, штрихкодлашни ва қадоқлашни аниқ таъминлаш ва тартибга солишга қодир. Ҳозирги вақтда Хитой маҳсулотларига бўлган глобал талаб жуда юқори, баъзи хитой корхоналари керакли малакали ишчиларнинг етишмаслиги сабабли буюртмаларини бекор қилиб, уларни бошқа ишлаб чиқариш объектларини мавжуд бўлган малакали меҳнатдан фойдаланиб очишга ундайди[2]. Мамлакатимизда хам маҳалла раислари ҳунармандчилик билан шуғулланиш хоҳиши ва салоҳияти борларининг рўйхатини тузиб, тегишли сектор раҳбарига тақдим этишмоқда. “Ҳунарманд” уюшмаси туман (шаҳар) бўлими бошлиғи ушбу секторда фаолият кўрсатаётган ҳунармандлар тўғрисида маълумотларни тўплаб , йўналишлар учун режа тузишади. Сектор раҳбари, маҳалла раиси ва “Ҳунарманд” уюшмаси туман (шаҳар) бўлими билан биргаликда, ҳуна

Доказательный фрагмент

«Ўзбек миллатининг йиллар давомидаги тарихий салохиятига эътибор берадиган бўлсак, миллий ҳунармандчилик, бадиий ва амалий санъатини сақланиб қолиниши, бу миллатнинг мероси ва тарихий анъаналарини давом этишлишини дара…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ўзбек миллатининг йиллар давомидаги тарихий салохиятига эътибор берадиган бўлсак, миллий ҳунармандчилик, бадиий ва амалий санъатини сақланиб қолиниши, бу миллатнинг мероси ва тарихий анъаналарини давом этишлишини дара… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Рақамли иқтисодиёт, ҳунармандчилик, инновация, competition, platform, Рақамли иқтисодиёт, innovation, рақобат, инновации, платформа, craft, конкуренция, Цифровая экономика, ремесло, Digital economy
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники