Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Мамлакат ташқи савдо айланмасини оширишда агрологистиканинг ўрни
АГРОЛОГИСТИКАНИНГ ЎРНИ · Салихов Саидамир Алишер ўғли
Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики · 2022
Аннотация
Маълумки мамлакатнинг ташқи иқтисодий айланмаси бутун мамлакат иқтисодиётининг энг асосий факторларидан бири бўлиб, бу мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузига бевосита таъсир ўтказади ва уни белгилаб беради. ақолада Ўзбекистоннинг экспорт – импорт салоҳияти, эришилаётган ютуқлар, мавжуд муаммо ва камчиликлар илмий асослаб берилган. Калит сўзлар: экспорт-импорт, ташқи савдо баланси, иқтисодий тармоқ ва соҳалар, IT технологиялари, инновациялар, бизнес, самарадорлик. Кириш 2022 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон экспорти 2,4 баравар ошиб, 5,7 млрд. долларга етди. Экспорт таркибининг ярмидан кўпроғи олтин савдосидан иборат бўлди. Олтинни ҳисобга олмаганда, экспорт ўсиши 15,8 фоизга тенг бўлди. Импорт эса 44,6 фоизга ўсиб, 7,4 млрд. долларни ташкил этди. Ташқи савдо умумий ҳажмидан экспорт 5,7 млрд. долларни (2021 йилнинг январь-мартига нисбатан 138,7 фоизга ёки 2,4 бараварга ўсган), импорт эса 7,4 млрд. долларни (ўсиш 44,6 фоиз) ташкил этди. Натижада ташқи савдо айланмаси савдоси 1,6 млрд. доллар миқдоридаги пассив балансни ташкил этди, бу 2021 йилнинг биринчи уч ойидагига нисбатан (2,7 млрд. доллар) учдан бир даража камдир. Бугунги кунга қадар Ўзбекистон дунёнинг 160 та давлати билан савдо алоқаларини ўрнатган. Ташқи савдо айланмасининг энг катта ҳажми Хитой (16,6%), Россия (14,2%), Қозоғистон (7,5%), Туркия (5,9%), Корея Республикаси (4,8%), Германия (2,9%) ва Қирғизистон (1,7%) билан қайд этилган. 2022 йилнинг январь-март ойларида экспорт қилувчи субъектларнинг умумий сони 3658 тани ташкил етди. Бу Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, олтинсиз экспорт ҳажмини 2,8 млрд. долларга етганини таъминлади. 2021 йилнинг шу даврига нисбатан бу 15,8 фоизга ўсган. Шу билан бирга, олтин умумий экспортнинг ярмидан кўпроғини – 51,5% ёки 2,9 млрд. долларни ташкил этди. Spot нашрининг қайд этишича, март ойида январь-февраль ойларини айириб ташлаган ҳолда олтин 51 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари экспорти 609 млн. долларни ёки ойлик ҳажмнинг 36 фоизини ташкил қилган. Қимматбаҳо металлар сотуви сезиларли даражада секинлашгани Марказий банк маълумотларида ҳам қайд этилган. Ўтган йилнинг биринчи уч ойида Ўзбекистон олтин сотмаган. Экспорт таркибида саноат товарлари улуши 19 фоиз (1,09 млрд. доллар), озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар 4,9 фоиз (281,8 млн. доллар), кимё ва шунга ўхшаш маҳсулотлар 4,3 фоизни (246 млн. доллар) ташкил этди. 2021 йилнинг дастлабки уч ойи давомида саноат маҳсулотлари экспорти 19,9 фоизга, металл буюмлар экспорти 85 фоизга, металл бўлмаган маҳсулотлар экспорти 30 фоизга, ип-калава ва газламалар экспорти 20,8 фоизга ўсди. Озиқ-овқат экспорти ўтган йилнинг январь- мартига нисбатан 23 фоизга, кимё маҳсулотлари экспорти 7,6 фоизга ошган. Автомобиль экспорти икки баравардан кўпроқ камайди. Экспорт таркибида хизматлар 9,8 фоизни ташкил этиб, бу Ўзбекистонга 567,7 млн. доллар келтирди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,9 фоизга кўпдир. Импорт таркибида машина ва транспорт ускуналари етакчи ўринда – 34,6 фоиз ёки 2,5 млрд. доллар, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 63,6 фоизга кўп, улар ортидан саноат товарлари – 18,4 фоиз ёки 1,36 млрд. доллар (+51,1%), кимёвий моддалар – 13,6% ёки 1 млрд. доллардан сал кўпроқ (+40,4%), озиқ-овқат ва тирик ҳайвонлар – 10,9% ёки 803,7 миллиард (+59%) ўрин эгаллади. Ҳайвонот ва ўсимлик мойлари ва ёғлар импорти деярли 30 фоизга қисқариб, 3,9 млн. долларни ташкил этди, улар умумий тузилишнинг 0,9 фоизини ташкил қилади. 529,7 млн долларлик хизматлар импорт қилинди (умумий тузилмада 7,2 фоиз), бу 2021 йилнинг январь-март ойларига нисбатан 46,4 фоизга кўпдир. Юқоридаги статистик таҳлилга эътибор қаратадиган бўлсак, мамлакатимиз экспорт салоҳияти нисбатан табиий ресурслар ҳамда товар хомашё воситаларига боғланиб қолган. Импорт маҳсулотлари таркибида эса машина ва транспорт – техника ускуналари, саноат товарлари, кимёвий моддалар етакчи ўриндадир. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, аксарият импорт маҳсулотлар учун хомашёларни ўз ҳудудимиздан ўзлаштириш имконияти бўлса-да, юқоридаги соҳаларда интеллект ҳамда инновацияга асосланган ишлаб чиқариш тўлиқ йўлга қўйилмагани, транспорт – логистика масалаларида камчиликлар мавжудлиги, тизимли ишлар йўлга қўйилмагани оқибатда харажатларнинг ошишига, ташқи савдо балансида импорт кўрсаткичлари ортиб боришига ҳамда табиий ресурсларимизни ортиқча экспорт қилишимизга сабаб бўлмоқда. 52 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Товар ва маҳсулотларни экспорт қилишда логистика хизматидан фойдаланишнинг назарий ва услубий асослари кўпчилик хорижлик ва маҳаллий олимлар томонидан тадқиқ қилинган. Энг аввало, хорижий олимларнинг логистика тушунчасига берган умумий таърифларини ўрганиш мақсадга мувофиқ. Хусусан, А.Н. Родников “Логистика. Терминологический словарь” китобида логистикага “режалаштириш, транспортда ташиш, сақлаш ва бошқа материалларни ва номатериал ҳаракатларини бошқариш ва назорат
Доказательный фрагмент
«Маълумки мамлакатнинг ташқи иқтисодий айланмаси бутун мамлакат иқтисодиётининг энг асосий факторларидан бири бўлиб, бу мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузига бевосита таъсир ўтказади ва уни белгилаб беради.»
Образец извлечения
Демо-превьюМаълумки мамлакатнинг ташқи иқтисодий айланмаси бутун мамлакат иқтисодиётининг энг асосий факторларидан бири бўлиб, бу мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузига бевосита таъсир ўтказади ва уни белгилаб беради. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- экспорт-импорт, ташқи савдо баланси, иқтисодий, экспортно-импортный баланс, IT технологиялари, innovation, инновации, самарадорлик, IT-технологии, economic network and sectors, export-import, foreign trade balance, иқтисодий тармоқ ва соҳалар, IT technologies, экономическая сеть и секторы, эффективность, бизнес, внешнеторговый баланс, business, инновациялар, efficiency
Смежные источники
Экономика и инновационные технологииКутбитдинова Мохигул Иноятовна2018
Экономика и инновационные технологииСАМАРАЛИ БОШҚАРИШ ЙЎЛЛАРИ, Лола Саатова2018
Экономика и инновационные технологииХашимходжаев Шарафутдин Ишанходжаевич, Садиков Шохрух Шухратович2018