К содержанию
РецензированоRU2018

Управление промышленными отраслями и его значение в устойчивом развитии экономики

Кутбитдинова Мохигул Иноятовна

Экономика и инновационные технологии · 2018

Аннотация

Modernization and diversification of production, high technological industry for economic improvement and opening joint venture companies with top business in the overseas are covered in the article. Калитли сўзлар: модернизация ва диверсификация, инвестиция, узоқ муддатли тараққиёт стратегияси, ялпи ички маҳсулот, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт, қайта ишлаш, рақобатбардош тайёр товарлар ва ярим фабрикатлар. Кириш Бугунги кунда мамлакат иқтисодиётини янада ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли инвестициявий лойиҳаларнинг амалга оширилиши, узоқ муддатли тараққиёт стратегиясининг ҳаётга изчил татбиқ этилаётгани саноат тармоқларининг янада ривожланиш имконини бермоқда. Ҳаракатлар стратегиясида таркибий ўзгаришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобидан унинг рақобатбардошлигини ошириш масаласига катта эътибор берилди[1]. Шундан келиб чиққан ҳолда, иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, хусусан, саноат тармоқларини жадал ривожланишини таъминлаш, бунинг учун замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва менежмент стратегияларидан кенг фойдаланиш лозим бўлади. Бугунги глобаллашув шароитида жаҳон бозори конъюнктураси кескин ўзгариб рақобат тобора кучайиб бораётгани давлатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун мутлақо янгича ёндашув ҳамда тамойилларни ишлаб чиқиш ва руёбга чиқаришни тақозо этмоқда. Бу эса саноат тармоқларида менежмент стратегияларидан самарали фойдаланишда ўз аксини топади ва ушбу мақоланинг долзарблигидан далолат беради. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблияси 72-сессиясида сўзлаган нутқида: Барқарор ва замонавий иқтисодиётни шакллантирмасдан туриб, халқ фаровонлиги ва юксак ҳаёт даражасини таъминлашга эришиб бўлмайди. “Стратегия, бу – янгиланиш жараёнларининг ҳақиқий ҳаракатлари 3/2018 (№ 00035) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил дастуридир”. Иқтисодиёт таркибида саноатнинг ривожланиш динамикасидаги муҳим ўзгариш корхоналар ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиши, техник ва технологик янгиланиш асосида чуқур таркибий ўзгаришлар ва диверсификациянинг амалга оширилгани ҳисобланади. Саноат сиёсатидаги асосий устувор аҳамият институционал ислоҳотларнинг сифатини ошириш ва тадбиркорлик фаолиятига кенг йўл очиб бериш, саноат ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, ўрта ва узоқ муддатда саноатни ривожлантириш бўйича дастурий чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилганлигини таъкидлади[4]. Саноат тармоқларида менежмент стратегиясини амалга оширишда иқтисодчи олимлар В.Каттакишиев, И.Мамаюсуповлар ташкилотнинг ресурслар билан таъминланганлик даражаси, стратегияни амалга оширишдаги ўзгаришларга менежментнинг тайёргарлиги, таклиф этилаётган стратегияни бизнеснинг ички ва ташқи қатнашчиларига, шунингдек, компаниянинг жамият билан ўзаро муносабатларига таъсирини ҳисобга олиш зарур эканлигини кўрсатиб ўтган. G.Ford, (“Менинг ҳаётим, менинг ютуқларим” асари, XIX аср охири – XX асрнинг 1-ярми) қарашларида: қашшоқликнинг бирламчи сабаби менинг фикримча, энг аввал саноатда ва қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш ва тақсимотни бир-бирига тўғри келмаслиги каби мутаносибликдан келадиган зарар жуда улкандир. Бу каби зарарни ишда фаол хизмат қиладиган доно раҳбарият бартараф этмоғи керак. Агар рахбар пулни хизматдан юқори қўядиган бўлса, унда зарар кўриш давом этаверади. Зарар яқинни кўрувчилар билан эмас, фақат узоқни кўрувчи ақллилар ёрдамида бартараф этилади дея таъкидлаган. Тадбиркор капитал мулкни ёки капитални назорат қилувчи, бошқа ишлаб чиқариш омилларини ташкил қилиш қобилиятига эга ва кўпчилик ҳолатларда янгилик кирита олувчи шахсдир. Замонавий ҳамкорликнинг тараққиёти ва ташкилотларни пайдо бўлиши билан тадбиркор тараққий топган корхонада ягона шахс бўлиб намоён бўла олмайди дея ўз асарида келтириб ўтган[5]. И.О.Улашев, Ш.А.Атамурадовлар фикрига кўра стратегик режалаштириш корхонанинг ўз мақсадларига эришиш учун махсус стратегиялар ишлаб чиқилишидаги ҳаракатлар ва хулосалар тўплаш жараёни ҳисобланади[6.] Р.И.Нуримбетов ва С.И.Ахмедовлар илмий изланишларида АҚШда маҳсулот сифатини бошқариш тажрибасида саноатнинг кенг истеъмол товарларини ишлаб чиқариш билан тез суръатларда ривожлана бошлаганини тадқиқ этишган. Лекин товарларнинг сифати анча паст даражада эканлигини аниқлашган. Америкалик мутахассисларнинг таъкидлашича, корхоналар жорий харажатларнинг 25-30 фоизи маҳсулот нуқсонларини аниқлашга ва топишга сарфланар эди. Нуқсонли маҳсулотларни алмаштириш учун кетган харажатлар умумий харажатларнинг 30 фоизидан ҳам ошиб кетишига олиб келарди. АҚШлик кўпгина мутахассислар сифатнинг пастлиги меҳнат унумдорлигининг ва рақобатбардошликнинг ошишига асосий тўсиқ деб ҳисоблашарди. Япония тажрибаси шуни кўрсатдики, сифатни ошириш – ҳеч қачон тугамайдиган ишдир. “Япон мўжизаси”нинг асосий концепсияси – хоҳ ишлаб чиқ

Доказательный фрагмент

«Modernization and diversification of production, high technological industry for economic improvement and opening joint venture companies with top business in the overseas are covered in the article.»

Образец извлечения

Демо-превью

Modernization and diversification of production, high technological industry for economic improvement and opening joint venture companies with top business in the overseas are covered in the article. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
социально-экономическое развитие, қайта ишлаш, ялпи ички маҳсулот, долгосрочные долгосрочная стратегия развития, long-term long-term development strategy, gross domestic product, socio-economic development, processing, modernization and diversification, конкурентоспособная готовая продукция и полуфабрикаты, валовой внутренний продукт, инвестиции, модернизация ва диверсификация, рақобатбардош тайёр товарлар ва ярим фабрикатлар, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт, investments, переработка, инвестиция, competitive finished products and semi-finished products, модернизация и диверсификация, узоқ муддатли тараққиёт стратегияси
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники