К содержанию
РецензированоRU2026

ЛОГИСТИКА ТАМОЙИЛЛАРИ АСОСИДА САВДО ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Я.К. Карриева · К.С. Карриев (Тошкент давлат Иқтисодиёт Университети)

Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики · 2026

Аннотация

Олиб борилган илмий-тадқиқот ишимизда логистика тамойиллари асосида савто фаолиятини такомиллаштириш имкониятлари ўрганиб чиқилди. Ишни мустахкамлаш мақсадида хориж тажрибаси ўрганилиб, бир нечта йўналишлар ўрганилди ва шу асосда савдони логистик тамойиллари асосида ривожлантириш усуллари ишда келтириб ўтилди. Бундан ташқари фаолият иқтисодий нуқтаи назардан бахоланди. Калит сўзлар: логистик тамойиллар, савдони такомиллаштириш, контрагентлар, занжирли савдо, инновацион логистика. Логистика тамойиллари асосида савдони такомиллаштиришнинг мақсади – бу юқори самарали товар ўтказиш тизимларини барпо этиш, яъни керакли товарнинг мавжудлигини, керакли жойда, керакли вақтда, зарур миқдорда, кам чиқимлар ва қулай нархлар билан таъминлаш имкониятларини таъминлайдиган тизимни яратишдир. Бу тизимлар ташқи муҳитнинг ўзгаришига кўникиш ҳосил қилишлари зарурдир. Ишлаб чиқариш корхонаси, улгуржи савдо омбори, дўконлар ва уларни боғловчи транспорт бўғинлари биргаликдаги ҳаракатлари билан товарларни ишлаб чиқаришдан бошлаб, охирги истеъмолчигача етказадилар. Транспортда ташиш ишлари айрим ташкилий сабабларга кўра юқоридир. Дўконларда ҳамма вақт ҳам транспортларнинг ўз вақтида юк тушириш жойларига яқин келишлари тезда тушириш ва товарларни қабул килиш имкониятлари мавжуд эмас. Улгуржи ва чакана савдо жараёнлари ҳамда транспорт ишлари режалаштиришнинг ягона тизими билан мувофиқлаштирилиши зарур. Логистиканинг асосий вазифаси бунлай ҳолатларда биринчи навбатда техника-технология иқтисодий ва услубий жиҳатдан иштирокчилар томонидан товар харакатларини мувофиқлаштиришдан иборатдир. Логистика усулларини қўллашдаги асосий шарт-шароитлардан бири бўлиб, товар ҳаракатини ташкиллаштиришда ундаги иштирокчиларнинг 19 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари ташкилий-иқтисодий бирлиги ҳисобланади. Ишлаб чиқаришдаги ва чакана савдо ҳамда транспортчилар ўзларининг ҳаракатларини биргаликда режалаштириб мувофиқлаштирадилар. Тарихан вужудга келган технология жараёнларига аниқликлар киритилади ҳамда бевосита узлуксиз равишда моддий воситалар оқимини қулай ташкиллаштириш талаблар асосида ишлаб чиқилади. Иштирокчилар томонидан қўлланиладиган техникаларнинг кўрсаткичлари юзасидан келишиб олинади, транспортда ташиш тартиби келишилади, захиралар қайта тақсимланади, қўшимча олинадиган даромадни тақсимлаш тартиби аниқланади. Бошқача қилиб айтганда моддий оқимни бевосита узлуксиз бошқаришнинг ягона вазифаси аниқланади ва улар билан боғлиқ ахборот ва молиявий оқимлар боғланади. Натижада товар ўтказувчи занжирнинг айрим бўғинлари рақобатбардош – ишончли тизимга бирлашади ҳамда бевосита узлуксиз моддий воситалар оқимини самарали бошқариш таъминланади. Бугунги кунда мамлакатимиз тадбиркорлари етарли равишда аниқ товар ҳаракатидаги иштирокчиларнинг бирлашуви зарурлигини чуқур ҳис этмоқдалар. Бундай йўналишдаги харакатларнинг мисолларига айрим мамлакатларда барпо этилаётган вертикал тақсимот савдо марказларини (ТСМ) киритиш мумкин бўлиб, улар товарлар ҳақидаги ахборотлар ва минтақалардаги талабларни тўплайдилар. Контрагентларни маълумотлар билан таъминлаш орқали ТСМ супер маркетларга кўп товарларни етказиб берувчиларни излаб топиш заруратларидан халос этади. Товар етказиб берувчалар эса ўзларининг сотиш билан боғлиқ муаммоларини ҳал этадилар. Бундай ҳолатда, талабномалар бсеиш соддалашади, ҳужжат айланишлари кескин камаяди, захираларнинг айланиши тезлашади. ТСМнинг ривожланиши натижасида фирмаларда транспорт хизмати барпо этилади. Ахборот тизимлари логистик тизимнинг бир қисми бўлиб, ахборот билан биргалиқда, техника, технология, режалаштириш ва товар ҳаракатидаги иштирокчиларни боғлайди. Товар бўйича узлуксиз бевосита ишлар технологияси, ахборот, бир- бирига боғланган техника, мувофиқлаштирилган режалаштириш, буларнинг ҳаммаси товарни истеъмолчига кам харажатлар билан, уларни айниш ва зарарларга йўл қўймасдан, ўз вақтида етказиб беришни таъминлайди. Масалан, ҳисоб-китоблар шуни кўрсатадики, агар товар билан таъминлашда анъанавий яшиклар ўрнига идиш ускуналари қўлланилса, у 20 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари ҳолда улгуржи-чакана савдо-бўғинларида 1 тонна ўраб-боғланган товарнинг меҳнат харажатларн 1,75 га тушади. Шунингдек транспортнинг бекор туриб қолиши кескин камаяди. Бироқ шуни айтиш керакки, айтилган технологияни турғун равишда қўллаш учун логистик равишда ташкиллаштирилган товар ҳаракати лозим бўлади. Виртуал товар савдо марказларининг кучи билан эса бу нарсани ҳал этиб бўлмайди. Тайёр маҳсулотларни тайёрловчидан охирги истеъмолчига қадар етказишни бирлаштириш жараёнларининг техник-технологик томонлари масалалари мамлакатимиз тадбиркорлари эътиборидан ташқарида бўлмаслиги керак. Логистика товар харакатидаги иштирокчилар ўртасида турғун хўжалик алоқаларининг мавжудлигини назарда тутади. Бизнес бўйича доимий равишдаги шериклар ўртасидагина зарур бўлган харажатларни ҳисобга олиш тизимининг равшанлиги юзасидан юкларни ва ахборотларни қайта ишлаш

Доказательный фрагмент

«Олиб борилган илмий-тадқиқот ишимизда логистика тамойиллари асосида савто фаолиятини такомиллаштириш имкониятлари ўрганиб чиқилди.»

Образец извлечения

Демо-превью

Олиб борилган илмий-тадқиқот ишимизда логистика тамойиллари асосида савто фаолиятини такомиллаштириш имкониятлари ўрганиб чиқилди. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
логистик тамойиллар, савдони такомиллаштириш, сетевая торговля, контрагентлар, chain trade, контрагенты, innovative logistics, trade improvement, counterparties, logistics principles, принципы логистики, инновацион логистика, инновационная логистика, улучшение торговли, занжирли савдо
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники