Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
Кўп тармоқли фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби шаклларини такомиллаштириш
ШАКЛЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ · Темиров Фурқат Турсоатович
Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики · 2017
Аннотация
Ушбу мақолада кўп тармоқли фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобини юритишда қўлланиладиган бирламчи ҳўжжатларни юритиш ва уларни такомиллаштириш тартиби баён этилган. Калит сўзлар: кўп тармоқли фермер хўжалиги, бухгалтерия ҳисоби, ҳисоб шакллари, журнал ордер, мемориал ордер. Иқтисодиётимизни мутлақо янги асосда ташкил этиш ва янада эркинлаштириш, унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация ҳамда диверсификация қилиш бўйича қатор қонунуний ва меъёрий ҳужжатлар, пухта ўйланган дастурлар қабул қилиниб, улар изчил амалга оширилмоқда. Хусусан, мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш ва уни барқарорлаштиришда фермер хўжаликларининг тутган ўрни ҳамда ялпи ички маҳсулот ҳажмидаги улуши йилдан-йилга ортиб бормоқда. Шу боисдан, фермер хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.10.2017 йилда ПФ–5199 сонли Фармони эълон қилинди. Ушбу фармонда фермер хўжаликларининг асосий қисми қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан чекланиб қолаётгани, уларнинг қайта ишлаш, сақлаш, тайёр маҳсулотларни сотиш ва хизматлар кўрсатиш каби кўп тармоқли фаолиятини йўлга қўйишда мавжуд имкониятлардан фойдаланилмаётгани, фермер ва деҳқон хўжаликлари аъзолари ва томорқа ер эгаларининг қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини етиштириш соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш, уларни зарур маълумот ва ахборотлар билан таъминлаш ҳамда бошқа хизматлар кўрсатиш тизими, шунингдек, фермер хўжаликларида меҳнат муносабатларини ташкил этиш ҳолати бугунги кун талабларига жавоб бермаётгани таъкидлаб ўтилган. Шу муносабат билан юқоридаги фармон ижросини таъминлаш мақсадида республикамизда кўп тармоқли фермер хўжаликларни ташкил қилиш масаласи қўйилди. Ушбу масалани ижобий ҳал этишда нафақат унинг ташкилий тузилмасини ўзгартириш, балки улардаги мавжуд мол- мулкдан самарали фойдаланиш ва уни назорат қилиш муҳим аҳамият касб этади. Ушбу назоратни амалга ошириш бухгалтерия ҳисоби тизими орқали амалга оширилади. Бунда фермер хўжаликларининг ривожланиши кўп 246 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари жиҳатдан давлат томонидан қўллаб-қувватланишига, кредит ва бошқа таъминот ташкилотларининг хизмат кўрсатиш даражасига ҳамда фермер хўжаликларида ҳисоб юритиш тизимининг тўғри йўлга қўйилганлигига боғлиқдир. Шу боисдан бугунги кунда фермер хўжаликларининг ҳисоб тизими ҳолати ва уни такомиллаштиришдаги мавжуд муаммоларни ҳал қилиш муҳим аҳамиятга эга. Бугунги иқтисодиётнинг шиддат билан ривожланиши кўп тармоқли фермер хўжалиги учун бухгалтерия ҳисобининг шакли, унинг мазмунига, фаолиятнинг барча жараёнларини бошқаришнинг ахборот таъминотига мос келиши лозим. Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобининг ривожланиши жойларда прогрессив йўл билан эмас, балки суст, эволюцион-кечикиш йўли билан кечмоқда, чунки илмий ва ўқув адабиётларда ушбу муаммоларга етарлича эътибор қаратилмаяпти. Бунда ҳисоб юритишнинг ривожланиш жараёнини тадқиқ этиш ва фермер хўжаликларида уни такомиллаштиришнинг услубий қоидаларини тадқиқ қилиш заруратини белгилаб беради. Бухгалтерия ҳисобининг эски шакллари (мемориал-ордер, китоб- ордер, соддалаштирилган ва ҳ.к..) тез суръатлар билан ўзгариб бораётгани мазмунга мос келмай қолаяпти ва нафақат кейинги ривожланиш, балки бошқарув функциялари сифатида ушбу тизимнинг самарали фаолият кўрсатиши учун ҳам тўсиқ бўлмоқда. Шунинг учун бухгалтерия ҳисобининг қулай ва самарали шалкларини танлаш бухгалтерия ҳисобини ривожлантиришнинг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Хусусан, кўп тармоқли фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобини ташкил этишда, ҳисоб юритиш сиёсатини танлашда бухгалтерия ҳисоби шаклининг амалий аҳамиятини етарлича баҳоламаслик ахборот тизимидаги узилишларга олиб келиш билан бирга ҳисоб юритиш олдига қўйилган вазифаларнинг ҳал этилишига тўсқинлик қилади. Натижада ҳисоб юритишнинг бундай шакли самарасиз ишлашнинг давомийлигини таъминлашга олиб келади. Бухгалтерия ҳисобининг мазмунига мос келувчи шакли эса мазмуннинг эволюцион-кечикиш эмас, балки прогрессив ривожланишини тезлаштиради. Шунинг учун ҳар қандай хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан, фермер хўжаликларида бухгалтерия хизматининг асосий вазифаларидан бири ҳисоб юритишнинг мазмуний томонини ҳам, шаклий томонини ҳам эътибордан қочирмаслик, бухгалтерия ҳисобининг керакли шаклини танлай олишдан иборат бўлади. Бухгалтерия ходимларининг амалий фаолияти сифатида бухгалтерия ҳисобини тартибга солувчи қоидалар жумласига қонунлар, йўриқномалар меъёрлар, стандартлар қоидалари, шунингдек, махсус қоидалар, анъаналар ва ҳатто бухгалтерия фаолиятининг одатлари ҳам киради. 247 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари Таъкидлаш жоизки, ҳамма иқтисодий (режа, ҳисоб, тартибга солувчи) ахборот ҳам бухгалтерия ҳисобининг мазмунини ташкил қилмайди, бундан ташқари, ҳамма ахборот ҳам бошқарув эҳтиёжлари учун фойдаланилмайди. Фойдаланилмайдиган ахборот керак эмас. Фикримизча, бухгалтерия ҳисобининг мазмуни, унинг акс эттир
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада кўп тармоқли фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобини юритишда қўлланиладиган бирламчи ҳўжжатларни юритиш ва уларни такомиллаштириш тартиби баён этилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада кўп тармоқли фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобини юритишда қўлланиладиган бирламчи ҳўжжатларни юритиш ва уларни такомиллаштириш тартиби баён этилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- кўп тармоқли фермер хўжалиги, бухгалтерия ҳисоби, accounting, journal warrant, бланки счетов, memorial warrant, журнал ордер, мемориал ордер, multi-sector farming, мемориальный ордер, бухгалтерский учет, ҳисоб шакллари, account forms, многоотраслевое хозяйство, журнальный ордер
Смежные источники
Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Экономика И ОбразованиеМухамеджанова Камола Акрамовна –2011
Экономика и инновационные технологииФ Насриддинов2012