Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Револьвер кредитлар: паррандачилик соҳасини молиявий қўллаб-қувватлаш дастаги
ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАСТАГИ · Баширова Юлдузхон Жахонгир қизи
Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики · 2026
Аннотация
Мамлакатда паррандачилик соҳасини ривожлантириш ушбу йўналишда мамлакат аҳолисини юқори сифатли парранда гўшти ва тухум маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, ички ва ташқи бозорларга маҳаллий паррандачилик маҳсулотларини сотишни кўпайтириш, ишлаб чиқаришнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш, бу орқали қўшилган қиймат занжирини яратиш, мазкур соҳада замонавий ахборот- коммуникация технологиялари ва илм-фан ютуқларидан самарали фойдаланишни каби долзарб масалаларга эътибор қаратилган. Калит сўзлар: паррандачилик кластерлари, реал даромадларнинг ортиши, самарадорлигини ошириш, қўшилган қиймат занжирини яратиш, паррандаларни рационал озиқлантириш. Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги устувор вазифалар белгилаб берилган ҳамда тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш револьвер кредитлар ажратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Револьвер кредит – миллий ва жаҳон молия бозорларида энг кенг тарқалган ҳамда тикланиб турадиган кредит тури ҳисобланади. У бу борада банк билан битим тузганларга қўшимча музокараларсиз, келишилган қарз лимити доирасида ва тўлов муддатларида автоматик тарзда берилади. Яъни мижоз тузилган шартнома асосида банк лимити доирасидаги кредит миқдоридан фойдаланади ва у қайтарилиши билан шу суммадаги янги қарзни олади. Харажат – қайтариш – тикланиш тарзидаги пул айланмаси келишилган муайян муддат давомида исталганча такрорланиши мумкин. Тадбиркорлик мамлакатимиз иқтисодиётининг устувор йўналиши этиб белгиланган ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Хусусан, ўтган йили кичик бизнес субъектларига жами 120 триллион сўмлик кредит ва молиявий ёрдамлар ажратилди. Натижада пандемиядан зарар кўрган 104 мингдан ортиқ корхона фаолияти тикланиб, хусусий корхоналар пул айланмаси аввалги йилга нисбатан 33 фоизга ўсди. Тадбиркорлик ривожи учун айланма маблағ сув билан ҳаводек зарур. Ана шу муҳим жиҳатни ҳисобга олган ҳолда мамлакатимизда тадбиркорларга айланма маблағлар учун камида 40 триллион сўм кредит берилиши мўлжалланмоқда. 222 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари Президент Шавкат Мирзиёев паррандачилик хўжаликларини ем билан таъминлаш масаласини тўлиқ ҳал қилиш вазифасини қўйди. Бунинг учун: – паррандачилик хўжаликларига буғдой сотиб олиш учун 400 миллиард сўм револьвер кредит ажратилади; – паррандачилик корхоналарининг айланма маблағларини кўпайтириш учун олинадиган тижорат кредитларга Тадбиркорлик жамғармасидан гаров таъминотининг 50 фоизига кафиллик бериш ва 17 фоиздан ошган қисмини компенсация қилиш тизими жорий қилинди; – пандемия даврида паррандачилик корхоналарининг жами 834 миллиард сўм, шундан 2022 йилда 400 миллиард сўм олган кредитлари муддати узайтирилди. Бу шароитлардан фойдаланиб, парранда гўшти ишлаб чиқаришни йил якунига қадар камида 35 фоизга ошириб, 600 минг тоннага етказиш шартлиги кўрсатиб ўтилди. Парранда маҳсулотлари бозорини таҳлил қилиш ва лойиҳаларни тўғри жойлаштириш мақсадида маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан сотишгача бўлган барча жараёнларни рақамлаштирилмоқда. Аҳолини озиқ-овқат, жумладан, чорвачилик ва паррандачилик маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашни қўллаб- қувватлаш чоралари янада кенгайтирилмоқда. Бунинг учун, 2023 йил 1 январга қадар: – 22 та турдаги истеъмол ва озиқ-овқат маҳсулотлари (гўшт-парранда маҳсулотлари, балиқ, сут маҳсулотлари, мева, ўсимлик ёғи) божхона божларидан озод этилади; – озиқ-овқатни импорт қилишда божларни оширилган ставкада қўллаш тўхтатиб турилади; – давлат харидларида озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш бўйича чекловлар вақтинча бекор қилинади. Бозордаги нарх-навонинг асоссиз ошириш, рақобатни бузиш, бозорга киришга тўсқинлик қилиш ҳолатлари бўйича ваколат кучайтирилади. Бугунги кунда, вилоят ҳудудида етишмайдиган маҳсулотларни импорт қилувчи тадбиркорларга кредит бериш, логистика ва импорт қилиш билан боғлиқ барча жараёнларда амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Ўзбекистон Республикасида Президентининг “Чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022–2026 йилларга мўлжалланган Дастурда Чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини жадал ривожлантириш, республика аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш ва ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш бўйича устувор мақсад ва вазифаларни белгиланган. Чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларининг жорий ҳолати таҳлил қилинганда, бугунги кунда 223 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари республикамизда жами 18 032 та чорвачилик хўжаликлари мавжуд бўлиб, шундан 1 163 таси паррандачилик йўналишида ташкил этилган ва аҳоли жон бошига тухум етиштириш 236 донага ва парранда гўшти 6,5 килограммга етказиш кўзда тутилган. Шунингдек, дастурда Паррандачилик соҳасини ривожлантириш ва ушбу йўналишда мамлакат аҳолисини юқори сифатли парранда гўшти ва тухум маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, ички ва ташқи бозорларга маҳаллий паррандачилик ма
Доказательный фрагмент
«Мамлакатда паррандачилик соҳасини ривожлантириш ушбу йўналишда мамлакат аҳолисини юқори сифатли парранда гўшти ва тухум маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, ички ва ташқи бозорларга маҳаллий паррандачилик маҳсулотла…»
Образец извлечения
Демо-превьюМамлакатда паррандачилик соҳасини ривожлантириш ушбу йўналишда мамлакат аҳолисини юқори сифатли парранда гўшти ва тухум маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, ички ва ташқи бозорларга маҳаллий паррандачилик маҳсулотла… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- паррандачилик кластерлари, реал даромадларнинг, Poultry clusters, real income increase, повысить эффективность, rational feeding of poultry, паррандаларни рационал озиқлантириш, создать цепочку добавленной стоимости, рациональное кормление птицы, реал даромадларнинг ортиши, Птицеводческие кластеры, реальный доход увеличить, қўшилган қиймат занжирини яратиш, improve efficiency, самарадорлигини ошириш, create an added value chain
Смежные источники
Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021
Экономика и инновационные технологииХилола Умарова2021