К содержанию
РецензированоRU2026

Аграр сохада тадбиркорликни ривожлантириш ва уни молиявий қўллаб-қувватлаш

МОЛИЯВИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ · Исмоилжон Эркинхожиев

Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики · 2026

Аннотация

Аграр соҳада тадбиркорликка кенг имкониятлар яратилиб, тижopaт бaнклapи орқали имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Озиқ-овқат хавфсизлигининг олдини олиш учун аграр соҳада молиявий қўллаб-қувватлаш ишларини жадалаштириш муҳимдир. Калит сўзлар: аграр, молия, тадбиркорлик, кредит. Аграр соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишларидан бири бу субсидиялар, грантлардир. Бошқа механизмлардан фарқли ўлароқ, бюджет механизмида аграр соҳани ривожлантириш бўйича зарур чора-тадбирлар қамраб олади. Ушбу чора- тадбирларнинг асосий мақсади қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига етказилган зарар учун мурожаат қилиш, уларга компенсация бериш ва молиявий таъминлашга ёрдамлашишдан иборат. Йирик агросаноат корхоналарнинг фаолиятини шакллантиришнинг молиявий ва бюджет механизмини такомиллаштиришда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг рентабеллигини оширишга хизмат қилиш керак. Ривожланаётган мамлакатлар банкларида қисқа муддатли кредитлар бериш узоқ муддатли инвестицион кредитлар беришга қараганда афзал, шунингдек юқори даромадлилиги, паст риск даражаси билан ажралиб туради. Мамлакатимизда хўжалик юритувчи субъектларнинг инновацион ривожланишини таъминлашда тижорат банкларининг кредитлари муҳим ўрин тутади. Иқтисодиёт реал секторининг ривожланишини тижорат банкларининг кредитлари ҳисобидан молиялаштириш учун бир қатор шарт-шароитлар мавжуд бўлиши лозим. Умуман олганда, аграр соҳани молиявий қўллаб-қувватлаш халқ хўжалигининг тармоғи сифатида ва замонавий иқтисодиёт шароитда агросаноат корхоналарини янада такомиллаштиришни талаб қилади. Минтақа ҳудудларнинг агросаноат мажмуасини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш зарур. Аграр соҳани молиялаштиришда бўйича ўзбек иқтисодчи олимлар томонидан илмий жиҳaтдaн тaдқиқ қилингaн вa тeгишли илмий-нaзapий вa aмaлий хулocaлap билдирилган. Ўзбекистон шароитида эса бу соҳа бўйича олимларимизда В.A.Вaхaбoв ўз асарида кредит молия (молиялаштириш) ўзининг қайтарилувчанлиги ва ҳақлилиги билан фарқланади. Бир вақтнинг ўзида ҳар икки ҳолатда ҳам улар пул 133 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари маблағларининг ҳаракатланишини ифодалайди ҳамда кредит ва молия пул муносабатлари доирасидан четга чиқмайди. Ҳатто товар кредити ҳам пул асосига ва шаклига эга. Банклар корхоналар ва аҳолининг бўш пул маблағларини аккумуляция қиладилар ва уларни таъминланганлик, қайтарувчанлик, ҳақиқий ва муддатлилик асосида уларга эҳтиёж сезган корхоналарга берадилар. Aгар молия қийматнинг бир томонлама ва қайта тикланмайдиган (қайтарилмайдиган шаклдаги ҳаракатини ифодаласа, кредит еса кредиторга белгиланган муддатда олдиндан ўрнатилган фоизларни тўлаган ҳолда қайтарилиши керак . Р.Ҳ.Ҳусанов фикрига кўра ривожланган аграр давлатларда ғалла етиштирувчи фермер жўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан тўпланган бой тажриба таҳлиллари асосида республикамизда ғаллачиликни янада ривожлантириш ҳамда фермер хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги самарали дастакларини жорий қилиш таклиф қилинади. Яъни аграр сохада янги агротехнологияларни жорий қилишни иқтисодий дастаклар ёрдамида давлат томонидан рағбатлантириш, хусусан, илғор хориж давлатларининг ғаллачилик тажрибасини ўрганиш курсларини ташкил этиш, замонавий чет эл технологиясини ҳарид қилиш учун мақсадли имтиёзли кредитлар ажратиш ёки уни қийматининг бир қисмини бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаш, уларни импорт қилишда божхона тўловларидан озод қилиш, солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича преференциялар бериш даркор. Қ.А.Чориев ўзнинг услубий тавсияларида аграр соҳада инновацион фаолиятни рағбанлаштириш бевосита ва билвосита механизмлар орқали амалга оширилади. Жумладан, давлат томонидан бевосита иқтисодий рағбатлантириш механизмлари давлат ва махаллий бюджетлар, кредит ресурслари, хусусий сармоядорлар, хорижий инвесторлар маблағлари ва бошқа манбалар орқали тўғридан тўғри молиялаштириш ўз ичига олади. Билвосита механизмларни иқтисодий ричагларнинг барча турларида, яъни молия, кредит, солиқ, лизинг, суғурта, божхона ва бошқа тизимларда қўлланиладиган имтиёзлар мажмуасини ташкил қилади . Т.Х.Фармонов ўзининг илмий ишларида фермер хўжаликларини кредитлаш тизимини: Марказий бюджет ҳисобидан ажратиладиган маблағлар, Давлат эҳтиёжи учун ҳарид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисоб-китоби бўйича ажратиладиган маблағлар, турли жамғармалар томонидан ажратиладиган маблағлар, тижорат банклари томонидан ажратиладиган мақсадли кредит маблағлари, кредит уюшмалари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар, қишлоқ хўжалиги техника воситаларини лизинг асосида ҳарид қилиниши, ҳамкорликдаги корхона ва ташкилотларнинг заём, кредит ёки бўнак маблағлари, шахсий маблағлар сифатида эътироф этган . 134 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари И.Э.Эргашев тадқиқот ишида қишлоқ хўжалиги бирлашмалари ва агрокластерлар таркибий субъектлари ўртасида кооперация алоқаларини ривожлантириш, молиявий қўллаб-қувватлаш ва улар фаолиятида қўшилган қийматни кўпайт

Доказательный фрагмент

«Аграр соҳада тадбиркорликка кенг имкониятлар яратилиб, тижopaт бaнклapи орқали имтиёзли кредитлар ажратилмоқда.»

Образец извлечения

Демо-превью

Аграр соҳада тадбиркорликка кенг имкониятлар яратилиб, тижopaт бaнклapи орқали имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
аграр, молия, тадбиркорлик, кредит, credit, аграрный, предпринимательство, finance, entrepreneurship, agrarian, финансы
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники