К содержанию
РецензированоRU2026

Пандемия шароитида кичик тадбиркорлик соҳасининг ривожланиши ва унинг ўзига хос хусусиятлари

Абдувоҳидов Абдумалик Маҳкамович · Сафаева Сайёра Рихсибаевна (Тошкент давлат иқтисодиёт университети)

Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики · 2026

Аннотация

Мақолада пандемия шароитида кичик бизнес соҳасининг ривожланиш тенденциялари ва унинг ўзига хос хусусиятлари кўриб чиқилган. Бунда асосий эътибор кичик бизнесни ривожланишида пандемиянинг таъсирини камайтирий омилларига эътибор қаратилган. Калит сўзлар: кичик бизнес, ривожланиш, тенденция, хусусият. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясидаги энг муҳим устувор йўналишлардан бири – кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ҳар томонлама ривожлантириш, унга кенг иқтисодий эркинликлар бериш билан тавсифланади. Бу соҳадаги субъектларга мустақиллик бериш уларда ўз фаолиятининг якуний натижалари учун жавобгарлик ҳиссини янада оширади, миллий иқтисодиётдаги улушини муттасил ошиб боришига замин ҳозирлайди. Пандемия шароитида кичик тадбиркорлик нафақат миллий иқтисодиётнинг ўсиш суръатларини таъминлашда, балки мамлакатимиз учун ниҳоятда муҳим бўлган аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш масалаларини ижобий ҳал этишда ҳам муҳим ўринни эгалламоқда. Бунга асосан миллий иқтисодиётнинг мазкур сектори учун яратилаётган қулайлик, имтиёз ва кредитлар тизимини шакллантириш масалаларига жиддий эътибор берилаётганлиги сабабли эришилмоқда. Республикамиз иқтисодиётида аҳамияти тобора ошиб бораётган кичик тадбиркорлик субъектлари хўжалик юритишнинг шахсий манфаатдорлик, ташаббускорлик ва мулкий жавобгарлик тамойилларига таяниб, мулкчиликнинг турли шакллари тенг ҳуқуқлилик ва соғлом рақобат асосида ривожланиб боришига асосланади. Ўз мулкига, етиштирган маҳсулотига соҳиблик ҳиссига, ихтиёридаги мол-мулк, молиявий ва моддий ресурсларни мустақил тасарруф этишига кўра, бозор иқтисодиёти тамойилларига тўла мос тушади. Унинг мамлакатда бандлик муаммосини ҳал этиш, мўл-кўлчиликни таъминлаш ҳамда миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ва самарадорлигини оширишдаги имкониятлари эса жуда каттадир. Юқоридагиларни инобатга олиб, пандемия шароитида Ўзбекистонда ушбу соҳанинг барқарор ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Бунда кичик тадбиркорликнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилар билан узвий боғлиқ: дастлабки сармояси нисбатан кичикроқ ҳажмда эканлиги; 59 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари бозордаги талабга тез мослаша бориб, сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш қобилияти; нисбатан қисқа муддатларда аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган товар ва хизматларга бўлган талабни қондира олиши; тез орада янги ишчи ўринлари барпо этиш ҳамда бандлик муаммосини ҳал этишга кўмаклашиш имконияти ва х.к.лар. Кейинги йилларда мамлакатимизда кичик тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди: улгуржи ва чакана савдо тизими ислоҳ қилинди; кичик тадбиркорлик корхоналарига инфратузилма бўлинмалари томонидан хизмат кўрсатишнинг самарали тизими яратилмоқда; кичик тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини муҳофаза қилиш ҳамда тадбиркорлик эркинлигини кафолатлаш тизими шаклланмоқда; тадбиркорларни Давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг енгиллаштирилган ва хабардор қилиш тартиби жорий этилди; биржа савдолари орқали тадбиркорларнинг моддий-техник ресурсларини эркин сотиб олишига қулай шарт-шароит яратилди; маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг маҳсулотларини мажбурий стандартлаштириш ва сертификатлаш жараёни соддалаштирилди; солиқ юкини пасайтириш ва соддалаштириш чоралари кўрилди; статистика ва солиқ ҳисоботининг қисқартирилган шакли киритилди; кичик тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолияти эркинлаштирилди; иш бошловчи тадбиркорлар учун дастлабки сармояни шакллантириш ва бошқа шакллардаги янги молиявий қўллаб- қувватлаш тизими жорий этилди ва бошқалар. Демак, кичик тадбиркорлик корхоналари миллий иқтисодиётда хўжалик юритишнинг мутлақо янги шакли эмас. Улар дастлаб давлат корхоналари шаклида Ҳамдўстликдаги барча давлатлар иқтисодиётида мавжуд бўлган, аммо, бу даврларда уларнинг фаолиятига етарлича эътибор берилмаган. Статистик маълумотларга кўра, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоялаш борасида амалга оширилган ишлар натижасида миллий иқтисодиётнинг бу соҳаси тобора мустаҳкамланиб, унинг республикамиз иқтисодиётидаги ўрни, иш билан таъминлаш ва маҳсулот ишлаб чиқаришдаги салмоғи йилдан-йилга ошиб бормоқда. 2021 йил 1 январь ҳолатига ялпи ички маҳсулот(ЯИМ)да кичик тадбиркорликнинг ҳиссаси 55,7 фоизга етди. Кичик бизнеснинг иқтисодиёт тармоқлари бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришдаги ҳиссаси саноатда 24,3 фоизни, қишлоқ хўжалигида 97,1 фоизни, савдо ва умумий овқатланишда 86,2 фоизни, ташиш ва сақлашда 50,7 фоизни, бошқа хизматларда 33,3 фоизни ташкил этди. 60 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари Пандемия шароитида ҳам кичик тадбиркорликнинг ташқи иқтисодий фаолияти аста-секин кенгайиб бормоқда. Унинг умумий экспорт хажмидаги улуши 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 20,5 фоизни ташкил этиб, бу кўрсаткич 2010 йилга нисбатан 6,8 фоизга ошган. Уларнинг асосий экспорт маҳсулотларини – қишлоқ хўжалиги, тўқ

Доказательный фрагмент

«Мақолада пандемия шароитида кичик бизнес соҳасининг ривожланиш тенденциялари ва унинг ўзига хос хусусиятлари кўриб чиқилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада пандемия шароитида кичик бизнес соҳасининг ривожланиш тенденциялари ва унинг ўзига хос хусусиятлари кўриб чиқилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
кичик бизнес, ривожланиш, тенденция, хусусият, особенность, trend, малый бизнес, feature, development, small business, развитие
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники