К содержанию
РецензированоRU2026

Янги Ўзбекистонда бизнес бошқаруви ва етказиб бериш занжирларини уйғунлашган ҳолда рақамлаштириш

Абдураҳмонова Гулнора Қаландаровна

Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики · 2026

Аннотация

Ушбу мақолада бизнес бошқаруви ва етказиб бериш занжирларини бошқариш, бир-бирига боғлиқ жараёнлар эканлиги, амалда уларни алоҳида бир-биридан айри ҳолда тасаввур қилиш қийинлиги логистика тизими юқори мослашувчанликка эга бўлган логистикага оид муаммолар ечимини топувчи иқтисодий тизимнинг бир кўриниши ҳисобланиши ва бу тизимда етказиб бериш занжирларини бошқариш асосий вазифа эканлиги илмий таҳлил қилинган. Калит сўзлар: бизнес бошқаруви, етказиб бериш занжирлари, логистика тизимлари, рақамли божхона, уйғунлаштириш, халқаро конвенция. Бизнес бошқарувида иқтисодий тизимларни бошқаришда аксарият Ғарб олимлари тизимларда мавжуд муаммоларни синфлаб ўрганган ҳолда қарор қабул қиладилар, балки бундай ёндашув улар яшаб турган ҳудуд учун самара берар, лекин Ўзбекистонда бизнес бошқаруви ва етказиб бериш занжирларининг ўзига хослиги мавжуд бўлиб, динамик жараёнларда бир қатор омилларнинг таъсирини ўзида акс эттиради. Мисол учун миллий иқтисодиётдаги транспорт инфратузилмасининг ўзига хослиги, ундаги рақамлаштириш даражаси ёки етказиб бериш жараёнлари ва логистикага нисбатан инсонларнинг муносабати, билим ва кўникмалари ёки маълумот билан таъминланганлик даражаси ҳамда уни рақамлаштиришдаги имкониятларнинг ўзи ҳам ҳеч бир бошқа жамиятда учрамайдиган ёндашув ва масалаларни юзага келтиради. Шу сабабли бизнес бошқаруви ва етказиб бериш жараёнларини уйғунлаштириш миллий иқтисодиётдаги реал сектор вакилларини ҳамда ташқи сектор вакилларини фаолиятини ишончли боғлиқлиги таъминлаш долзарб ҳисобланади уни амалга ошириш албатта ўзининг ижобий натижаларини беради. Уйғунлашиш жараёни ўтган асрдан бошлаб инсоният тарихида ривожланишнинг муҳим омили сифатида такомиллашиб келиши, рақамлаштириш жараёнларини кенг қамровли жорий этилиши натижасида янада янги куч билан шакллана бошлади. Давлатлар ўртасида ташқи савдо жараёнларининг тараққий этиши ишлаб чиқарилаётган товарлар турларининг кўпайиб бориши биринчи навбатда уларни синфлаш ва кодлаштириш заруратини келтириб чиқариб кейинчалик ташқи савдода товарларни номенкулатурасини кодлаштириш тартибини белгилаб берди. Жами товарларнинг 21 бўлим, 97 гуруҳ ва 1000 дан ортиқ гуруҳости 25 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари кодлари синфланган ҳолда тартибли ва тизимли бўлиниши ташқи савдони ривожланишига, уларга божхона тўловлари ставкаларини аниқ ўрнатилишига ҳамда бутун жаҳондаги тадбиркорлар бир-бирлари билан ушбу кодлар билан ишлаб, ўзаро бир-бирларини тушунишига замин яратди. Бу жараён товарлар олди-сотдисини халқаро даражада рақамлашитириш сари илк қадамлар деб айта оламиз. Ундан кейинги масалани дастурий таъминот ёки дастурчиларимиз амалга ошириб, бир қатор вақт ва харажат талаб этувчи вазифаларни осонгина рақамлаштириш орқали ечимини топдилар ва бу жараён ҳали тўхтамади, балки энди бошланди деб айта оламиз. Янги Ўзбекистонда қонунчиликнинг уйғунлашиши халқаро ҳуқуқий ҳужжаталар ва миллий қонунчиликнинг бир-бирга мос ва ҳамоҳанг тарзда шаклланиб бориши рақамлаштириш сари бизнес бошқарувига оид иккинчи қадам деб айтишимиз мумкин. Ҳар қандай бизнес жараёнларига оид ҳуқуқий норматив актларга бўлган талаб тезкорлик билан интернет тармоғи воситасида адлия ва тегишли ташкилотлар томонидан яратилган веб сайтлар орқали бир зумда тадбиркор учун муҳайё бўлиши тадбиркорга эндиликда замонваий билим ва кўнималарга эга бўлиш заруратини келтириб чиқармоқда. Демак тарих ва бугун рақамлаштиришга янада кенг замин яратиш билан келажакда бизнес бошқаруви ва етказиб бериш жараёнларини уйғунлаштириш сари қилинаётган хатти-ҳаракатларни янада мустаҳкамлайди. “Рақамли Ўзбекистон – 2030” дастурига кўра: АКТ соҳасида инсон капиталини ривожлантириш, кадрларни тайёрлаш ва улар малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш; давлат хизматларини рақамли шаклга трансформация қилиш ва ахборот экотизимини ривожлантириш; давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш; ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларга қўйиладиган асосий функционал талабларнинг ягона реестрини белгилаган ҳолда давлат органлари ва ташкилотларида ушбу маҳсулотлардан фойдаланишга ўтиш; маҳаллий ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларнинг ягона базасини шакллантириш; маҳаллий ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқишни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш; маълумотлар фақат битта давлат органи ёки унинг бўлинмаларида шакллантириладиган “маълумотларнинг ягона манбаи” таомилини жорий этиш белгиланган. Миллий иқтисодиётда ички бухгалтерия ҳисоботлари тизимининг рақамлашиши, ягона давлат назорати ўрнатилган тизимга боғланиши, ишчилар билан билан боғлиқ муносабатларнинг рақамлашшиши, корхоналар фаолияти устидан кундан кунга шаффоф давлат назоратини ўрнатишни 26 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари айтишимиз мумкин. Корхоналар ташқи иқтисодий фаолиятини рақамлашиши натижасида банклар, солиқ ва божхона идоралари орасида ҳам ягона давлат бошқарув ҳамда назорат тизимига боғланг

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада бизнес бошқаруви ва етказиб бериш занжирларини бошқариш, бир-бирига боғлиқ жараёнлар эканлиги, амалда уларни алоҳида бир-биридан айри ҳолда тасаввур қилиш қийинлиги логистика тизими юқори мослашувчанликк…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада бизнес бошқаруви ва етказиб бериш занжирларини бошқариш, бир-бирига боғлиқ жараёнлар эканлиги, амалда уларни алоҳида бир-биридан айри ҳолда тасаввур қилиш қийинлиги логистика тизими юқори мослашувчанликк… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
бизнес бошқаруви, етказиб бериш занжирлари, international convention, logistics systems, business management, логистика тизимлари, халқаро конвенция, harmonization, уйғунлаштириш, логистические системы, digital customs, цепочки поставок, supply chains, рақамли божхона, гармонизация, международная соглашение, управление бизнесом, цифровая таможня
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники