К содержанию
РецензированоRU2026

Ўзбекистон республикасининг ҳаракатлар стратегиясидан тараққиёт стратегиясига ўтиш давридаги солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари

СИЁСАТИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ · Худойқулов Садирдин Каримович

Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики · 2026

Аннотация

Ҳар қайси мамлакатнинг иқтисодий сиёсатида солиқ сиёсати ўта муҳим роль ўйнайди. Солиқ сиёсати давлатнинг бошқа иқтисодий сиёсатининг йўналишларига кучли узвий боғлиқлиги билан бир қаторда, уларга таъсир қилиб боради. Солиқ сиёсатини тўғри ишлаб чиқиш ва унинг стратегик ҳамда тактик йўналишларини белгилаб олиш ўта долзарб ва мураккаб жараён ҳисобланади. Мазкур мақолада солиқ сиёсатининг мазмуни, унинг стратегияси ва тактикаси ҳамда бугунги кунда Ўзбекистон солиқ сиёсатининг устувор йўналишлари таҳлил қилинади. Калит сўзлар: солиқ, солиқ муносабатлари, иқтисодий сиёсат, солиқ сиёсати, солиқ сиёсати стратегияси, солиқ сиёсати тактикаси, солиқ ставкаси, солиқ имтиёзлари, солиқ сиёсати йўналишлари, давлат бюджети, марказлаштирилган пул фондлари. Ҳар қандай сиёсат маълум таркибий қисмларга эга бўлади. Солиқ сиёсати ҳам давлатнинг иқтисодий (молиявий) сиёсатининг бўғини сифатида учта таркибий қисмдан иборат бўлади. Яъни солиқларни жорий этиш, уни ундириш ва такомиллаштиришга қаратилган фаолиятдан иборат бўлади. Солиқ сиёсатининг моҳиятини англашда уни тор ва кенг маънода тушуниш мумкин. Тор маънода солиқ сиёсати деганда солиқлар жорий этиш ва уни ундиришга қаратилган давлатнинг фаолияти тушунилади. Чунки сиёсатнинг ўзи давлатнинг фаолиятини билдиради. Солиқ сиёсати кенг маънода эса миллий даромадни қайта тақсимлаш мақсадида солиқларни жорий этиш, уларни ундириш механизмларини шакллантириш ва амалга ошириш ҳамда жорий этилган солиқларни ундириш жараёнларини такомиллаштириб боришга қаратилган давлатнинг мақсадли ўзаро боғлиқ чора-тадбирларини қамраб олган фаолияти тушунилади. Ҳар қандай сиёсат ўз чегараси бўлганлиги сабабли солиқ сиёсати ҳам маълум бир чегараларга эга.. Аммо солиқ сиёсати иқтисодий муносабатлардан ташқари социал, психологик, маданий, ҳатто ташқи муносабатларни қамараб оладики, бу солиқ сиёсатининг бошқа ички ва ташқи сиёсатларининг ўзаро чамбарчас тарзда мавжуд бўлишини 17 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари кўрсатади. Солиқ сиёсатининг социал сиёсат билан боғлиқлиги шундаки, аҳолининг кам таъминланган ва кам даромадга эга бўлган қатламини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга солиқ имтиёзларини қўллаш, аҳолига кўрсатиладиган хизматлар нархига солиқ ставкалари орқали таъсир қилиш, ногиронлар ва ёш мутахассислар (колллеж ўқувчиларини)ни ишга қабул қилишда имтиёзларни қўллаш, иш ўринларини яратиш ва шу каби жараёнлар социал сиёсатнинг мазмунини ташкил этиб, бу солиқ тизими билан ўзаро боғлиқликда бўлади. 1-жадвал. Ўзбекистон Республикасида солиқ сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тамойиллари № Солиқ сиёсати Хусусиятлари тамойиллари 1. Иқтисодий Иқтисодий сиёсатда устуворлик касб этаётган-солиқ юкини сиёсатнинг камайтириш, солиқларни унификациялаш, солиқ ставкаларини устуворлиги босқичма-босқич камайтириб бориш, экспортни рағбатлантириш, импортни тартиблаш, тадбиркорликни ривожлантириш, кичик бизнесни ривожлантириш, миллий бойликни тежаш, солиқ маъмурчилигини соддалаштириш ва солиқ преференцияларини ошириш ва шу кабилар. Яъни солиқ сиёсати иқтисодий сиёсатдаги устувор йўналишларга мос бўлиши лозим. 2. Иқтисодиётнинг Солиқ сиёсати иқтисодиётнинг ҳолати(цикллиги)дан келиб ҳолати даражасига чиқиши лозим, иқтисодиётнинг ривожланганлик даражаси асосланиши солиқларнинг рағбатлантирувчилик ёки тартибловчиликни қўллашнинг йўналишларини кўрсатиб беради. 3. Миллий Ҳар қандай сиёсат, албатта, мамлакатнинг этник ўзагини ташкил хусусиятнинг этадиган халқнинг миллий хусусиятларини эътиборга олиши эътиборга олиши талаб этилади, солиқ сиёсати миллий менталитетга зид келмаслигини билдиради. 4. Халқаро Солиқ сиёсати умумэътироф этилган қадриятлар ва халқаро келишувларга нормаларга мосланган ва уларни эътиборга олган ҳолда бўлиши асосланиши зарур. 5. Илмий таклифлар ва Солиқ сиёсати ишлаб чиқилаётганда жамият аъзолари томонидан солиқ тўловчилар турли даражадаги илмий асосга эга бўлган илмий-назарий руҳиятига қарашларга асосланиши ва солиқ тўловчиларнинг руҳиятини асосланиши сингдириши лозим. 6. Давлатнинг Солиқ сиёсатининг асосий ўзаги сифатида давлатланинг молиявий молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш бош масала ресурсларга сифатида қаралиб, аммо бундай эҳтиёжлар чексизлигини эҳтиёжини эътиборга олган ҳолда минимал таъминлаш ва уни иқтисодиёт таъминлаши даражасидан келиб чиқиб ошириб боришга асосланиш лозим. 7. Миллий дастурларни Давлат фаолиятида жамиятнинг турли соҳаларини амалга оширишни ривожлантириш мақсадида амалга ошириладиган махсус эътиборга олиши Дастурларни амалга оширишни устувор сифатида қараб, улар молиявий таъминлаш ва солиқ имтиёзлари ҳамда преференцияларни кучайтиришни тақозо этади. 8. Ҳудудлар Солиқ сиёсати ўзида ҳудудларнинг ривожланишида ўзаро ривожланишида тенглик ва мувофиқликни таъминлашни эътиборга олиши зарур. 18 Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўналишлари ўзаро мувофиқликни таъминлаши 9. Мамлакатни Солиқ сиёсати мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ижтимоий- ривожлантиришнинг стратегик йўнали

Доказательный фрагмент

«Ҳар қайси мамлакатнинг иқтисодий сиёсатида солиқ сиёсати ўта муҳим роль ўйнайди.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ҳар қайси мамлакатнинг иқтисодий сиёсатида солиқ сиёсати ўта муҳим роль ўйнайди. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
солиқ, солиқ муносабатлари, иқтисодий сиёсат, солиқ, налоговые отношения, солиқ ставкаси, тактика налоговой политики, tax, солиқ сиёсати тактикаси, налог политика, tax benefits, солиқ сиёсати йўналишлари, централизованные денежные фонды, экономическая политика, tax policy strategy, налоговые льготы, солиқ сиёсати стратегияси, государственный бюджет, направления налоговой политики, марказлаштирилган пул фондлари, tax policy tactics, centralized monetary funds, налог, стратегия налоговой политики, state budget, давлат бюджети, economic policy, tax policy, солиқ имтиёзлари, tax policy directions, tax relations, налоговая ставка, солиқ сиёсати, tax rate
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники