К содержанию
РецензированоRU2021

Меҳнат миграцияси – иқтисодий ўсишни таъминловчи омил сифатида

ТАЪМИНЛОВЧИ ОМИЛ СИФАТИДА · Д.К. Исраилова

Экономика и инновационные технологии · 2021

Аннотация

Мақолада меҳнат миграциясининг мамлакат иқтисодиётига таъсири, унинг ижтимоий ва иқтисодий жиҳатлари ҳамда ҳозирги молиявий ресурсларнинг катта миқдорини ташкил этадиган меҳнат миграцияси ҳажмининг ўсиши шароитида уларни иқтисодиётга таъсири механизмини кучайтириш керак эканлиги баён этилган. Ушбу механизм нафақат истеъмол талаби, уй-жой, таълим ёки тиббий хизматга бўлган эҳтиёжлар учун балки, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш ва янги бизнес лойиҳаларига сармоялар сифатида ишлатилиши учун қулай шароитлар яратиш билан амалга оширилиши асосланган ва мамлакат миграция сиёсатини такомиллаштириш бўйича таклифларкелтирилган. Калит сўзлар: меҳнат миграцияси, миграция омиллари, миграция сабаблари, меҳнат бозори, пул жўнатмалари, меҳнат миграцияни тартибга солиш. Кириш Меҳнат миграцияси жараёнлари мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсир этувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. Миграция миқёслари глобал ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ўсиш динамикасига (пул жўнатмалари), бошқа асосий макроиқтисодий кўрсаткичларга (ишсизлик даражаси, савдо таркиби), шунингдек, меҳнат бозорини тартибга солиш ҳамда миграция қонунчилигидаги ўзгаришларга жуда сезгир. Жаҳон хўжалиги ривожланиб, мамлакатлараро интеграцион алоқалар кучайиб борган сайин, меҳнат миграцияси ҳам тобора интенсивлашиб бормоқда. Ривожланган мамлакатлар ва иқтисодий қолоқ мамлакатлар ўртасидаги фарқларнинг узлуксиз чуқурлашиб бораётгани ҳам ушбу жараёнларни жадаллаштиришга кучли таъсир кўрсатмоқда. Чунки меҳнат миграцияси кишилик жамияти тараққиётининг ҳозирги босқичида миграциянинг ўзига муносиб иш ва юқори даромад топиш мақсадида амалга оширилган алоҳида тури бўлиб, иқтисодиёти оғир аҳволда бўлган кам ривожланган мамлакатларда бандлик ва иш ҳақиниг ўткир муаммоларини ҳал этишнинг асосий воситаларидан бирига айланди. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Сўнгги пайтларда меҳнат миграциясини таҳлил этишда инсон капиталининг мамлакат иқтисодий ўсишнинг эндоген омилини тадқиқ этишга эътибор кучайди. Бундай ёндашув тарафдорлари (Р. Лукас, П. Ромер ва бошқалар) жамланган инсон салоҳияти иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим омили, халқаро иқтисодий миграция мамлакатлар ўртасида иқтисодий ўсиш суръатларидаги фарқлар натижасидир деган хулосага келганлар. Бунда иқтисодий ўсиш суръатларини оширишнинг эндоген механизми сифатида инсон капиталининг жамланиши намоён бўлади. Халқаро меҳнат миграцияси мигрантларда инсон капитали жамғарилишига ёрдам беради [1]. Иқтисодий циклларнинг тескари боғлиқлиги назарияси вакиллари (Б.Томас ва бошкалар) фикрича, мамлакатдан мамлакатга меҳнат миграциясининг йўналиши 6/2021 (№ 00056) http://iqtisodiyot.tsue.uz 243 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil иқтисодий ривожланишнинг циклик фазаларининг тескари ўзгариши билан белгиланади [2]. Россиялик олим Е.Трюканованинг фикрича, меҳнат миграцияси моделлари савдо оқимлари динамикаси билан ўхшаб кетади: мамлакатнинг ривожланиш даражаси ортиши билан нафақат айрибошланадиган товарларнинг тарқалиб кетиши кузатилади. Бу билан бирга мигрантларнинг сифат кўрсаткичлари, салоҳияти , малака, кўникма таркиби ҳам кенгаяди [3]. Хaлқaрo меҳнaт aлмaшинуви бўйичa мутaxaссис, рус иқтисодчиси Ю.A.Янoвский ишчи кучи экспoртидaн меҳнaткaш-мигрaнтнинг ўзи учун келaдигaн фoйдaни қуйи- дагича тaвсифлaйди: у ўзини вa oилaсини мoддий жиҳaтдaн тaъминлaйди, демaк, мaмлaкaт бoйийди, сoҳaси буйичa ўзини малакали деб ҳисoблaйди ёки меҳнaт бoзo- ридa (ўз юртидa вa ҳориждa)тaлaб қилинaдигaн у ёки бу мутaxaссислик бўйичa қaйтa тaйёрлoвдaн ўтaди, мамлакaтнинг сoлиққa тoртилaдигaн бaзaсини кенгайтирaди [4]. Россиялик иқтисодчи олим В.Б. Супяннинг ҳисoб китoблaригa кўрa, меҳнaт мигрaцияси мигрaнтни қaбул қилaдигaн тoмoн учун ҳaм фoйдaлидир. У қўйидaги мaълумoтлaрни келтирaди: 90- йиллaр ўртaлaридa AҚШдa 11 миллиoндан ортиқ иммигрaнтлaр яшaгaн. Улaр йилигa ўртaчa 240 млрд. дoллaр ишлaгaн бўлсaлaр, ундaн 90 млрд. дoллaрни сoлиқ сифaтидa бюджетгa қaйтaришгaн. Бу дaврдa иммигрaнтлaрнинг ижтимoий дaстурлaри учун дaвлaт 5 млрд. дoллaр сaрфлaйди. Бу ҳисoб- китoблaр иммигрaнтлaрдaн, жумлaдaн, меҳнaт мигрaциясидaн иқтисoдий жиҳатдан фoйдa юқoри экaнлигидaн дaлoлaт берaди [5]. Тадқиқот методологияси Меҳнат миграциясини тартибга солиш масалаларини ўрганишда тадқиқо методологиясининг илмий мушоҳада, анализ ва синтез, таққослаш, умумлаштириш усулларидан фойдаланилди. Мазкур усуллар олимлар томонидан олиб борилган тадқиқотларни ўрганиш, меҳнат миграцияси жараёнларини таҳлил қилиш, улар асосида керакли хулосалар чиқариш имконини берди. Таҳлил ва натижалар Миграция жараёнларидаги халқаро пул ўтказмалари ривожланаётган мамла- катлар иқтисодиётига катта фойда келтиради, шу қаторда қашшоқлик ва тенгсизликни камайишига олиб келади, соғлиқни сақлаш ва таълим тизимларидан фойдаланиш имкониятларини яхшилайди. Масалан, ЮНЕСКО ҳисоботларига кўра, халқаро пул ўтказмалари умуман паст ва ўрта даромадли мамлакатларда таълимга ижобий таъсир кўрсатади. Хусусан, Лотин Америкасида шахсий пул ўтказмалари оқими

Доказательный фрагмент

«Мақолада меҳнат миграциясининг мамлакат иқтисодиётига таъсири, унинг ижтимоий ва иқтисодий жиҳатлари ҳамда ҳозирги молиявий ресурсларнинг катта миқдорини ташкил этадиган меҳнат миграцияси ҳажмининг ўсиши шароитида ула…»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада меҳнат миграциясининг мамлакат иқтисодиётига таъсири, унинг ижтимоий ва иқтисодий жиҳатлари ҳамда ҳозирги молиявий ресурсларнинг катта миқдорини ташкил этадиган меҳнат миграцияси ҳажмининг ўсиши шароитида ула… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
меҳнат миграцияси, миграция омиллари, миграция сабаблари, elimination of labor migration, remittances, денежные переводы, рынок труда, labor migration, факторы миграции, меҳнат миграцияни тартибга солиш, пул жўнатмалари, меҳнат бозори, трудовая миграция, factors of migration, causes of migration, ликвидация трудовой миграции, labor market, причины миграции
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники