К содержанию
РецензированоRU2021

Концепция организации внутреннего аудита

Илхамов Шавкат Исламович

Экономика и инновационные технологии · 2021

Аннотация

This article is devoted to the development of methodology problems, evaluating and arranging internal audit activities, due to international standards including the concepts has been worked out. Keywords: internal audit, internal audit service, international standards,internal control, accounting, financial report, evaluation concept. Кириш Ички аудит корхона молиявий-хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш имкониятларини аниқлашнинг энг қулай воситаларидан бири бўлиб, у, ўз навбатида, корхонанинг рақобат жиҳатдан устунлигини таъминлаши мумкин. Бизнинг назария ва амалиётимизда нисбатан янги тушунча ҳисобланган ички аудит Ғарб мамлакатларида ХХ-асрнинг бошларида пайдо бўлган ва Иккинчи жаҳон урушидан сўнг хўжалик муомалалари хажмининг ортиши ва компанияларнинг марказлашмаган тизимга ўтишига жавобан ривожланиш учун кучли туртки бўлган. “АҚШ ички аудиторларининг касб ташкилоти 1941 йили Ички аудиторлар институти сифатида ташкил этилган. Бу муассаса ўз фаолиятини ички аудиторларнинг умумий касб манфаатлари, уларнинг амалий тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш, касб маҳорати даражасини узлуксиз ошириш дастури, иқтисодий кодекс, касб меъёрлари ва сертификациялаш дастурлари замирига қуради” [1]. “Бундай назорат (ўз-ўзини назорат қилиш) шакли АҚШда ўтган, ХХ - асрнинг 30- йилларида юзага келиб, кейинчалик Ғарбий Европа ва Японияга тарқалган” [2]. Бинобарин, “1941 йилда АҚШда ички аудитор касбини ривожлантириш ва оммалаштириш, касбий фаолият стандартларини ишлаб чиқиш вазифасини ўз олдига қўйган ички аудиторлар институти ва ички аудиторлар касбий уюшмаси ташкил этилди. Ҳозирги вақтда мазкур институт 72 минг нафарга яқин аъзога эга бўлиб, 120 та мамлакатда намоён этилган. Умуман олганда эса, жаҳонда ички аудит билан бир миллионга яқин киши у ёки бу даражада шуғулланади” [3]. Ички аудитни ташкил этиш зарурати нималардан иборат? Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори [4]га мувофиқ, 2007 йилнинг 1 январидан бошлаб активларининг баланс қиймати 1 млрд. сўмдан кўпроқ бўлган корхоналарда кузатувчи кенгашлар томонидан тайинланадиган ва уларга ҳисобот берадиган ички аудит хизматлари ташкил этилиши белгиланди. Ушбу Қарорни амалга тадбиқ этиш 6/2021 (№ 00056) http://iqtisodiyot.tsue.uz 72 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори [5] эълон қилинди. Ушбу қарорнинг 2-иловаси билан “Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисида” Низом тасдиқланди. Низом активларининг баланс қиймати 1 млрд. сўмдан ортиқ бўлган корхоналарда ички аудитни ташкил этишга қўйиладиган ягона талабларни ҳамда унинг ишини ташкил этишнинг методологик асосларини белгилайди. Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили Аудит соҳасидаги мутахассислар томонидан амалга оширилган тадқиқотлар ички ва ташқи аудитнинг фарқини, базан эса улар ўртасидаги қарама-қаршиликларни топишга йўналтирилган (1-жадвал). 1-жадвал “Ички аудит” тушунчасининг таърифлари № Манба “Ички аудит” тушунчасининг таърифи 1. Алб оров Р.А. [7] Ички аудит – бу ташкилотда амалга ошириладиган ташкилот ишини унинг манфаатларини кўзлаб текшириш бўйича мустақил фаолият 2. Суй ц В.П., Ички аудит – бу ташкилот (корхона)да амалга ошириладиган ташкилот Ахметбеков А.Н. [8]. (корхона) ишини унинг манфаатларини кўзлаб текшириш ва баҳолаш бўйича мустақил фаолият 3. Axm adjonov K.B, Ички аудит – бухгалтерия маълумотларининг тўғри бўлишини Yakubov I.I. [9]. таъминлашга ва корхонада самарали ички назорат тизимини ташкил этишга йўналтирилган фаолият 4. Быч кова С.М., Ички аудит ташкилот раҳбарияти томонидан ҳисоб ва бошқа назорат Итыгилова Е.Ю. [10] маълумотларини таҳлил қилиш мақсадида яратилган ички назорат тизимининг элементини ўзида намоён этади. 5. Дўс муродов Р. [2] Ички аудиторлар ўзлари ишлайдиган корхоналар фаолиятини текширади. Аммо, улар қоидага кўра, корхона маъмурияти (директорлар кенгаши) таркибига кирадилар 6. Жм инько С.И., Ички аудит – бу ташкилот ичидан амалга ошириладиган ва компания Швырёва, М.Ф. менежерларида мавжуд назорат тизими ишончли ва самарали Сафонова С.А. [11] эканлигига ишонч ҳосил қилишга йўналтирилган ташкилот фаолиятининг барча жиҳатларини мустақил баҳолаш функцияси 7. Тula xodjaeva М.М., Ички аудит бошқарув назоратининг ажралмас ва муҳим элементи бўлиб Ilhomov Sh. [12] ҳисобланади 8. Кар имов Н.Ф. [13] Ички аудит корпоратив бошқарув, назорат ҳамда рискларни бошқаришни баҳолаш ва уларнинг самарадорлигини оширишга нисбатан тизимга солинган ва пухта ташкил этилган ёндашув орқали қўйилган мақсадларга эришишга ёрдам беради 9. Мус аев Ҳ.Н. [14]. Ички аудит – бу корхоналар фаолиятини манфаатдорларнинг буюртмасига асосан даҳлсиз аудиторлар томонидан текшириш ва асосли хулосалар беришдир 10. Про данова Н.А. [15] Ички аудит – бу ташкилотнинг ички ҳужжатлари билан тартибга солинган бошқарув бўғинларини ва ташкилот фаолият кўрсатишининг турли жиҳатларини назорат қилиш юзасидан махсус назорат органлари томонидан ташкилотнинг бошқарув органларига ёрдам доирасида амалга ошириладиган

Доказательный фрагмент

«This article is devoted to the development of methodology problems, evaluating and arranging internal audit activities, due to international standards including the concepts has been worked out.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article is devoted to the development of methodology problems, evaluating and arranging internal audit activities, due to international standards including the concepts has been worked out. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
internal audit, internal audit service, international standards, internal control, служба внутреннего аудита, evaluation concept, internal audit service, финансовый отчеть, концепция оценки, internal control, халқаро стандартлар, бухгалтерия ҳисоби, financial accounting, баҳолаш концепцияси, внутренний аудит, ички аудит, бухгалтерский учет, ички назорат, внутренний контроль, international standards, internal audit, financial report, международные стандарты, ички аудит хизмати, молиявий ҳисобот
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники