К содержанию
РецензированоRU2021

Олий таълимнинг инновацион ривожланишини молиялаштиришнинг концептуал ёндошувлари

МОЛИЯЛАШТИРИШНИНГ КОНЦЕПТУАЛ ЁНДОШУВЛАРИ · Каримов Норбой Ғаниевич · Бузрукхонов Сарвархон Мунаввархонович (Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори, и.ф.д.)

Экономика и инновационные технологии · 2021

Аннотация

Ушбу мақолада олий таълимни инновацион ривожлантиришни молиялаштиришнинг мавжуд механизми ва унинг камчиликлари Миллий олий таълимни инновацион ривожлантиришни молиявий қўллаб-қувватлаш миллий доктринасини шакллантиришга процессуал-динамик ёндашув, уни молиялаштириш тизимини ўзгартиришнинг учта асосий концепцияси вий қўллаб-қувватлаш бўйича мавжуд назарий қарашлар, хусусан, инновацияларнинг умумий назарий асослари, иқтисодиётнинг инновацион ривожланиш назарияси, ижтимоий соҳада молиявий бошқарувнинг умумий назариялари юзасидан тадқиқот олиб борилган ва олий таълимнинг инновацион ривожланишини молиявий таъминотини бошқаришда молиявий менежментнинг назарий ва услубий дастаклари, мавжуд молиялаштириш парадигмалари юзасидан муаллифнинг ёндошувлари акс этган. Калит сўзлар: инновация, инновацион фаолият, молия, бюджетлаштириш, молиявий менеджмент, молиялаштириш, инсон капитали, молиявий бошқарув, инвестициялар, лойиҳалар Кириш Бугунги кунда олий таълим муассасаларининг инновацион фаолиятини молиялаштириш масаласи республикамизда энг долзарб масалаларидан биридир. Ҳозирда олий таълим инновацион салоҳиятини ривожлантириш учун ресурслар билан таъминлашнинг асосий манбаи сифатида университет фан ва олий таълимни давлат томонидан молиялаштиришни такомиллаштиришга нисбатан турли концептуал ёндашувлар мавжуд. Жумладан, уларнинг биринчиси - давлат вазифасига асосланган ҳолда республика ва маҳаллий бюджетларнинг таълимга йўналтирадиган харажатларининг минимал улушини белгилашдир; иккинчиси – мақсадли солиқларни жорий этиш; учинчиси – аҳоли жон бошига пул миқдори ёки умуман олий маълумотга ЯИМнинг улуши бўйича ҳисобланган давлат харажатларининг минимал стандартларини белгилаш; тўртинчиси - "мақсадли субсидиялар" тушунчасига киритилган харажатлар турлари рўйхатини кенгайтиришдир. Бироқ, ўз-ўзидан, бюджет даромадлари ва харажатлари, ҳатто қонун билан тасдиқланган бўлса ҳам, давлат қонунчилик-меъёрий ва ижро даражасида олий таълимнинг инновацион ривожланишини рағбатлантириш субъекти вазифасини ўз зиммасига олмагунга қадар таълим соҳасида инновацион сиёсатни амалга оширишда рағбатлантирувчи омил бўла олмайди. Шунинг учун ҳам Республикамизда олий таълимнинг инновацион ривожланишини молиялаштириш механизми янгича концептуал ёндошувни талаб этмоқда. Шу муносабат билан ушбу мақоланинг мақсади ҳам олий таълимнинг инновацион ривожланишини молиялаштириш мавжуд механизмини тадқиқ этиш 5/2021 (№ 00055) http://iqtisodiyot.tsue.uz 244 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil асосида молиялаштириш тизимини ўзгартиришнинг янгича концептуал ёндошувларини таклиф этишдан иборат Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Жаҳон ва мамлакатимиз иқтисодиётида олий таълимни инновацион ривожлантирилишини молиявий қўллаб қувватлаш юзасидан қатор хорижий ва маҳаллий олимлар ўз илмий тадқиқотларида фикр мулоҳазаларини ва назарий қарашларини баён этган. Хусусан, Институционал тизимларнинг молиявий ресурсларини бошқариш муаммолари бўйича энг жиддий илмий тадқиқотлар молиявий менежмент концепциялари ва назарияларида, Хусусан И. Бланкнинг “Основы финансового менеджмента” [3] номли 2-томли асарида молиявий ресурсларни бошқариш кенг тадқиқ этилган. Яна бир машхур олим Уильям Шарпнинг “Инвестиции”[4] номли дарслигидан молиявий инвестицияларнинг самарадорлигига эришиш масалаларини кўришимиз мумкин. Жаҳон иқтисодиётининг таниқли хорижий олими Кейнс ДЖ. М.нинг “ Обшая теория занятости, процента и денег”[5] номли тадқиқотида институтционал тизимларда молиявий ресурслардан фойдаланишнинг бозор механизмлари акс эттирилган. Ўзбекистонлик олимлардан Махмудов А.А., Саидов М.Х.ларнинг “Олий таълимда инвестицияларва улардан фойдаланиш стратегиялари” [6] номли мақоласида олий таълига инвестицияларнинг асосий йўналишлари ва механизмларини тадқиқ этилган. Шунингдек, инновация фаолиятининг назарий асослари, уни ташкил этиш ва молиялаштиришнинг миллий хусусиятлари ва амалиётига оид масалалар мамлакатимиз иқтисодчи-олимларидан Р.И.Гимуш, Ф.М.Матмуродов, Д.Э. Набиев, Б.Э.Тошмуродова, Н.Жиянова, Д.Х.Суюнов, М.Н.Равшанов, М.Ш.Бутабаев, Э.Эгамбердиев, Х.Хўжақулов, А.Т.Ахмедоваларнинг илмий ишларида тадқиқ этилган ва ёритилган. Россиялик олимлардан Агранович М.Л., Озерова Н.Б., Беляков С.А., Клячко Т.Л. томонидан “Система финансирования образования. Анализ эффективности”[7] номли адабиётида таълимни молиялаштиришнинг миқдорий ва сифатли таркибий қисмлари, молиялаштириш самарадорлигини баҳолаш учун мумкин бўлган вариантлар ўрганилган ва шу асосда таълимни бюджетдан молиялаштиришнинг янада такомиллашган моделини ишлаб чиқиш бўйича асосий йўналишлар белгиланган. Мазкур муаммони ҳал қилишда таълим муассасаларини молиялаштириш масалалари билан шуғулланадиган С.А.Беляковнинг “Финансирование системы образования в России”[8] номли адабиётида олий таълимни молиялаштиришга қаратилган тадқиқот олиб бориб, унинг ўзига хос хусусиятлари вамолиялаштириштириш механизмлари очиб берилган бўлсада, шунингдек ушбу мавзуга бошқа бир қатор олимлар муайян н

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада олий таълимни инновацион ривожлантиришни молиялаштиришнинг мавжуд механизми ва унинг камчиликлари Миллий олий таълимни инновацион ривожлантиришни молиявий қўллаб-қувватлаш миллий доктринасини шакллантири…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада олий таълимни инновацион ривожлантиришни молиялаштиришнинг мавжуд механизми ва унинг камчиликлари Миллий олий таълимни инновацион ривожлантиришни молиявий қўллаб-қувватлаш миллий доктринасини шакллантири… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
инновация, инновацион фаолият, молия, бюджетлаштириш, молиявий менеджмент, человеческий капитал, инновационная деятельность, innovation, инновации, финансирование, innovation activity, finance, инновацион фаолият, финансовый менеджмент, финансы, проекты, инсон капитали, financing, инвестиции, молиялаштириш, лойиҳалар, investments, budgeting, financial management, projects, молиявий бошқарув, human capital, бюджетирование, инвестициялар
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники