Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантиришда солиқларнинг аҳамиятини ошириш масалалари
МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТЛАР ДАРОМАДЛАРИНИ · ШАКЛЛАНТИРИШДА СОЛИҚЛАРНИНГ АҲАМИЯТИНИ · ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ · Мейлиев Обид Рахматуллаевич
Экономика и инновационные технологии · 10 · 1-11 · 2021
Аннотация
Илмий мақолада маҳаллий бюджет даромадларини шакллантиришда солиқларнинг аҳамиятини ошириш ва ҳокимият органларининг бюджет салоҳиятини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилган. Маҳаллий бюджет даромадларининг концептуал асосларини чуқур ўрганиш ва уларнинг барқарорлигини таъминлаш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш зарурлиги асосланди. Солиқларнинг маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантиришдаги аҳамияти ва маҳаллий бюджет даромадларини ошириш ҳамда маҳаллий солиқлар рўйхатини кенгайтириш юзасидан амалий таклиф ва тавсиялар таклиф этилди. Калит сўзлар: бюджет салоҳияти, бюджетлараро трансферт, маҳаллий бюджет, маҳаллий бюджетлар даромадлари, маҳаллий бюджетлар харажатлари, маҳаллий солиқлар, солиқли даромадлар, молиявий мустақиллик, маҳаллий бошқарув. Кириш Ҳозирги кунда давлат томонидан мамлакат ҳудудларининг ижтимоий- иқтисодий ривожланишини тартибга солишнинг самарали механизмини шакллантириш долзарб аҳамият касб этмоқда. 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг бюджет соҳасидаги ваколатларини кенгайтириш, бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг масъулиятини янада ошириш, маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантириш ва маблағларидан фойдаланишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эркинлигини таъминлашга қаратилган янги бюджет тизими жорий этилди. Илк бор, “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан маҳаллий бюджетлар харажатлари халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари томонидан тасдиқланиши белгилаб қўйилди. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятига бевосита боғлиқ бўлган ҳамда тўлиқ маҳаллий бюджетлар ихтиёрида қолдириладиган даромад турлари кенгайтирилди. Бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг биринчи даражали харажатларни ва ҳудудларни ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш бўйича тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш борасида жавобгарлигини оширишни, манбаси аниқ бўлмаган тадбирларни амалга оширмасликни ҳамда бюджет интизомини янада қатъийлаштиришни тақозо этади. Бугунги кунда давлат молиясини шакллантириш жараёнидаги муаммолардан бири маҳаллий бюджет даромадларини шакллантириш ва уларнинг барқарорлигини таъминлаш бўлиб, бу борада иқтисодчи олимлар маҳаллий бюджет молиявий 4/2021 (№ 00054) http://iqtisodiyot.tsue.uz 362 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil барқарорлигини таъминлашда солиқларнинг аҳамиятини оширишга боғлиқ эканлигини эътироф этади. Мавзуга оид адабиётлар шарҳи Мамлакатимиз иқтисодчи олимлари томонидан маҳаллий бюджет даромадларини шакллантиришда солиқларнинг ўрни ва аҳамиятини ошириш жараёнлари тадқиқ этилган. Жумладан, А.Маманазаров тадқиқот иши маҳаллий бюджетларни барқарорлаштиришда солиқларнинг ролини ошириш[7], Ҳ.Қобулов ҳудудий иқтисодиёт ва маҳаллий бюджетлар имкониятларини ошириш[8], З.Рўзиев маҳаллий бюджет даромадларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш[9], А.Хайриддинов маҳаллий бюджетлар даромад базаларининг барқарорлигини таъминлаш йўлларини[10], А. Бурханов ва Х.Қурбоновлар маҳаллий бюджетлар даромадини ошириш, уларнинг барқарорлигини таъминлаш чора- тадбирларини амалга ошириш бўйича амалий тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда кенг қўллаш орқали ушбу масалага тизимли ёндашиш лозимлигини қайд этган[11]. Н.Хайдаров фикрича маҳаллий бюджетларнинг даромад манбаларини кўпайтириш ва вилоятларда янги иш ўринларини яратиш учун хоржий инвесторларни жалб этишни рағбатлантириш зарур. Бунинг учун мамлакат бўйича хорижий инвесторлар қандай турдаги тадбиркорлик ва тижорат фаолияти билан шуғуллана олмайдиган соҳа ва тармоқлар рўйхати ишлаб чиқилиб, қолган барча соҳа ва тармоқларга яшил йўл борлиги кўрсатилиш лозим[12]. Рус олимларидан Ю.Туманская фикрича маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг ролини кучайтириш ва маҳаллий аҳамиятга молик муаммоларни ҳал этиш самарадорлигини ошириш зарурати маҳаллий бюджетларга даромадларни шакллантириш тизимини ҳам бюджетни бошқариш нуқтаи назаридан, ҳам ҳудудий даромадлар базасини баҳолашнинг ишончлилиги нуқтаи назаридан такомиллаштиришни таклиф этади[13]. В.Мархаева маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини реал мустаҳкамлаш, уларнинг молиявий-иқтисодий базасини кенгайтириш, бюджет федерализми принципларини амалга ошириш асосида бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш зарурлигини таъкидлайди[14]. С.Мишина маҳаллий бюджетларнинг даромадлари ва харажатларини шакллантиришнинг умумий принциплари бюджет тизимини шакллантириш тамойилларига ҳамда давлат ва маҳаллий ҳокимият органларининг иқтисодий тизимда бажарадиган ролига асосланишини қайд этади[15]. О. Кузнецова эса маҳаллий бюджетлар даромадлари базасининг солиқли манбалари - бу солиқ тўловчилар томонидан мустақил равишда ҳамда назорат тадбирлари давомида давлат хокимияти органлари томонидан қўшимча равишда ҳисоблаб чиқилган бюджетга тўланадиган солиқларнинг йиғиндисидир дея таъриф берган[16]. Т. Найденова ва И.Швецова маҳаллий ҳокимиятнинг молиявий
Доказательный фрагмент
«Илмий мақолада маҳаллий бюджет даромадларини шакллантиришда солиқларнинг аҳамиятини ошириш ва ҳокимият органларининг бюджет салоҳиятини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюИлмий мақолада маҳаллий бюджет даромадларини шакллантиришда солиқларнинг аҳамиятини ошириш ва ҳокимият органларининг бюджет салоҳиятини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- бюджет салоҳияти, бюджетлараро трансферт, маҳаллий, межбюджетный трансферт, local budget expenditures, бюджетлараро трансферт, маҳаллий бюджет, taxable income, маҳаллий бюджетлар даромадлари, расходы местных бюджетов, budgetary potential, local budget, маҳаллий бюджетлар харажатлари, налогооблагаемый доход, local self-government, маҳаллий солиқлар, маҳаллий бошқарув, местное самоуправление, солиқли даромадлар, local taxes, молиявий мустақиллик, intergovernmental transfer, финансовая самостоятельность, бюджет салоҳияти, местные налоги, доходы местных бюджетов, бюджетный потенциал, financial independence, local budget revenues, местные бюджет
Смежные источники
Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021
Экономика и инновационные технологииХилола Умарова2021