К содержанию
РецензированоEN2020

Topical Issues of Improving Budget Accounting and Control in Budgetary Organizations in the Context of a Global Pandemic (on the Example of Educational Institutions)

ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ · Тўраева Моҳинур Аслиддиновна

Экономика и инновационные технологии · 2020

Аннотация

This article is written on topical issues, basic principles, methods and features of improving budget accounting and control in budget organizations in the context of the global pandemic. At the same time, the article develops current problems related to improving budget accounting and control in budget organizations and recommendations for overcoming them. Keywords: pandemic, budget organization, public education institutions, accounting, budget control, principles of budget accounting, revenues, sources of funding, estimates, expenditures. Кириш Ҳозирги глобал пандемия шароитида бюджет тизими барқарорлигига эришиш, бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш муҳим масалалардан бири саналади. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегиясида белгиланганидек, “харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганлигини сақланган ҳолда Давлат бюджетининг барча миқёсларида мувозанатни сақлаш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлашга йўналтирилган бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш” долзарб ҳисобланади.[1] Ушбу ажратилаётган бюджет маблағларининг самарали, оқилона ва қонуний сарфланиши албатта давлатнинг ўз олдига қўйган мақсадларига қисқа муддатларда сифатли эришишига замин яратади. Бюджет тизимида босқичма-босқич амалга оширилган ислоҳотлар натижасида Давлат бюджети ижросини амалга оширишнинг мукаммал меъёрий ҳуқуқий ҳамда ташкилий асоси яратилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Бюджет муассасаларини маблағ билан таъминлашни такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори, “Бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом, “Бюджет ташкилотларида 5/2020 (№ 00049) http://iqtisodiyot.tsue.uz 60 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Йўриқнома, “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидалар” ва бошқа шу каби меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Давлат бюджети ижросининг ушбу меъёрий ҳужжатлар доирасида амалга оширилиши бюджет даромадлари ва харажатлари ўзаро мувофиқлигини таъминлаб келмоқда. Мавзунинг ўрганилганлик даражаси Глобал пандемия шароитида бюджет ташкилотларида бюджет ҳисоби ва назоратини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари, асосий тамойиллари, усуллари ва хусусиятлари тўғрисида соҳа олимлари ўртасида турли хил қарашлар мавжуд. Россиялик тадқиқотчи Т.Г.Арбатская илмий тадқиқотларида Олий таълим соҳасидаги бюджет ташкилотларида даромад келтирувчи фаолиятдан олинган даромадларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш масалалари тадқиқ этилган бўлиб, олиманинг фикрига кўра: бюджет ташкилотларида даромад келтирувчи фаолиятдан олинадиган даромадларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш мезонлари, мазкур даромадларни таснифланиши, бухгалтерия ҳисобида тан олиш учун асос бўладиган ҳужжатлар, даромад суммаси, санаси етарли даражада ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинмаган [5]. Россиялик олимлар А. В. Семункин, Ю. Г. Ермаклар илмий тадқиқотларида бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш жараёнларини такомиллаштиришда ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиш ўта муҳим масалалардан бири ҳисобланади [6]. Профессор С.У.Меҳмонов ўзининг илмий тадқиқотларида бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш масалаларини кенг қамровли тадқиқ этган. Иқтисодчи олимнинг таъкидлашича: бюджет тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга мос ҳолда бюджет ташкилотлари бухгалтерия объектлари ҳисобини такомиллаштириб бориш мақсадга мувофиқдир [7]. Иқтисодчи олим К.Ш.Ибрагимов илмий тадқиқотларида бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботни ташкилий-услубий асосларининг ўзига хос хусусиятлари ёритилган бўлиб, бунда асосан олий таълим муассасаларида бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг хусусиятлари алоҳида ўрганилган. Олимнинг фикрига кўра: Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини ташкил этишнинг бошқа тармоқ ва соҳа ҳисоб тизимига нисбатан ўзига хос бўлган алоҳида хусусиятлари мавжуд, аввало барча жараён бюджет ижроси жараёнини узлуксизлигини таъминлаш мақсадида ташкил қилинади. Бунда, даромадлар ва харажатлар сметалари ижроси бўйича хўжалик муомалаларини рўйхатга олиш ва назорат қилиш, бухгалтерия ҳисоби счётларида активларнинг ҳолати ва ҳаракати, мулкий ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг ҳолати тўғрисидаги тўла ва аниқ маълумотларни шакллантириш, самарали бошқариш мақсадида бухгалтерия ҳисоби маълумотларини умумлаштириш ҳамда молиявий, солиқ ва бошқа ҳисоботларни тузиш ҳисобланади [8]. Илмий тадқиқотчи А.А.Туляганов илмий изланишларида бюджет ташкилотларида товар-моддий захиралар инвентаризацияси ва уни ҳисобда акс эттириш масалаларини тадқиқ этган бўлиб, унинг фикрига кўра: Давлат бюджетининг 5/2020 (№ 00049) http://iqtis

Доказательный фрагмент

«This article is written on topical issues, basic principles, methods and features of improving budget accounting and control in budget organizations in the context of the global pandemic.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article is written on topical issues, basic principles, methods and features of improving budget accounting and control in budget organizations in the context of the global pandemic. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
pandemic, budget organization, public education institutions, accounting, budget, сметы, источники финансирования, budget control, бюджет ташкилоти, principles of budget accounting, сметалар, бюджетный контроль, даромадлар, бухгалтерия ҳисоби, estimates, халқ таълими муассасалари, бухгалтерский учет, бюджет назорати, sources of funding, revenues, расходы, бюджет ҳисобининг тамойиллари, expenditures, молиялаштириш манбалари, пандемия, бюджетная организация, принципы бюджетного учета, харажатлар, учреждения народного образования, пандемия, доходы
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники