Цифровая экономикаMARKETING STRATEGIES, Shadieva Madina Djaloliddin kizi2026
Анализ факторов, определяющих эффективность бюджетной политики
ОМИЛЛАР ТАҲЛИЛИ · Зайнутдинов Исмоил Самариддин ўғли · ТДИУ Ёшлар Иттифоқи етакчиси
Экономика и инновационные технологии · 3-25 · 2020
Аннотация
The article discusses the scientific and theoretical foundations of the formation of fiscal policy. Elements of the budget policy were identified and evaluated with regard to its specific features. Showing trends in the implementation of fiscal policy. Based on the results of the study, conclusions are worked out. Keywords: budget, fiscal policy, income distribution, finance, budget policy models. Кириш Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган “Бюджет кодекси”га кўра, “бюджет харажатлари” “бюджет харажатларининг самарадорлиги ва унинг индикаторлари” каби омилларга асосий тушунчалар қаторида тушунтиришлар келтирилмаган. Албатта бюджет харажатлари тўғрисидаги илмий-назарий қарашлардан келиб чиқиб ушбу тушунчага амалий ёндашувлар ҳам шаклланган. Зотан, қонунчилик нуқтаи назаридан, ушбу категорияларга юридик тус берилмаганлиги мазкур тушунчаларнинг илмий асосларини ўрганишнинг заруратини келтириб чиқаради. Умуман олганда, бюджет харажатлари бўйича Россия Федерациясининг 1998 йил 31 июлда қабул қилинган “Бюджет кодекси[1]”нинг 6-моддасида “бюджет харажатлари – бюджет дефицитини молиялаштириш манбаларини истисно қилган ҳолда, бюджетдан тўланадиган пул маблағлари” тарзида ифода қилинган. Кўриниб турибдики, бюджет харажатлари давлатнинг марказий пул фондидан маълум тўловларни амалга оширилишини назарда тутилмоқда. Шунингдек, қўшни Қозоғистон Республикасининг 2008 йил 4 декабрда қабул қилинган “Бюджет кодекси]2]”да ҳам бюджет харажатларига алоҳида изоҳ ва тушунчалар бериб ўтилган. Хусусан, мазкур кодекснинг 12 моддасида бюджет харажатининг қуйидаги шакллари акс эттирилган: 1. Бюджет харажатлари бюджет кредити, молиявий активларни эгалик қилиш (сотиб олиш) ва заёмларни сўндириш билан боғлиқ сарф этилиши. 2. Қайтармаслик асосида бюджет маблағларини сарф этилиши. 3. Бюджет кредитлари қайтаришлик, муддатлилик ва фоизлилик асосида бюджетдан бериладиган маблағлар назарда тутилиши. 5/2020 (№ 00049) http://iqtisodiyot.tsue.uz 13 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil 4. Молиявий активларни эгалик қилиш деганда, давлат улуши сифатида ёки юридик шахс (халқаро ташкилот)ларнинг қимматли қоғозларини сотиб олиш амалга ошиши. 5. Бюджет маблағлари ҳисобидан заёмларни сўндириш деганда халқаро шартномаларга мувофиқ (Қозоғистонда ратификация қилинган) ҳамда маҳаллий давлат заёмларини сўндиришни назарда тутилиши кабилар билан ўз аксини топади. Юқоридаги ҳолатдан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, бюджет харажатлари категориясига нисбатан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда маълум тушунтиришлар келтирилган. Россия ва Қозоғистон тажрибасида ҳам бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилувчи жараён назарда тутилган. Шу билан бирга, Қозоғистон амалиётида бюджет харажатлари категорияси кенг тарзда изоҳлаб берилган. Ҳаттоки, бюджет харажатларини тижорат мақсадида ҳам амалга оширилиши белгилаб берилган. Бу эса, бюджет муассасаларига бюджетдан ташқари маблағлар ишлаб топиш учун имконият берилганлигини ўзида акс эттиради. Ўзбекистон “Бюджет кодекси” 3-моддасида бюджет харажатларига алоҳида таъриф берилмаган ҳамда унинг таркибий қисмлари, йўналишлари тизимлаштирилган ҳолда шакллантирилмаган. Унда, “бюджетдан ажратиладиган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларидан бюджет ташкилотлари ҳамда бюджет маблағлари олувчилар учун назарда тутиладиган пул маблағлари” тарзида берилган. Шундай бўлсада, бюджетдан ажратиладиган маблағ қандай мақсадда, қайси фаолият ва муддатларда ажратилишига алоҳида изоҳлар бериб ўтилмаган. Шу боисдан, ушбу меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатга бюджет харажатлари ва бюджет харажатлари самадорлиги ва кўрсаткичлари (индикаторлари) каби категорияларни киритиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Бизнингча, бюджет харажатлари ва унинг самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисидаги илмий-назарий қарашларни тадқиқ қилиб чиқиш зарур, деб ҳисоблаймиз. Жумладан, хорижлик олимлар томонидан амалга оширилган тадқиқотлар натижасидаги хулосаларни ўрганиб чиқамиз. М.В.Романовскогонинг фикрига кўра “бюджет харажатлари – давлат ва маҳаллий давлат бошқарув органлари функция ва вазифаларини бажаришни молиялаштиришга мувофиқ даражада бюджетда кўзда тутилган маблағлардир[3]” деган хулосани беради. Г.Б.Поляканинг хулосасига кўра, маҳаллий ва давлат бошқарув органларининг функция ва вазифаларини молиявий таъминлашга йўналтирилган пул маблағларидир[4]. Л.Г. Грязнова, Е.В. Маркина эса, бюджет харажатлари сифатида давлат органларининг фаолиятига мос равишда бюджет ва давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан йўналтирилган пул маблағларидир[5]. Қайд этиб ўтилган олимлар, бюджет харажатларининг моддий – харажатларнинг реал кўриниши жиҳатидан ёндашувларни баён этмоқдалар. Бунда харажатлардан фойдаланиш жараёни, мақсадлилиги, давлатнинг мажбуриятларини молиявий таъминлаш назарда тутилмоқда. Ўз навбатида, аниқ ижтимоий-иқтисодий натижаларга эришишнинг мазмуни назарда тутилмаган. Л.Л. Дробозинойнинг
Доказательный фрагмент
«The article discusses the scientific and theoretical foundations of the formation of fiscal policy.»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article discusses the scientific and theoretical foundations of the formation of fiscal policy. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- budget, fiscal policy, income distribution, finance, budget policy models, распределение доходов, бюджет, бюджет сиёсати, бюджетная политика, бюджет сиёсати моделлари, даромадларни тақсимлаш, модели бюджетной политики, молия, финансы
Смежные источники
Экономика и инновационные технологииМОЛИЯЛАШТИРИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВЛАР, Бекжанов Дилмурад Йўлдашович2018
Экономика и инновационные технологииУсмонов Ботир Шукуриллаевич2018
Экономика и инновационные технологииСАМАРАЛИ БОШҚАРИШ ЙЎЛЛАРИ, Лола Саатова2018