К содержанию
РецензированоRU2020

Тенденции развития финансирования системы образования в Узбекистане

РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ · Ташходжаев Мухторхон Махсудович

Экономика и инновационные технологии · 25–36 · 2020

Аннотация

The article examines the specifics of financing the education system. In particular, the role of education in financing the higher education system and its role in financing tuition fees is analyzed. Scientific conclusions are formed on the basis of research. The research also resulted in the development of scientific proposals and recommendations. Keywords: higher education, financing, academic independence in higher education, financial independence, tuition, educational credit. Кириш Мамлакатимизда таълим тизими ижтимоий соҳанинг бир бўғини эканлигини қайд этсак, таълим муассасалари харажатларига йўналтирилаётган бюджет маблағлари салмоқли улушга эга. Бу эса, ўз навбатида, таълим муассасалари молиявий фаолиятида бюджетдан ташқари маблағлар улушини кўпайтириш заруриятини келтириб чиқаради. Дарҳақиқат, юқори тажриба талаб этадиган тармоқлар учун малакали ишчи кучини тайёрлаб бериш, албатта, таълимнинг зиммасига тўғри келади. XXI асрнинг кучли рақобат шароитида салмоқли натижаларни қайд этиш кўп жиҳатдан таълимнинг натижаларига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Мазкур масаланинг долзарб жиҳатлари борасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев қуйидаги фикрни қайд этиб ўтган: “... Олий таълимни ривожлантириш учун ўтган йили 19 та янги олий ўқув юрти, жумладан, 9 та нуфузли 4/2020 (№ 00048) http://iqtisodiyot.tsue.uz 18 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil хорижий университетнинг филиали очилди. Етакчи хорижий университетлар билан ҳамкорликда 141 та қўшма таълим дастури бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Олий таълим муассасаларига жами 146 минг 500 нафар ёки 2016 йилга нисбатан 2 баробар кўп талаба ўқишга қабул қилинди [1]”. Фикримизча, меҳнат бозоридаги ривожланаётган рақобат муҳитида одамларда ўз кўникмаларини ошириш учун таълимга бўлган талаблари ошиб боришини кўрсатади. Бу эса, меҳнат бозорига сезиларли таъсир этувчи таълим муассасаларини янада ривожлантиришни тақозо этади. Ўзбекистон ҳам ривожланган давлатлар қаторига чиқиш йўлида кетаётган экан, демак, таълимни молиялаштириш имкониятларини янада кенгайтиришни ва такомиллаштиришни талаб этади. Мавзуга оид адабиётлар шарҳи К.Мухамедхонова ўзининг тадқиқотида иқтисодиёт инфратузилмаси ва жамиятнинг трансформациялашуви жараёнида таълим тизимининг тузилмасини оптималлаштиришнинг зарурияти юзасидан хулосалар беради. Ислоҳотлар натижасида малакали ишчи кучига бўлган талабнинг ортиши таълимга бўлган ёндашувни ўзгартиришни тақозо этишини ҳамда таълимнинг қамраб олиш миқёсини оширишни долзарблигини қайд этади. Жумладан, олий таълим муассасаларини битираётган талабаларнинг 2012 йилдаги 60,9 минг нафардан 2030 йилда 160 минг нафарга етказиш орқали олий таълимни қамраб олишини 10 фоиздан 25 фоизга етказиш ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири эканлиги қайд этилади [2]. А.Шеров эса, ўзининг мақоласида таълим тизимни молиялаштиришнинг хориж тажрибаларини тадқиқ этади. Жумладан, таълим тизимни молиялаштиришнинг учта: Осиё, Америка ва Европа моделларини асослаб беради. Ўз навбатида, ривожланган мамлакатларда таълим тизимни молиялаштиришга таъсир этувчи омилларни тизимлаштиради. Улар қуйидагилардир: иқтисодиётнинг ривожланганлик даражаси, таълим тизими олдига қўйилган вазифалар, миллий анъаналар ва таълим тизимини ташкил этиш ва бошқаришнинг ўзига хослиги каби жиҳатларга эътибор қаратади [3]. Я.Лижинг, М.Брайнлар миллий ва халқаро иқтисодиётнинг ривожланишида юқори тажриба ва билимларни эгаллаш учун ишчилар томонидан таълим олишга бўлган талабнинг ошишини кўрсатиб беришади [4]. Хусусан, таълимнинг турли босқичларида ундан олинадиган нафлилик даражаси турличадир. Масалан, таянч таълимни давлат томонидан молиялаштирилиши аҳолининг барча қатламини саводхонлигини оширади. Ўз навбатида, Г.Псачарополос қуйидаги фикрларни билдириб ўтади. Таянч таълим давлат бюджети томонидан таъминланишидан юқори даромадлиларга нисбатан кам даромадлилар кўпроқ манфаатдор бўлади [5]. Мингат ва Таннинг олиб борган тадқиқотларига кўра, таълим тизимига харажатлар мамлакатларнинг ривожланганлик даражасига мувофиқ эканлигини аниқлашган. Масалан, кам даромадли мамлакатлар таянч таълимга эътибор қаратсалар, ўртача даромадли мамлакатлар ўрта махсус таълимга молиявий эъти- борни кучайтиради. Ўз навбатида, юқори даромадли давлатлар олий таълимга жиддий эътибор қаратар экан [6]. Оливериа фикрича, юқори салоҳиятли инсон келажакда юқори қийматлар яратишини қайд этади [7]. Бизнингча, таълим соҳасини молиялаштириш мамлакатларнинг ривожланганлик даражасига ҳам боғлиқ бўлиб қолар экан, шу боисдан олий таълим тизимини 4/2020 (№ 00048) http://iqtisodiyot.tsue.uz 19 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil молиялаштиришга бериладиган эътиборнинг нисбий юқорилиги ўзининг натижасини бериши мумкин. Таъкидлаш лозим, таълим тизимини молиялаштиришни янада ошириш муҳим аҳамиятга эга эканлиги қатор олим ва тадқиқотчилар томонидан ҳам асослаб берилган. Шунингдек, мамлакатда барқарор иқтисодий ўсишни таъминла

Доказательный фрагмент

«The article examines the specifics of financing the education system.»

Образец извлечения

Демо-превью

The article examines the specifics of financing the education system. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
higher education, financing, academic independence in higher education, олий таълимда академик мустақиллик, финансирование, оплата за обучение, молиявий мустақиллик, higher education, образовательный кредит, олий таълим, таълим тўлови, educational credit, высшее образование, финансовая независимость, financial independence, таълим кредити, академическая независимость в высшем образовании, молиялаштириш, tuition, academic independence in higher education
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники