Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
ТАЪЛИМ ПЛАТФОРМАЛАРИНИ ЯРАТУВЧИ WЕB ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА ТАЪЛИМДА ЭРКИН ВА ОЧИҚ КОДЛИ ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТЛАРНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ
ТАЪМИНОТЛАРНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ · Байназарова Лолахон Мирвахидовна
Цифровая экономика · 2026
Аннотация
The article discusses the main tasks of managing the learning process of students of a higher educational institution through a remote web platform. Web technologies creating educational platforms, as well as analysis of free and opensource software in education, are covered extensively, with an overview of organizational web technologies and databases and their applications in practice. Keywords: Web technologies, web platforms, assessment models, algorithms, software, digital and remote technologies. КИРИШ Таълим платформаларини яратувчи веб технологиялар ва таълимда эркин ва очиқ кодли дастурий таъминотларни таҳлил қилиш, бугунги кунда онлайн таълимнинг ривожланиши ва унинг самарадорлигини оширишдаги аҳамиятини кўрсатади. Веб технологиялар ва эркин ва очиқ кодли дастурий таъминотлар таълим платформаларини яратиш ва бошқаришда муҳим рол ўйнайди. Уларнинг мослашувчанлиги, самарадорлиги ва имкониятлари, таълим жараёнини яхшилашда уларнинг қўлланишини янада кенгайтириш учун имкон беради. Республикамизда АКТ имкониятларидан кенг фойдаланилган ҳолда ўқув жараёнига қулай хизмат кўрсатиш ва сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан “…электрон ҳукумат тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари кўрсатишнинг самараси, сифатини юксалтириш, таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий этиш асосида олий таълим муассасалари фаолиятининг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш…” вазифалари белгиланган [1]. Ушбу вазифаларни бажариш, жумладан таълим сифатини оширишга йўналтирилган электрон таълимни жорий қилиш учун замонавий дастурий воситалардан фойдаланиш, олий таълим муассасалари электрон таълим ресурсларини баҳолаш орқали электрон таълим самарадорлигини ошириш бугунги куннинг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. “RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 9 -SON WWW.INFOCOM.UZ 208 Масофавий таълим тизими орқали кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, тингловчилар учун масофавий малака ошириш имкониятини яратиш, таълимнинг турли интерактив шаклларини бир-бирига яқинлаштиришга эришиш мумкин [2]. Бугунги кунда хорижда масофавий таълимдан шахсий режа асосида уйдан туриб билим олиш, университет томонидан тайёрланган видеодарслардан фойдаланиш, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олиш, шунингдек бир вақтнинг ўзида қўшимча тарзда бошқа йўналишларда таълим олиш ва шахсий қизиқишлари бўйича салоҳиятини ошириш тажрибаси кенг татбиқ қилинмоқда. Юртимиз таълим муассасаларида жорий қилинаёгтан ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмаси ҳам келажакда бу каби имкониятлардан фойдаланишга хизмат қилади. АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ Ҳозирги кунда жамиятни ривожланишининг замонавий босқичи фан, техника ва технологияни ривожланишининг инновацион моделларига ўтиш билан характерланади. Бунда эса компьютер, информацион ва телекоммуникацион технологиялар катта аҳамиятга эга бўлади. Бундай шароитда таълим жараёнини такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш муаммоси муҳим ва долзарб масалалардан бири бўлиб ҳисобланади. Ўқув жараёнида ўқитиш технологияларидан масофадан ўқитиш тизимидан, wеb платформалардан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда [3]. Олий ўқув юртлари талабаларини масофавий wеb платформалар орқали ўқитиш жараёнини бошқаришнинг асосий вазифаси шу жараённи характерловчи кўрсаткичлар бўйича таълим жараёнини такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини оширишдан иборатдир. Олиб борилган илмий-методик тадқиқотларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, оммавий очиқ онлайн курс (ОООК)лар жуда янги йўналиш бўлганлиги сабабли (оммавий очиқ онлайн курс термини 2008-йил биринчи бўлиб киритилди) кам ўрганилган, шундай бўлсада ўрганилаётган ва тадқиқ қилинаётган муаммонинг назарий ва амалий томонларининг айрим қирралари билан хорижда D.Komer, S. Dauns, K. G. Skripkin, L. Breslov, D. E.Pritchard, J. DeBoer, A. McAuley, B. Stevart, G. Siemens, D. Cormier, L. Pappano, S.Mak, R.Villiams, J.Mackness va D.Simenslar, республикамизда оммавий очиқ онлайн курслардан фойдаланган ҳолда ўқув жараёнини ташкиллаштириш мавзуси бўйича мақола муаллифи В.Ҳамидовлар тадқиқотлар олиб борганлар. Dave Cormier – ўзининг “The Open Course: Through the Open Door--Open Courses as Research, Learning, and Engagement” мақоласида ....Онлайн очиқ курслар курс ғояси ҳақидаги бир қанча тахминларга қарши чиқади ва ўқитувчиларга, хоҳ у профессор-ўқитувчилар, хоҳ тренерлар ёки ўқитувчилар WWW.INFOCOM.UZ “RAQA MLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 9-SON 209 бўлишидан қатъи назар, ўз соҳалари бўйича янги тушунчалар бериши ҳамда таълим жараёнини янада фойдалироқ қилиши мумкин. Онлайн очиқ курслар коммуникация технологияларидан фойдаланиши ва ўқувчиларга ўқув жараёни билан тўлиқ шуғулланиш учун эшикларни очиши мумкинлиги ҳақидаги тушунчаларни баён этади [4]. Jenny Mackness – ўзининг “The Ideals and Reality of Participating in a MOOC” мақоласида курс қанчалик мустақил, ҳилма-хил ва очиқ бўлса ва талабалар қанчалик кўп боғланган бўлса, уларнинг ўрганиши о
Доказательный фрагмент
«The article discusses the main tasks of managing the learning process of students of a higher educational institution through a remote web platform.»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article discusses the main tasks of managing the learning process of students of a higher educational institution through a remote web platform. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Web technologies, web platforms, assessment models, algorithms, Веб-технологиялар, рақамли ва масофавий технологиялар., баҳолаш моделлари, алгоритмлар, веб-платформалар, digital and remote technologies., дастурий таъминот, software
Смежные источники
Экономика и инновационные технологииСАМАРАЛИ БОШҚАРИШ ЙЎЛЛАРИ, Лола Саатова2018
Экономика и инновационные технологииХашимходжаев Шарафутдин Ишанходжаевич, Садиков Шохрух Шухратович2018
Экономика и инновационные технологииКутбитдинова Мохигул Иноятовна2018