К содержанию
РецензированоRU2020

Анализ влияния налога на прибыль на конкурентоспособность национальной экономики

РАҚОБАТБАРДОШЛИГИГА ТАЪСИРИНИ ТАҲЛИЛИ · Абдуллаев Дилмурод Алияр ўғли

Экономика и инновационные технологии · 7 · 22-38 · 2020

Аннотация

Мазкур мақолада фойда солиғининг миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигига таъсири тадқиқ қилинган. Шунингдек, фойда солиғи бўйича амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг рақобатбардошликка таъсири таҳлил қилинган. Фойда солиғини такомиллаштириш бўйича хулоса ва таклифлар шакллантирилган. Калит сўзлар: миллий иқтисодиёт, фойда, рақобатбардошлик, солиқ, солиқ тизими, фойда солиғи, фойда солиғи ставкалари. Аннотаци.: В данной статье рассматривается влияние налога на прибыль на конкурентоспособность национальной экономики. Он также анализирует ежемесячные налоговые реформы и их влияние на конкурентоспособность. Сформулированы выводы и предложения по улучшению налога на прибыль. Ключевые слова: национальная экономика, прибыль, конкурентоспособность, налог, налоговая система, налог на прибыль, ставки налога на прибыль. Кириш Глобаллашув жараёни давлатлар ўртасида савдо алоқаларининг ривожланиши ҳамда жаҳон иқтисодиётида корхоналар ўртасида рақобат муҳитини шакллантирди. Бу эса ҳар бир мамлакат иқтисодиёти жаҳон иқтисодиётида бўлаётган ўзгаришларга боғлиқ ҳолда ривожланишини талаб этади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти ҳам жаҳон иқтисодий тизимига жадал суръатлар билан интеграциялашиб бормоқда. Бугунги кунда дунё бозорида рақобат тобора кучайиб бораётганлиги сабабли иқтисодиётимизнинг барқарор ўсишини таъминлаш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш давлатимизнинг олдида турган устувор вазифалардан биридир. Мамлакатимиз раҳбари томонидан барқарор иқтисодий ўсишнинг энг муҳим гарови бўлган рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, улар учун янги халқаро бозорлар топиш ва экспортни кўпайтириш 2020 йил ва кейинги йилларда иқтисодиёт соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалардан бири сифатида белгилаб берилди. Фойда солиғи миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини таъминлашнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Чунки фойда солиғи маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш, экспортни кўпайтириш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг асосий инструменти ҳисобланади. Шу сабабли, ҳозирги вақтда миллий иқтисодиётимизнинг рақобатбардошлигини оширишда фойда солиғини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади. Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили Америкалик тақиқотчи Knoll, M. (2006) фикрига кўра солиқлар кўп йўналишлар бўйича рақобатбардошликка таъсир қилади. Деярли барча солиқлар рақобатбардошликка таъсир қилади. Шунингдек, солиқлар рақобатга камида 2 та йўналиш бўйича таъсир қилади. Биринчидан, улар ишлаб чиқариладиган товар ва 2/2020 (№ 00046) http://iqtisodiyot.tsue.uz 199 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil хизматларнинг таркиби ва умумий миқдорининг ўзгаришига сабаб бўла олади. Иккинчидан, улар турли хил товар ва хизматларни ишлаб чиқарувчиларни ўзгартира олади. Солиқларнинг рақобатбардошликка таъсирининг янги пул ва инвестор моделларини таклиф этади. Канадалик олим Pinto, O. (2016) таъкидлашича солиқ омиллари халқаро рақобатбардошликни баҳолашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, мамлакатнинг солиқ тизими унинг рақобатдошлигининг асосий белгиси ҳисобланади. Фойда солиғи корхоналарнинг харажатларига ва пул оқимларига таъсир қилади. Шунингдек, муаллиф томонидан халқаро рақобатбардошликка таъсир қилувчи 5 та солиқ омилларини қайд этади. Булар қуйидагилар: 1. Фойда солиғи ставкалари; 2. Бошқа солиқлар ва йиғимлар 3. Инвестицияга чегирмалар; 4. Солиқ тизимининг мураккаблиги; 5. Тўғридан тўғри хорижий инвестициялар. Қатарлик иқтисодчи олим Abdellatif, M. (2005) хулосасига солиқ рақобатбардошлиги бутун мамлакат рақобатбардошлигининг муҳим қисмидир. Солиқ рақобатбардошлиги ривожланаётган мамлакатларда солиқ сиёсатидаги сўнгги ўзгаришларни акс эттиради. Cолиқ ставкасининг пасайтирилиши ва солиқ имтиёзларининг бутунлай бекор қилиниши маълум даражада самарали солиқ тизимини яратиши мумкин. Бироқ, у бир қатор тадбиркорлик фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини ва ташқи таъсирлар билан боғлиқ ижобий томонларини ҳисобга олмайди. Словакиялик профессор László, N. (2017) таъкидлашича солиқ солиш инвестиция ва инновация жараёнларига таъсири орқали корхоналарнинг рақобатбардошлигига билвосита таъсир қилади. Инвестицияларни қўллаб- қувватлайдиган солиқ тизимини яратиш учун инвестиция қарорларини бузадиган фойда солиғининг таъсирини камайтириш лозим. Америкалик тақиқотчи Knoll, M. (2010) томонидан юқори фойда солиғи ставкалари мамлакатнинг халқаро рақобатбардошлигини пасайтиришини аниқланган. Фойда солиғи маҳаллий корхоналарнинг хорижий корхоналарга нисбатан инвестицияларини чекласа ҳамда чет эл инвестицияларини тақиқласа мамлакатнинг рақобатбардошлигини пасайтиради. Тадқиқот методологияси Тадқиқотни амалга оширишда илмий мушоҳада, статистик кузатиш, статистик графиклардан, қиёсий таҳлил, маълумотларни гуруҳлаш, абсракт-мантиқий фикрлаш, индукция ва дедукция усулларидан фойдаланилди. Ушбу тадқиқот усуллари иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш учун фойда солиғини такомиллаштириш бўйича хулоса ва таклифларни шакллантиришга хизмат қилади. Таҳлил ва натижалар Кейинги йилларда мам

Доказательный фрагмент

«Мазкур мақолада фойда солиғининг миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигига таъсири тадқиқ қилинган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур мақолада фойда солиғининг миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигига таъсири тадқиқ қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
миллий иқтисодиёт, фойда, рақобатбардошлик, солиқ, солиқ, миллий иқтисодиёт, прибыль, tax, налогx, national economy, фойда солиғи, фойда солиғи ставкалари, competitiveness, налоговая система, конкурентоспособность, income tax, солиқ тизими, ставки налога на прибыль, tax system, налог на прибыль, национальная экономика, налог, income tax rates, profit
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники