Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Роль цифрового маркетинга в развитии фэшн-индустрии Узбекистана
Махмудов Тохиржон Олимжанович · E-mail: Zonex@mail.ru
Экономика и инновационные технологии · 2020
Аннотация
Мақолада мода индустриясида рақамли маркетингни ўрни, жаҳоннинг машҳур мода уйларининг маркетинг стратегиялари ўрганилган. Таҳлиллар натижасида, мамлакатимизнинг мода индустриясини ривожлантириш модели хамда унда рақамли маркетинг стратегияларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган. Калит сўзлар: рақамли маркетинг, рақамли иқтисодиёт, мода индустрияси, онлайн савдо, истеъмолчилар хулқ атвори. Аннотация: В статье рассматриваются роль цифрового маркетинга в индустрии моды, маркетинговые стратегии всемирно известных домов моды. В результате анализа были разработаны рекомендации по модели развития индустрии моды в Узбекистане и ее использованию стратегий цифрового маркетинга. Ключевые слова: цифровой маркетинг, цифровая экономика, индустрия моды, онлайн продажи, поведение потребителей. Кириш Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар амалга ошириш билан бир қаторда, корхоналарнинг савдо фаолиятлари, ҳамда истеъмолчиларга хизмат кўрсатишларида электрон тижорат тизимлари босқичма - босқич жорий этилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 3 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш тўғрисида”ги қарорлари рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга замин бўлди. Президентимизнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаларида хам бу борада “рақамли иқтисодиётга фаол ўтиш – келгуси 5 йилдаги энг устувор вазифаларимиздан бири бўлади.” деб таъкидлаб ўтганлар.[1] Ҳар йили жаҳон мамлакатлари мода индустрияси томонидан 100 миллиарддан зиёд янги кийим - бош ишлаб чиқарилади. Уларнинг амалга ошираётган маркетинг стратегияларида анъанавий йўналишлардан фарқ қилган ҳолда рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш орқали харидорларни жалб қилиш юқори аҳамият касб этмоқда. Ахборот коммуникация технологиялари ривожланган ҳозирги даврда кийим ишлаб чиқариш саноати рақамли медиа орқали либосларни намойиши ва савдосини амалга оширилмоқда. Мамлакатимиз бозорларида замонавий кийим-кечак товарларининг аксарияти чет эл мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади. Хорижий корхоналар истеъмолчиларни мода маҳсулотлари тўғрисида тасаввурлари, уларни сотиб олиш бўйича истакларини шакллантиришда рақамли маркетинг стратегияларини қўллаган холда мамлакатимиз бозорларига кириб келмоқда. Бу эса бизнинг мамлакатимиз кийим-кечак ишлаб чиқарувчи корхоналари замонавий мода йўналишидаги товарларни ишлаб чиқариш, 1/2020 (№ 00045) http://iqtisodiyot.tsue.uz 160 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil ички ва ташқи бозорларда рақобат устунлигига эришишда улар олдида турган энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили Кўплаб хорижий ва маҳаллий иқтисодчи олимлар томонидан маркетинг стратегияларининг мазмун-моҳияти тўғрисида илмий тадқиқотлар олиб борилган. Жумладан, И.Ансофф маркетинг стратегиясини қўллаш бўйича – маҳсулот ва бозорлар ҳолатлари, уларнинг комбинациясига қараб маркетинг стратегиясини амалга оширишнинг ўзига хос жиҳатларини, реклама, нархлаштириш, рақобат ва устунликка эришиш бўйича ўз асарларида ёритган. [2] Ф.Кортлер, В.Wонг, Ж.Саундерс, Г.Армстронг каби олимлар томонидан маркетингни хусусиятлари, тамойиллари, принциплари, инновацион маркетингни хусусиятлари ва истеъмолчи хулқ-атвори, интернет маркетинг, мобил маркетингдан фойдаланиш, сотишни бошқаришдаги янги ўзгаришлар, маркетинг жараёнларида рекламанинг аҳамиятини ўз асарларида келтириб ўтганлар. [3] Яна бир иқтисодчи олим П.Баинс асарларида корпоратив бошқарув ва маркетинг стратегиясининг аҳамиятини, унинг амалга оширишда коммуникацияни ўрни, харидор ва ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги алоқаларни ўрнатиш стратегияларини ёритиб берган. У рақамли маркетингга “Юқори даражадаги алоқаларни йўлга қўйишда рақамли маркетинг кўплаб алоқаларни осонлаштиради хамда маҳсулот ва хизматларни ўз вақтида, тақдим қилишда ва иқтисодий жиҳатдан рағбатлантириш учун фойдаланилади” деб ўз асарларида таъкидлаб ўтган. [4] Маркетингчи олимлар C.Филл, К.Пагелар томонидан “харидорлар билан алоқаларни ўрнатишда, рақамли маркетинг жуда кўп мулоқотни осонлаштиради ва одатда маҳсулот ва хизматларни ўз вақтида амалга оширишда ва иқтисодий жиҳатдан самаралидир” деб фикр билдирилган. Бу эса мода индустриясида рақамли маркетинг қандай аҳамиятга эга эканлигини очиб берган. [5] Юқорида келтириб ўтилган изланишлардаги фикр-мулоҳазалар, олиб борилган тадқиқот натижалари ва уларнинг хулоса ҳамда таклифларидан фойдаланган ҳолда, мода индустриясида рақамли маркетинг - бу ҳозирги пайтда мавжуд бўлган барча ахборот ва электрон каналлар, масалан, телевидение, интернет, ижтимоий тармоқлар, радио ва интернетдаги бошқа оммавий ахборот воситаларининг мода тарғиботлари тушунилади. Тадқиқот методологияси Тадқиқот давомида хорижий ва маҳаллий мода индустрияси чуқур ўрганишда статистик маълумотлар, танланма усулда белгилаш, назарий-фалсафий, объектив ёндашув, иқтисодий таҳлил усулларидан фойдаланиш асосида илмий хулосалар шакллантирилди. Тўпланган маълумотлар асосида
Доказательный фрагмент
«Мақолада мода индустриясида рақамли маркетингни ўрни, жаҳоннинг машҳур мода уйларининг маркетинг стратегиялари ўрганилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада мода индустриясида рақамли маркетингни ўрни, жаҳоннинг машҳур мода уйларининг маркетинг стратегиялари ўрганилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- рақамли маркетинг, рақамли иқтисодиёт, мода индустрияси, онлайн, индустрия моды, поведение потребителей, истеъмолчилар хулқ атвори, digital economy, цифровой маркетинг, рақамли маркетинг, fashion industry, рақамли иқтисодиёт, consumer behavior, цифровая экономика, онлайн продажи, digital marketing, мода индустрияси, онлайн савдо, online sales
Смежные источники
Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021
Экономика и инновационные технологииХилола Умарова2021