К содержанию
РецензированоRU2019

Корхона ахборот тизимларинини бошқариш жараёнларини алгоритмлаштириш

ЖАРАЁНЛАРИНИ АЛГОРИТМЛАШТИРИШ · Абдуллаев Мунис Курбонович

Экономика и инновационные технологии · 2019

Аннотация

Ушбу мақолада корхонанинг ахборотлар эҳтиёжини аниқлашдан тортиб то ахборотлардан фойдаланишгача бўлган тизим ишининг кетма- кетлигини белгилаш энг муҳим масала сифатида кўриб чиқилган. Шунингдек, корхонада ҳал этилувчи масалаларни турларга ажратиш, ахборотларни олиш, қайта ишлаш ва фойдаланиш даврийлигини белгилаш, келадиган ва чиқадиган ҳужжатларни стандартлаш, ахборотларни қайта ишлаш тартибини стандартлаш ҳамда корхона ахборот тизимларини бошқариш жараёнларини алгоритмлаштириш жараёнлари келтирилган. Калит сўзлар: корхона бошқаруви, ахборот тизими, дастурий маҳсулот, корпоратив ахборот тизим, ахборот алоқаси, тизим кетма-кетлиги, ишлаб чиқариш, эхтиёж. Кириш Ҳар қандай корхона учун ахборотларга бўлган эҳтиёжини аниқлашдан тортиб ахборотлардан фойдаланишгача бўлган тизим ишининг кетма-кетлигини белгилаш энг муҳим масала саналади. Бу ўринда гап, корхонада ҳал этилувчи масалаларни турларга ажратиш, ахборотларни олиш, қайта ишлаш ва фойдаланиш даврийлигини белгилаш, келадиган ва чиқадиган ҳужжатларни стандартлаш, ахборотларни қайта ишлаш тартибини стандартлаш ҳамда корхона ахборот тизимларини бошқариш жараёнларини алгоритмлаштириш тўғрисида кетмоқда. Корхона ахборот тизимларида ахборот ҳажмининг ўсиши, уни янада мураккаб усулларда қайта ишлашни тезлаштириш эҳтиёжи ахборот тизимининг ишини автоматлаштириш, яъни ахборотларни қайта ишлашни автоматлаштириш ҳамда алгоритмлаштириш заруратини келтириб чиқаради. Тадқиқот методологияси Тадқиқот давомида адабиётларни таҳлил қилиш жараёнида методологиянинг қиёсий ва таркибий таҳлил усулидан, корпоратив ахборот тизимларини ўрганиш жараёнида SWOT-таҳлил усулидан, алгоритмларни ишлаб чиқишда тизимли ёндашув, танлаб кузатиш, мақсадли ва дастурий ёндашувлар ҳамда умумлаштириш ва қайта ишлаш усулларидан фойдаланилди ва чизмалар асосида асослаб берилди. Таҳлил ва натижалар Автоматлаштирилмаган ахборот тизимларида ахборот ва қарорлар қабул қилиш билан боғлиқ барча ҳаракатлар инсон томонидан амалга оширилади. Ахборотларни қайта ишлаш жараёнини автоматлаштириш алгоритмлар доирасида ҳал қилувчи 6/2019 (№ 00044) http://iqtisodiyot.tsue.uz 144 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil қоидаларни қайта ишлашнинг юзага келишига олиб келади. Бу ҳам ўз навбатида «соф ахборот тизими»нинг бошқарув ахборот тизимларига, яъни бошқарув жараёнида қўлланилувчи маълумотларни йиғиш, сақлаш, тўплаш, қидириш, қайта ишлаш ва узатиш тизимига айланишига олиб келади. Маълумки, ишлаб чиқариш корхоналари, ўзида мураккаб тизимларни намоён этади. Улар ишлаб чиқариш ва бошқарув вазифаларини амалга оширувчи кўп сонли элементлардан иборат. Бундай иқтисодий элементлар кўп босқичли тузилишга ҳамда жуда кенг ташқи ва ички ахборот алоқаларига эга. Турли-туман моддий, ишлаб чиқариш ресурслари ва кўп кишилик жамоалар ўзаро ҳамкорлик қиладиган мураккаб тизимларнинг меъёрида фаолият юритишини таъминлаш учун ҳам алоҳида элементларнинг, ҳам умуман тизимларнинг бошқаруви амалга оширилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, аввало дастурий маҳсулотларнинг бир-бири билан интеграциясини таъминлаш мақсадида корпоратив ахборот тизимларинининг мезонлари ва фойдаланувчи талабларига мослиги матрицаси таҳлили келтирилди (1- жадвал). 1-жадвал маълумотлардан кўришимиз мумкинки, корхонада корпоратив ахборот тизимларини жорий этишда, уларнинг фойдаланувчиларга мувофиқлик даражаси бир қанча омиллар бўйича таҳлил қилинган ва керакли натижалар олинган. Ушбу натижалардан бири MRP, ERP ва CRP тизимларининг мавжуд ишлаб чиқаришни бошқариш тизимининг корпоратив ахборот тизимлари параметрлари билан максимал мувофиқлиги ҳисобланади. Корхонада маҳсулот ишлаб чиқаришнинг умумий жадвали даражасида ишлaб чиқaришни рeжaлaштириш ERPнинг муҳим вaзифaлaридaн бири ҳисoблaнaди. Уни қoниқарсиз амалга оширишда қувватларнинг ортиб кети-ши ва етарлича юкланмаслиги, aйрим мaҳсулoтлaр учун захиралаш oртиб кетиши вa бoшқa мaҳсулoтлaр eтишмовчилиги юзага келади. Aксинчa, қoни-қaрли сaвдoдa буюртмачиларгa xизмaт кўрсaтиш яxшилaнади, захиралар дaрaжaси кaмaйтирилади, ишлaб чиқaриш қуввaти янaдa сaмaрaли қўллaнилди. Ўртa муддaтли рeжaлaрни ишлaб чиқишдa кoрxoнa имкoниятлaрини aниқлaшнинг aсoсий мaнбaлaри қуйидaгилaрдир: aсoсий вa қўшимчa иш вaқти; oлдинги дaврлaрдa шaкллaнгaн мaҳсулoт зaxирaлaри; тaшқи шeриклaр тoмoнидaн мaҳсулoт eткaзиб бeриш ёки xизмaтлaрни бaжaриш учун субшартномалaр. Шулардан келиб чиққан ҳолда рeсурслaрга эҳтиёжни рeжaлaштириш тизимининг aсoсий элeмeнтлaри 1-расмда кўрсатиб ўтилган. Мaҳсулoтгa бўлгaн тaлaбни бaҳoлaш, мaҳсулoт зaxирaлaрининг ҳoлaтини бaҳoлaш, якуний мaҳсулoтлaрнинг пaртиялaри вa суғуртa зaxирaлaрини aниқлaш, қуввaтларни кенгайтирилган рeжaлaштириш MPS мoдулининг вaзифaлaригa кирaди. 6/2019 (№ 00044) http://iqtisodiyot.tsue.uz 145 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil 1-жадвал “Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖда корпоратив ахборот тизимларининг мезонлари ва фойдаланувчи талабларига мослиги матрицаси Фойдаланувчи

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада корхонанинг ахборотлар эҳтиёжини аниқлашдан тортиб то ахборотлардан фойдаланишгача бўлган тизим ишининг кетма- кетлигини белгилаш энг муҳим масала сифатида кўриб чиқилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада корхонанинг ахборотлар эҳтиёжини аниқлашдан тортиб то ахборотлардан фойдаланишгача бўлган тизим ишининг кетма- кетлигини белгилаш энг муҳим масала сифатида кўриб чиқилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
корхона бошқаруви, ахборот тизими, дастурий маҳсулот, системная последовательность, production, system sequence, corporate information system, ишлаб чиқариш, consumption, эхтиёж, корхона бошқаруви, information communication, software product, тизим кетма-кетлиги, корпоратив ахборот тизим, information system, корпоративная информационная система, управление предприятием, enterprise management, производство, информационная система, ахборот тизими, дастурий маҳсулот, ахборот алоқаси, информационная связь, потребление, программный продукт
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники