Цифровая экономикаMARKETING STRATEGIES, Shadieva Madina Djaloliddin kizi2026
Управление эффективностью маркетинговой деятельности высших учебных заведений
САМАРАДОРЛИГИНИ БОШҚАРИШ · Каҳҳоров Отабек Сиддиқович
Экономика и инновационные технологии · 2019
Аннотация
Ушбу мақолада олий таълим тизимида маркетинг фаолияти самарадорлигини бошқариш, яъни, маркетинг бошқаруви концепциясини ишлаб чиқиш, уни қўллаш ва амалиётга тадбиқ этиш самарадорлигини асослаш каби муҳим масалалар ёритилган. Шунингдек, олий таълим муассасалари фаолиятида маркетинг бошқарувининг асосий универсал параметрларини аниқлаш ва баҳолаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Калит сўзлар: олий таълим, маркетинг бошқаруви, таълим сифати, кадрлар тайёрлаш, маркетинг фаолияти Кириш Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг асосий мақсади ҳозирги даврда иқтисодиёт тармоқ ва соҳаларида фаолият олиб бораётган барча тур ва шаклдаги корхоналарнинг барқарор ривожланишига қаратилгандир. Шу жиҳатдан, иқтисодиёт тармоқларини модернизациялаш, диверсификациялаш, молиялаштириш, инвестициялаш, замонавий техника ва рақамли технологияларни жалб этиш баробарида улар фаолиятида маркетинг хизматлари фаолиятини такомиллаштириш ҳар қандай соҳа, шу жумладан олий таълим тизими олдида турган ҳамда ўз ечимини кутаётган долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда таълим тизимини, жумладан олий таълим тизимини модернизациялаш, уни янги босқичга кўтариш асосида креатив фикрлайдиган рақобатбардош юқори малакали кадрларни тайёрлаш борасида кенг миқёсда олиб борилаётган ислоҳотлар ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар [1-6] фикримизнинг далилидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси[1]да таъкидланганидек, “Кадрлар малакасини халқаро меҳнат бозори талабларига мослаштириш мақсадида миллий малака тизими ишлаб чиқилади. Ушбу тизим 9 мингга яқин касблар бўйича кадрлар тайёрлаш имконини беради. Олий маълумот оламан, ўз устимда ишлаб, илмли бўламан, деган, юрагида ўти бор, жўшқин ёшларимизнинг таҳсил олиши учун ҳамма қулайликларни яратишимиз шарт. Шунинг учун мактаб битирувчиларини олий таълим билан қамраб олиш даражасини 2020 йилда камида 25 фоизга ва келгусида 50-60 фоизга етказамиз”. Масаланинг долзарблиги юзасидан таъкидлаш жоизки, олий таълим муассасаларининг маркетинг бошқаруви концепциясини ишлаб чиқиш, уни қўллаш ва амалиётга тадбиқ этиш самарадорлигини асослаш илмий тадқиқотимиз вазифалари 6/2019 (№ 00044) http://iqtisodiyot.tsue.uz 135 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil қаторига киради. Олий таълим муассасалари маркетингини ҳар томонлама баҳолаш мақсадга мувофиқ. Бу ўринда шуни ҳам эслатиб ўтиш жоизки, мавжуд ресурслар салоҳиятидан оптимал фойдаланиш тадқиқотнинг назарий ва амалий жиҳатлари бўйича энг кам ривожланган йўналиш ҳисобланади. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Олий таълим тизими маркетингини бошқариш, уни такомиллаштириш масалалари билан К.М. Алмакучуков [7], Г. Ахунова [8], Д. Назарова [9], Д. Набиев [10], А.О. Очилов [11, 12] каби олимлар шуғулланишган ва тадқиқот ишлари давомида салмоқли натижаларга эришилган, аммо олий таълим тизимида маркетинг фаолиятини бошқариш масалалари тўлиқ ўрганилмаган. Масалан, Г.Н. Ахунова олий таълим тизимидаги маркетинг таҳлили асосида маркетологларнинг кучларини маркетинг хизматлари кўрсатиш бўйича республика марказида жамлаш ҳамда унинг зиммасига зарурий таълим йўналишлари (мутахассисликлар) бўйича мутахассисларга бўлган эҳтиёжни қондириш йўлларини жорий этиш ва истиқболдаги имкониятларни ҳисобга олган ҳолда белгилаш, таълим хизматлари бозорининг аҳволини ўрганиш, кадрларни тайёрлаш ва бошқа масалаларни ҳақ тўлаш асосида бажариш бўйича функцияларни юклашнинг мақсадга мувофиқлигини асослаб берган [8; 100-б.]. Таъкидлаш жоизки, ҳар бир ОТМда баҳолаш бўйича ўзига хос фарқлар бор. Бу қуйидаги жиҳатлар билан боғлиқ: раҳбарият олий таълим муассасаси фаолиятида маркетингни амалга ошириш зарурлигини англаб етганлиги; менежментнинг умумий таркибида маркетинг интеграцияси даражаси; маркетинг бўлимининг ишини ташкил қилишга қодир малакали мутахассисларни танлаш; маркетинг сиёсати воситаларини ишлаб чиқиш ва натижада ОТМнинг стратегик ва тактик мақсадларига эришиш учун ўз вазифаларини сифатли бажариш; муваффақиятли фаолият кўрсатиш ва якуний фаолият кўрсаткичларига эришиш ҳамда рақобатбардошликни ошириш учун зарур бўлган ресурсларни қўллаб- қувватлаш даражаси. Фикримизча, маркетинг бошқаруви концепциясининг самарадорлиги фақат ҳар бири мустақиллик ва яхлитликка эга бўлган қўшимча таркибий қисмлар тизими асосидн баҳоланиши керак. Уларнинг таркибидан маркетинг фаолияти самарадорлигини ва маркетинг бошқаруви самарадорлигини ажратамиз. Таҳлил ва натижалар Олий таълим муассасалари маркетинг фаолияти хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, унинг самарадорлигини баҳолашнинг асосий босқичларини аниқладик. Бу таклиф этилаётган шакллантириш алгоритмида акс эттирилди (1-расм). 6/2019 (№ 00044) http://iqtisodiyot.tsue.uz 136 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil Маркетинг мақсадлари Зарур кўрсаткичлар ҳисоб- китоби учун усуллар Маркетинг концепцияси Омиллар: и г и Мезонлар: р 1. Услубий таъминот л ш о д 1 б . а р Ҳ
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада олий таълим тизимида маркетинг фаолияти самарадорлигини бошқариш, яъни, маркетинг бошқаруви концепциясини ишлаб чиқиш, уни қўллаш ва амалиётга тадбиқ этиш самарадорлигини асослаш каби муҳим масалалар ёри…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада олий таълим тизимида маркетинг фаолияти самарадорлигини бошқариш, яъни, маркетинг бошқаруви концепциясини ишлаб чиқиш, уни қўллаш ва амалиётга тадбиқ этиш самарадорлигини асослаш каби муҳим масалалар ёри… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- олий таълим, маркетинг бошқаруви, таълим сифати, education quality, таълим сифати, маркетинг фаолияти, higher education, маркетинговая деятельность, управление маркетингом, качество образования, олий таълим, кадрлар тайёрлаш, подготовка кадров, marketing management, высшее образование, marketing activities, маркетинг бошқаруви, personnel training
Смежные источники
Экономика и инновационные технологииМОЛИЯЛАШТИРИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВЛАР, Бекжанов Дилмурад Йўлдашович2018
Экономика и инновационные технологииУсмонов Ботир Шукуриллаевич2018
Экономика и инновационные технологииСАМАРАЛИ БОШҚАРИШ ЙЎЛЛАРИ, Лола Саатова2018