К содержанию
РецензированоEN2019

Quantitative assessment of risks in agricultural activities and problems of their management

Баймирзаев Дилмурод Нематович

Экономика и инновационные технологии · 41 · 20-27 · 2019

Аннотация

The article deals with the issues of risk management in the activities of farms and their quantitative assessment. The risks of production (yield) in farms are described and quantified. Factors affecting performance are analyzed. The variational coefficients of yield indicators in farms are calculated and grouped by levels of variation. A proposal was developed to minimize the impact of risks on farms. Калит сўзлар: фермер хўжалиги, хатар, хатарларни бошқариш, ишлаб чиқариш хатари, ҳосилдорлик хатари, бозор хатари, регрессия, вариация. Кириш Ўзбекистонда ер ва сув муносабатларини такомиллаштириш, улардан фойдаланишда замонавий бозор механизмлари, инновацион ва ресурс тежовчи технологияларни жорий қилиш, ишлаб чиқаришни диверсификациялаш асосида ҳосилдорлиги кам бўлган пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш ҳисобига юқори даромадли, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, аграр соҳанинг асосий таянчи ҳисобланган фермер хўжаликларини бозор талабларига мос равишда ривожлантириш, улар фаолиятидаги хатарларни бошқариш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Фермер хўжаликлари фаолиятида ишлаб чиқариш, маркетинг, молиявий, институционал ва персонал (инсон омили) билан боғлиқ хатарлар таъсирининг юқорилиги уларда ресурсларни йўқотиш, иқтисодий бой бериш, кўзда тутилган ҳажмда даромад ололмаслик ёки зарар кўриш каби муаммоларга сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев “Аграр соҳада энг катта муаммо – фермерларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида етарли билимга эга эмаслигидир. Тўғри, уларда куч-ғайрат, ташаббус, ерга меҳр бор, кўпчилигининг кўзи ёниб турибди. Лекин, афсуски, биргина хоҳиш билан биз юқори ҳосилдорликка ва пировард натижага эриша олмаймиз. Бизга қишлоқ хўжалиги технологияларини мукаммал эгаллаган, замонавий ишлаб чиқариш ва инновация усулларидан хабардор фермерлар сув билан ҳаводек зарур” – деб таъкидлайди [1]. 6/2019 (№ 00044) http://iqtisodiyot.tsue.uz 99 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil Фермер хўжаликларини агробизнеснинг фаол иштирокчиси сифатида улар фаолиятини юқори даражадаги хатар таъсирида эканлигини эътиборга олиб, аграр соҳада хатарларни бошқаришнинг замонавий ташкилий ва иқтисодий чора- тадбирларини ишлаб чиқиш долзарб вазифа ҳисобланади. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Хатарларни баҳолашнинг назарий ва услубий масалалари Ж.М.Кейнс, Ф.Найт, Й.Шумпетер ва бошқа таниқли иқтисодчи олимларнинг илмий-тадқиқот ишларида акс этган. Жумладан, Ж.М.Кейнс ўзининг “Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси” номли китобида ноаниқлик шароитида иқтисодий қарорлар қабул қилиш, кредит хатари, инфляция хатари ҳақида фикрлар юритган [8]. Ф.Найт “Хатар, ноаниқлик ва фойда” номли китобида мукаммал ва номукаммал рақобат шароитида хатар, ноаниқлик ва корхона фойдаси ўртасидаги боғлиқликни тадқиқ этган [10]. Таниқли австриялик иқтисодчи олим Й.Шумпетер “Иқтисодий ривожланиш назарияси” китобида иқтисодий тизимдаги доимий ўзгаришларга сабаб бўлувчи омилларни тадқиқ этиб, иқтисодий динамикани ўрганиш асосида хатарларни таснифлаш ва гуруҳлаштиришга алоҳида эътибор қаратган [15]. МДҲ мамлакатларида хатарларни бошқариш масалаларини тадқиқ этиш ўтган аср охирларида жуда жадаллашди. Жумладан, И.Т.Балабанов ўз тадқиқотларида риск-менежментининг мазмуни ва уни ташкил этиш, хатарларнинг таъсир даражасини юмшатиш усуллари, йўналишлари ва стратегияси, уларни суғурталаш [4], К.В.Балдин хатарлар шароитида бошқарув қарорларини қабул қилишнинг методологик, ташкилий ва технологик асослари [5], С.М.Васин ва В.С.Шутовлар тадбиркорлик фаолиятидаги хатарлар ва уларни туркумлаш, хатарларни аниқлаш ва таҳлил қилиш усуллари, корхона стратегиясида хатарлар бошқариш хусусиятларини [6] тадқиқ этганлар. Ўзбекистонда хатарларни бошқариш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, фермер хўжаликларини ташкил этишнинг илмий-назарий асосларини тадқиқ этиш, хатарларни миқдорий ва нисбий баҳолаш масалалари М.Шарифхўжаев, Ё.Абдуллаев, Ш.Зайнутдинов, А.Шермуҳаммедов, А.Абдуллаев, А.Абдуғаниев, Қ.Чориев, Н.Хушматов ва бошқалар томонидан олиб борилган. Жумладан, М.Шарифхўжаев, Ё.Абдуллаевлар таваккалчилик (риск)ни бошқариш, хавф ва таваккалчилик турлари [13], Ш.Зайнутдинов, А.Шермуҳаммедовлар бошқарув жараёнида дуч келадиган хатарлар ва уларнинг таҳлили, хатарларнинг турлари ва бошқариш шакллари [7], А.Абдуллаев аграр соҳада ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг илғор шаклларидан бири ҳисобланган фермер хўжаликларининг илмий-назарий асослари [3], А.Абдуғаниев қишлоқ хўжалиги ва унинг иқтисодиётдаги роли, аҳамияти, унинг самарадорлигини ошириш бўйича, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш [2], деҳқон ва фермер хўжаликлари фаолиятини режалаштириш масалалари бўйича Қ.А.Чориев, Н.С.Хушматовлар [12] илмий изланишлар олиб борганлар. Корхона менежмент тизимида хатарларни бошқариш масалалари иқтисодчи олимлар томонидан кенг тадқиқ этилган бўлсада, фермер хўжаликлари фаолиятида юзага келадиган хатарлар ва уларни бошқариш борасидаги тадқиқотларни янада такомиллаштир

Доказательный фрагмент

«The article deals with the issues of risk management in the activities of farms and their quantitative assessment.»

Образец извлечения

Демо-превью

The article deals with the issues of risk management in the activities of farms and their quantitative assessment. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
фермер хўжалиги, хатар, хатарларни бошқариш, ишлаб чиқариш, yield risk, риск, фермер хўжалиги, regression, ишлаб чиқариш хатари, рыночный риск, бозор хатари, ферма, dispersion, production risk, управление рисками, производственный риск, регрессия, farm, хатарларни бошқариш, вариация, риск урожайности, market risk, risk, дисперсия, risk management, ҳосилдорлик хатари
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники