Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
Analysis of the current state of liquidity regulation of commercial banks in Uzbekistan
Абдикаримова Динара Рустамхановна
Экономика и инновационные технологии · 2019
Аннотация
The article analyzes the processes of valuation of collateral, arising from the development and financing of projects implemented in agriculture in our country, approaches to evaluation, positive results expected by commercial banks that have financed projects through collateral, and types of collateral. Key words: agriculture, bank, loan, collateral, valuation, cluster, investment projects, financing. Кириш Иқтисодиётнинг аграр секторидаги таркибий ўзгаришлар ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ислоҳ қилишни диверсификациялаш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, замонавий юқори самарали технологияларни жорий этиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида қишлоқ хўжалиги корхоналарининг молиявий барқарорлиги таъминланмоқда. Қишлоқ хўжалигида давом этаётган таркибий ўзгаришлар жараёнида, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг асосий шакллари фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳисобланади. Фермер хўжаликларини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш уларнинг барқарор ва самарали ривожланишида муҳим омил ҳисобланади. Мамлакатлар иқтисодиёти тури ва ривожланиш даражасига қараб, асосан, хомашё ишлаб чиқаришга ихтисослашган иқтисодиёт, индустриал иқтисодиёт, постиндустриал иқтисодиёт, аралаш иқтисодиёт ва инновацион иқтисодиёт ёки билимлар иқтисодиётига асосланган мамлакатларга бўлинади. Инновацион иқтисодиёт иқтисодиётнинг энг юқори ривожланган тури ҳисобланади ва у учун билимли жамият хосдир. Ҳозирги кунда фан-техника ютуқларини кенг жорий этиш ва ундан самарали фойдаланиш учун турли механизмлар ва институционал тузилмалар, яъни миллий инновацион тизим шаклланмоқда. Бугунги қишлоқ хўжалигини технологик жиҳатдан модернизация қилиш устувор йўналишлардан биридир. Қишлоқ хўжалиги машинасозлик корхоналари фаолиятини бошқаришни янада такомиллаштириш, уларнинг самарадорлиги ва рентабеллигини ошириш, соҳада ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, 4/2019 (№ 00042) http://iqtisodiyot.tsue.uz 1 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil агросаноат комплекси учун замонавий, унумдорлиги юқори, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош техника ва ускуналар ишлаб чиқаришни ташкил этишга қаратилган ягона техника сиёсатини амалга ошириш учун банк кредитлари ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда, банк кредитлари гаров таъминоти сифатида кўчмас мулк, кўчар мулк, қишлоқ хўжалигида келгуси ҳосил, молиявий актив, интеллектуал мулк кабиларни баҳолаш ҳам умумий, ҳам алоҳида хусусиятларга эга. Шундан келиб чиққан ҳолда банк кредитлари мақсадида гаров сифатида баҳолаш амалиётлари ҳам ўзаро фарқ қилувчи механизмларга эга ҳисобланади. Юқоридагилар асосида қуйида кредит мақсадларида қишлоқ хўжалигида бўлғуси ҳосилни гаров сифатида баҳолаш хусусида тўхталиб ўтамиз. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Қишлоқ хўжаликлари бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда кредит бериш амалиётида бўлғуси ҳосилни баҳолаш масалаларини кўпгина иқтисодчи олимлар томонидан ўрганилган. Хусусан, иқтисодчи олимлардан бири Алексей Владимирович Ильин асарларида ер участкалари ва қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун белгиланган ер майдонларини гаров сифатида тақдим этиш жараёни ва ундан фойдаланишга таъсир этувчи омиллар ҳамда келажакда мазкур йўналишда туртки берадиган асосий йўналишлар тадқиқ этилган. Мазкур жараёнда эса тадқиқотчи қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ер майдонларини баҳолаб гаровга қўйиш босқичларини ҳам худди ипотека кредитлаш амалиёти каби қонунчиликда белгиланган тартибда амалга ошириш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди [1-122 б]. Борис Ерофеевнинг фикрича, ер шу жумладан қишлоқ хўжалиги экин майдонлари муносабатларини давлат бошқарув органлари, маҳаллий ўзини-ўзи бошқарув органлари, ташкилотлар, банклар, гаров ташкилотлари, идоралар, мулкка эгалик ва тасарруф этиш ҳуқуқи бор фуқаролар ҳамда ер муносабатларини белгилаб берувчи органлар ўртасидаги муносабатларнинг йиғиндиси сифатида ифода этган. Ер муносабатларини мувофиқлаштириш мазкур ердан табиий ресурс, кўчмас мулк объекти ва асосий ишлаб чиқариш воситаси сифатида қараш орқали шакллантирилиши лозим деб таъкидлайди [2-222 б]. Николай Коваленкова бошқаларнинг фикрича, мақсадли нархлар саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг паритет нисбатини таъминлаш, бундан ташқари, банк кредитлари, солиқлар ва бошқа харажатларни қоплаш учун хизмат қилади. Улар одатда қишлоқ хўжалиги махсулотларига кафолатланган нархларни белгилаш, гаровга қўйишда гаров ставкасини аниқлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун қонунчиликда белгиланган дотация ва компенсацияларни ҳисоблаш учун фойдаланилади. Шу ўринда Р.Г.Ахметов, баҳолаш жараёни баҳоланадиган мулкнинг қишлоқ хўжалигига қанчалик даражада яроқлилиги нуқтаи назаридан оширилади. Бу ҳудуднинг қишлоқ хўжалиги бўйича ўзлаштирилганлик даражаси, тупроқнинг таркибий ва ташқи тузилиши ҳамда тарқалганлик ҳолати каби кўрсаткичлар йиғиндиси ҳисобланади, деб кўрсатиб ўтган [3-170 б]. Республикамизда қишлоқ хўжалиги
Доказательный фрагмент
«The article analyzes the processes of valuation of collateral, arising from the development and financing of projects implemented in agriculture in our country, approaches to evaluation, positive results expected by c…»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article analyzes the processes of valuation of collateral, arising from the development and financing of projects implemented in agriculture in our country, approaches to evaluation, positive results expected by c… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- agriculture, bank, loan, collateral, valuation, cluster, investment projects, очиқ бозор операциялари, риск, политика обязательных резервов, deposit, ликвидность, операции на открытом рынке, bank liabilities, коэффициент мгновенной ликвидности, Марказий банк, highly liquid assets, центральный банк, instant liquidity ratio, юқори ликвидли активлар, обязательства банка, central bank, уровень ликвидности, ликвидлилик, тижорат банки, активы банка, liquidity, bank assets, мажбурий захира сиёсати, банк ликвидлилиги, required reserves policy, open market operations, депозит, risk, commercial bank, коммерческий банк, высоколиквидные активы, liquidity level, мажбурият, актив
Смежные источники
Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Экономика И ОбразованиеМухамеджанова Камола Акрамовна –2011
Экономика и инновационные технологииФ Насриддинов2012